Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet290/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
Ádebiyatlar: 
1. Юсупов О. Паразитические простейшие рыб озера водохранилища Дауыткуль в 
дельте Амударьи. Сб. «Болезни и паразиты в тепловодном рыбном хозяйстве». 1988.
2. Жолдасова И.М. Павловская Л.П., Любимова С.К. Уразымбетова Б.К., Темирбеков 
Р.У. Рыбохозяйственные водоемы дельтовой зоны Амударьи и проблемы устойчевого 
использования их ресурсов, //Вестник ККО АН РУз. 2002. №5-6. с.3-9.
3. Определитель паразитов пресноводных рыб. Т.1, Л. 1984.- 428 с.; Т. 2.Л. 1985. 424 с., 
Т.3. Л. 1987. - 583 с. 
 
 
ЧОЙНИНГ ТАРИХИ, БИОЭКОЛОГИЯСИ ДОРИВОРЛИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Косимова Ш.М.
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ассистент 
Хакимжонов M.
АДТИ стоматология факультети 5-курс талабаси 
Ғанибоев Б. 
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти 2-курс талабаси 
 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг чой етиштиришни ташкил этиш ва 
аҳолини мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сифатли чой ҳамда чой маҳсулоти билан 
таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида 2018 йил 30 июндаги 490-сон қарорига асосан 
юртимизда чой етиштириш ва уни қайта ишлаш,қадоқлаш ва халқимизга етказиш энг 
долзарб масалардан бирига айланди.
1
Чанқаганда сув ичинг,
Чарчаганда чой ичинг.
Бу қадимдан қолган ибора бўлиб инсон саломатлигини асраш хусусида айтилган 
фикрдир.
 
Ривоятга кўра, милоддан аввал 2500 йилларда Хитой императори Шен Йонг 
соғлиги туфайли фақат қайнаган сув ичар эди. Жазирама ёз куни боғда ичаётган қайноқ 
сувининг ичига тасодифан иккита япроқ тушиб, дамланиб қолади. Пайқамай ичганида бир 
зумда ҳарорати тушганини ҳис этган императорга ушбу ичимлик қаттиқ ёқиб қолади. Шу 
тариқа қайноқ сувга ҳар хил ўсимлик баргларини солиб дамлаш одатга айланган дейишади. 
Файласуф Конфуций ҳам чой ҳақига анча мақтовлар айтган. Милоддан кейин 758 
йилда файласуф Лу Ю, чойнинг тайёрланиши, қандай дамланиши ва қандай ичилиши ҳақида 
эринмасдан қалам тебратиб, “Чой қоидаси” номли алоҳида китоб ёзган. Японлар ҳам чойга 
ўзгача кўнгил қўйишиб, “чой фалсафаси”ни вужудга келтирган. Улар меҳмонларга чойни Ча-
Но-Йо деб аталадиган бир маросим билан икром қилишарди. Шоир Какузонинг “Чойнома” 
номли асарида илоҳий неъмат сифатида таърифланган чой шунчалик мақтаб ёзилганки, 
одамни ҳайратга солади. Европа аҳолиси чойни венециялик савдогарлардан ўзлаштирди. 
1560 йилдан эътиборан чой савдоси асосан португалияликлар қўлида эди. У пайтларда чой 
маҳсулоти жуда қиммат бўлгани учун кўпроқ дорихоналарда сотилар ва фақатгина бойлар 
ича оларди. 1650 йилда Петер Стуйвесант номли бир тужжор (савдогар) илк чойни 
Голландиядан Нью Амстердамга (ҳозирги Нью Йоркка) олиб борди. 


388 
Хитойда чой ишлаб чиқариш инглизларнинг назоратида эди. 1833 йилда инглизлар бу 
яккаҳокимликни хитойликларга олдириб қўйгач, Ҳиндистон ва Цейлон (ҳозирги Шри-
Ланка)да чой етиштиришга киришди. Шу тариқа Хитойнинг монополиясини қулатишга 
эришиб, қисқа вақтда ортиқча уринишларсиз дунё чой бозорини қўлга киритишган. 
Кўк (яшил) чой табиий маҳсулотдир. Қора чой эса, унга қўшимча ишлов бериш орқали 
олинади. Масалан чойхўр миллатлардан бўлган турк ва озарийлар кўпроқ қора чойни маъқул 
кўрса, Туркистон аҳолиси аксарият кўк чойни хуш кўради. Чой барча тилларда деярли бир-
бирига ўхшаш сўзлар билан номланади. Масалан чой, чай, шай, чий, ти ва ҳоказо. Лекин уни 
ичиш борасида кўз кўриб, қулоқ эшитмаган усуллар мавжуд. Бизнинг тилимизда қадимдан 
яшил рангга “кўк” дейиш одат бўлган.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   286   287   288   289   290   291   292   293   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish