Чой бизга ҳар доим керак, лекин унутманг, чой – шифобахш ичимлик, у сув эмас
.
Аммо чой тўғри ичилгандагина даво, фойдали бўлишини ҳам унутмаслигимиз лозим.
Овқатланаётганда кўпчилик чой ичади. Чойнинг таркибидаги кофеин, танин моддаси
эса озиқ маҳсулотларда мавжуд бўлган фойдали моддаларни парчалаб юборади, натижада
организмда витаминларнинг, микроэлементларнинг етишмаслиги юзага келади. Чой билан
бирга истеъмол қилинганда гўштнинг 30-70 фоизи, меваларнинг эса 30 фоиздан кўпи
сўрилмайди. Умумий овқатлардан кўрадиган бўлсак, чой билан истеъмол қилинган маҳсулот
таркибидаги витаминлар ва темир моддасининг камида 50 фоизи сўрилмай қолади. Бу эса
инсон саломатлиги учун салбий таъсир кўрсатади, камқонлик пайдо бўлади. Ҳозир дунёда
кўпчилик аҳоли камқонлик билан касалланган. Камқонлик эса иммунитетни пасайишига
олиб келади.Иммунитет пасайиши кўпгина касалликларни келтириб чиқаради. Юртимизда
кўп сонли аҳоли, айниқса, аёллар ва болалар темир танқислигидан келиб чиқадиган
касалликларга чалинаётгани туфайли, кундалик истеъмол қиладиган нонимизга темир
моддасини қўшиш, яъни унни бойитиш йўлга қўйилган. Бу камқонликка қарши курашлардан
биридир. Сиз нонни қандай истемол қиласиз? Албатта, чой билан. Бу эса юқорида
таъкидлаганимиздек, темир моддаси мавжуд бўлмаган нонни ейиш билан баробар. Яна
кўпчилик ёш болага чой бериб хатоликка йўл қўяди. Уч ёшгача болаларга чой ичириш
тиббиёт нуқтаи назаридан ман этилган. Болакайнинг чойига ёки сутига шакар қўшиб бериш
ҳам нотўғри. Саломатлик учун курашиш йўлида чой ичиш анъаналарини ўзгартиришимизга
тўғри келади. Овқатланаётганда ёки овқатдан сўнг 30 минутгача чой ичманг. Чой ўрнида
бошқа ичимликлар, масалан, қайнаган ёки маъданли сув ва табиий шарбатлар ичиш маслаҳат
берилади. Бу маьлумотлар чой соғлигимиз кушандаси, дегани эмас.
Кўк чойнинг организмдаги аҳамияти катта.
У кўплаб касалликлар учун даво бўлади.
Чойга шифобахш ичимлик сифатида қараб, меъёрга ва вақтига кўра ичсак, саломатлигимиз
учун фойдадан ҳоли эмас. Овқатлангандан 30 дақиқа кейин ичилган чой безарар ва
фойдалидир. Шундай экан, келинглар ҳозирги дақиқадан эътиборан ҳар кунги чой
ичшимизга нисбатан янгича муносабатни шакллантирайлик.
Кўк чойнинг афзаллигини кўп олимлар, хусусан, япон олимлари исботлаган. Қора
чойга нисбатан таркиби микроэлементларга, витаминларга ва бошқа фойдали моддаларга
бой ҳисобланади.
Мутахассислар уни саломатлик ва ҳаётий фаоллик бағишловчи мўъжизавий ичимлик
деб ҳисоблайдилар. Кўк чой таркибидаги дармондорилар ва минерал моддалар туфайли (Р,
С, В
1
, В
3
,К каротин, никотин кислота, кальций, магний, темир) кучли антиоксидант
ҳисобланади, У кайфиятни кўтаради, кислород, сув ва туз алмашиниш жараёнини
яхшилайди, калилляр-қон томирларини мустаҳкамлайди, қондаги холестерин микдорини
камайтиради, организмдагм токсин-чиқиндиларни чиқаради. Мунтазам кўк чой ичадиган
одамлар эрта қаримайди, деган нақл мавжуд. Табиийки, ушбу ичимликнинг бу каби
мўъжизавий хусусиятлари косметалогияда ҳам кенг қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |