489
асосий томошабинлари ўсмир ёшидаги эркак жинсига мансуб ёшлар бўлган. 1970 йилларда
эса Англияда ўзини ёқиб юбориш орқали ўз жонига қасд қилиш кескин кўпайиб кетган.
116
Яна бир ўз даврининг оламшумул воқеаси Ню-Йоркда чоп этилган Дерек Хамфрининг
“Якуний натижа” китоби ва Францияда нашр этилган "Ўз жонига қасд қилиш" китобида баён
этилган усуллар ёрдамида амалга оширилган суицидлар частотаси ҳам ошган.
117
Интернет тармоқларининг (хусусан, Facebook ижтимоий тармоғидаги хабарлар)
таъсирини ўрганиш учун T.Д. Рудер, Г.М. Ҳеч ва бир қатор психологлар томонидан тадқиқот
ўтказилди. Тадқиқот мақсади, интернетда (Facebook тармоғида) қолдирилган ўз жонига қасд
қилиш ҳақидаги статуслар орқали суицидни олдини олиш ва уларни ўзгаларга таъсирини
аниқлаш еди. Facebook ходимлари ушбу масалага жиддий эътибор қаратиб, суицидал
ҳолатларни келтириши мумкин бўлган статус эгалари ҳақида ишонч рақамларига ва махсус
хизмат ходимларига ҳабар беришган. Тадқиқот жараёнида суицидга мойиллик хабарларини
ўқиган дўстлари суицидни олдини олишга муваффақ бўлишган. Ушбу тадқиқотларнинг
натижасига кўра ОАВда кераксиз тафсилотлар, фактлар, ўз жонига қасд қилиш
сабабларининг намойиш этилиши ўсмирлар, ёшлар ва аҳолининг заиф қатламларида тақлид
таъсирини шакллантириши мумкин деган хулосага келишган.
118
Кўрсатувларда, ижтимоий тармоқларда “Бировнинг ўз жонига қасд қилибди ёки бошқа
одамни пичоқлаб қўйибди” каби сўзларни эшитганда инсоннинг эти жунжикиб кетади ва хар
бир инсонда: “Ушбу ходиса қаерда, қай вақтда ва қай тариқа бажарган”,- деган қизиқиш
уйғонади. Барча тафсилотларни билганимиздан сўнг эса онгимиз бу маълумотларни қайта
ишлаб, суицид, ўғрилик ёки бировга тазйиқ ўтказиш бўйича миямизда тайёр қўлланма пайдо
бўлади. Кўпчилик эса буни тушунмайди ҳам. Биламизки, ҳар бир инсонни ҳаётида яхши ва
ёмон кунлар бор. Яхши кунларимизда оиламиз, дўстларимиз даврасида ҳаётдан завқланиб,
роҳатланиб яшаймиз. Лекин бошимизга бирон бир ташвиш тушиб қолса, масалан, жуда
кучли тайёрланган абитурент ўқишга кира олмаса, оиламизда уруш-жанжаллар юзага кела
бошласа, иқтисодий қийинчиликлар бўлса, севган инсони билан турмуш қуришига ота-
оналар қаршилик қилса, ишлаб турган жойидан хайдалса ва шу каби ҳолларда миямиздаги
тайёргина шаблондан фойдаланиш фикри уйғонади ва кўп ҳолларда бу содир бўлади.
Шахсан мен психолог сифатида ижтимоий тармоқларда, телевединияда турли суицид,
бировни ўлдириш, ўғрилик, зўравонлик, ўзга инсонларга тазйиқ ўтказиш, устидан кулиш,
инсонларни ҳақораташ каби ҳолатларни тарғиб қилувчи видеоларни тарқатилмаслиги
тарафдориман. Балким блоггерлар ва журналистлар бу видеокўрсатувлар орқали инсонларни
бундай қабиҳ ишлардан қайтаришни хохлашар, лекин бу айрим ҳолларда тескари натижа
кўрсатиши кўп кузатилган.
ОАВ ва интернет орқали намойиш этилаётган видеороликлар, кўрсатув ва филмлар
халққа намойиш этилишидан олдин эксперт психологлар томонидан кўриб чиқилиб,
халқимиз психологиясига таъсири ўрганилса , шунинг билан бирга салбий деб топилганлари
намойиш этишга руҳсат берилмаса нур устига аъло нур бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: