Мақола ва тезислар номи


МАКТАБЛАРДА ЗАМОНАВИЙ ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ ШАКЛЛАРИ



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet288/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

МАКТАБЛАРДА ЗАМОНАВИЙ ПСИХОЛОГИК ХИЗМАТ ШАКЛЛАРИ 
 
Кодирова С.Ш. 
Андижон вилоят Т.Содиков номли 7-МИМИ психологи
Мактабда ўзларини психолог деб ҳисоблайдиган инсонлар билан учрашганингизда, 
ҳар-хил инсонларни кўришингиз мумкин. Сизнинг кўз олдингизда кам гап ҳеч билан 
қўшилмайдиган, унча ўзига тортмайдиган инсон кўриниши мумкин. Шу билан бирга, ҳамма 
билан чиқишиб кетадиган, хушчақчақ, сергап, чиройли инсон кўриниши ҳам мумкин. 
Натижада сиз ҳар-хил таассурот оласиз. Кутилмаган ва энг ёқимли таасуротлар олишингиз 
мумкин.Бироқ барча инсонлар ҳар-хил касбга, ҳар-хил билимга ва ҳар-хил касбий ҳулқ - 
атвор усулларига эга бўлсалар-да,ўзларини психолог деб санайдилар. Баъзан «қанча 
психологлар мавжуд бўлса, шунча психологлар мавжуд», - деб ҳам айтишади. Психология - 
муаллиф касби бўлиб, унда инсоннинг индивудуаллиги, ички руҳий дунёсини трансляция 
қилиш қобилияти намоён бўлади. Булардан ташқари, ҳар бир психологнинг индивидуал 
касбий стилистика муаммоси мавжуд. У қандай мавзуни танлайди? Касбидаги унинг 
қизиқишлари қандай? Умуман, у нима учун психологияга келган? У нима билан 
шуғулланишни истайди. Ишда қандай усулни афзал кўради? Қайси ёшдаги мижозлар билан 
ишлаш афзал? 
Ҳар-хил психологларнинг ишдаги фарқи, нафақат ҳар-хил психологларнинг шахсий 
хусусиятлари билан боғлиқ бўлиб қолмай, «психология» деб номланган умумий касбий 
соҳадаги 3 нафар психологик касблар ётиши билан ҳам боғлиқдир. Улар: назарий 
психология, экспериментал психология, амалий психология ва психокоррекция.
Назарий психологияда амалий психология билан боғлиқ бўлмаган фикрлар кураши 
давом этади: эски назарияларнинг барбод бўлиши ва янгиларининг шаклланиши ғоялар, 
илмий мактаблар ва йўналишларнинг бир-бирига қарши чиқиши, тафаккурнинг янги 
усуллари ва мантиқнинг вужудга келиши, тараққиётнинг эски қонунлари очилиши. Назарий 
психологияда инсон психикаси анотомик кесимларда ўрганилади, яъни психологик 
кўринишининг жараёнлари, функциялари турлари сифатида ўрганилади. 
Экспериментал психология академик институтларда кўпроқ инсоннинг психик ҳаёти 
ҳақидаги фикрларни йиғиш ва умумлаштиришга йўналган. Умуман, экспериментал 
психологиядаги фактларни йиғиш фақат амалий эҳтиёжлар учунгина эмас, балки назарий 
психологиянинг ривожланиши учун ҳам хизмат қилади. Экспериментал психология ҳаёт ва 
амалиётдан узоқ бўлган лаборотория шароитида ўрганилади ва назарий ғояларни тасдиқлаш 
учун хизмат қилади. Назарий ва экспериментал психологияда амалиётдан узоқ бўлган, фанга 
қизиққан, ақли ва характери ўзига хос бўлган инсонлар ишлайди. 
Амалий психология бўлса инсон меҳнат фаолиятининг ҳар-хил соҳаларига хизмат 
қилади, жумладан тиббиёт психологияси, педагогик психология, бизнес психологияси ва 
ҳакозо. Амалий психологиянинг ҳар бир йўналишида ўзига хос методлари, усуллари мавжуд. 
У ёки бу меҳнат турида иш олиб борувчи психолог унинг ўзига хослиги ва атамалари билан 
таниш бўлиши керак. Масалан, педагогик психология соҳасида ишлайдиган психолог мактаб 
ўқитувчиси меҳнатидан чуқур хабардор бўлиши, қийинчиликлари ва муаммоларини билиши, 
мактаб ҳаётини, ўқувчиларни яхши билиши зарур.
Замонавий психолог имиджи хам муҳум егалигини унутмаслик керак. Луғавий 
жиҳатдан “имидж” (инг. “image”) тушунчаси “сиймо”, “тимсол”, “қиёфа” ва “образ” 
маъноларини англатади. Моҳиятига кўра эса ушбу тушунча ёрдамида “жозиба”, 
“мафтункорлик” маънолари англанади. Психологик имидж психологнинг маънавий-
ахлоқий қиёфаси билан ташқи қиёфаси:
- психолог ташқи кўринишининг ўқувчиларга эстетик таъсир кўрсатиши, уларни 
эстетик жиҳатдан завқлантира олиши; психолог сочининг таралган, чиройли турмакланган 
бўлиши; пардоз буюмларидан ўринли фойдаланиш, юзнинг ортиқча бўёқлардан ҳоли 
бўлиши; 


385 
- психолог либосларининг тоза, озода, қоматига ярашган бўлиши, осилиб турмаслиги, 
ҳаддан ортиқ ҳашаматли бўлмаслиги лозим; заргарлик буюмларидан имкон қадар ҳоли 
бўлиш, айниқса, товланувчи металлар – олтин ва кумуш тақинчоқлардан фойдаланмаслик, 
либоснинг ранги ва ўқитувчининг ёш хусусиятларига мувофиқ оддий, ҳашаматли бўлиши. 
Мактаб амалиётидан бир мисол келтирамиз. Аёл психолог мактабда ўқитувчилар учун 
амалий психология бўйича семинар ўтказмоқда. Фарзандларни моддий бойликларга эмас, 
маънавий бойликларга қизиқтириш, турмишда кийимда ўз-ўзини чегаралашнинг фойдаси 
ҳақида гапирмоқда. Бунда психолог ўқитувчилар олдида охири медада кийиниб, бор 
тақинчоқларини тақиб, кўз-кўз қилмоқда. Ўқитувчилар аудиториясининг психолог 
маърузачига муносабати умуман салбий бўлади: баъзилари умуман қабул қилмаса, 
баъзилари кўнгилга олмайди. Психолог мактабда жон деб ишлаб, ўзининг иш вақтини ҳамда 
ишдан бўш вақтини мактабда ўтказса-да, баъзан ўқитувчиларнинг «психологимиз нима 
қиляпти?», «Психолог мактабда бўлади-ми ўзи?» деган кинояли гапларини эшитиш мумкин. 
Агар психолог ўз фаолиятини ўзини реклама қилишдан бошламаса, ўқитувчиларнинг бундай 
кинояларини кўпроқ эшитиш мумкин. Мактаб психологи ўзини доимо реклама қилиши 
зарур, айниқса иш фаолиятининг бошланишида реклама билан фаол шуғулланиш мақсадга 
мувофиқ, ўзини-ўзи реклама қилиш 4 асосий босқичдан иборат. Ўзини-ўзи реклама 
қилишнинг биринчи босқичи. Мактабда олиб бориладиган иш режаси ва жадвални ишлаб 
чиқиш мақсадга мувофиқ. Психолог дарсларга қатнашадиган, ўқитувчилар билан 
суҳбатлашадиган, психологик тадқиқотлар ўтказадиган, маслаҳатлар берадиган ва 
психотренинглар ўтказадиган кунлар ва соатларни аниқ белгилаб олиши зарур. 
Психологнинг иш вақти ҳақида камида учта жойда: психолог хонаси эшигида, ўқитувчилар 
хонасида ҳамда мактабга кираверишда илинган бўлиши мақсадга мувофиқ. ўзини-ўзи 
реклама қилишнинг иккинчи босқичи - кичик ва ўрта, катта синф ўқувчилари билан учрашиб 
психология ҳақида оммавий шаклда суҳбат ўтказиш зарур. Психолог ўсмир ва ўспиринларга 
уларнинг қийинчиликлари ва муаммоларини ҳал қилишда қандай ёрдам кўрсатиш 
мумкинлиги ҳақида тўлиқ гапириб бериши зарур. Психолог ёшларда ўзига ишонч ҳосил 
қилишда ҳар қандай ҳолатда ҳам эркин мулоқот қилишга ўргатишда стрессли вазиятларда 
қўрқинч ҳиссини енгиш ўқитувчилар, ота-оналар ҳамда дўстлари билан муносабатларни 
яхшилашда ёрдам бериши мумкинлигини айтади 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   284   285   286   287   288   289   290   291   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish