279
Депрессия, ўз навбатида, салбий эмоционал фон ва умумий пассив хатти-ҳаракатлар
билан тавсифланган аффектив ҳолатдир. Тушкун кайфиятдаги болани бахтсиз, ғамгин,
пессимистик деб таърифлаш мумкин.
Ҳавотирланиш синдроми - бу асабий таранглик, безовталик билан кечадиган асоссиз
ташвишланиш ҳолатидир. Хавотирни бошдан кечираётган болани ўзига ишончи йўқ,
чекланган, кескин деб таърифлаш мумкин. Ушбу синдром тез-тез кайфият ўзгариши, кўз
ёшлари, иштаҳани йўқолиши, бармоқларни сўриши, норозилик ва юқори таъсирчанликда
намоён бўлади. Ҳавотирланиш кўпинча қўрқув (фобия) га айланади.
Қўрқув - бу яқинлашиб келаётган хавфни - хаёлий ёки ҳақиқийлигини англашда пайдо
бўладиган ҳиссий ҳолатдир. Қўрқувни бошдан кечираётган бола қўрқоқ, уятчан, ўзини четга
олиб турадиган кўринади.
Апатия - бу содир бўлаётган ҳодисаларга бефарқ муносабат, бу ташаббуснинг кескин
пасайиши билан намоён бўлади. Апатияда эмоционал реакцияларни йўқолиши мағлубият
ёки ирода кучининг етишмаслиги билан характерланади. Фақат жуда катта куч билан
эмоционал соҳани намоён қилинишини тўхтатиб туриш мумкин.
Гиперфаоллик ва диққат эътибор етишмаслиги синдроми – булар умумий ҳавотирли
ҳаракатлар, безовталик, импульсивлик, эмоционал лабиллик ва концентрациянинг бузилиши
кабиларда намоён бўлади. Шундан келиб чиқадики, ушбу синдромнинг асосий белгилари
эътиборнинг чалғиши ва ҳаракат тормозланишидир. Шундай қилиб, Гиперфаоллик ва диққат
эътибор етишмаслиги синдроми билан касалланган бола безовталанади, бошланган ишни
охирига етказа олмайди ва унинг кайфияти тез тез ўзгариб туради.
Агрессия - бу катталар ёки тенгдошларнинг эътиборини жалб қилишга қаратилган
провокацион хатти-ҳаракатларнинг бир туридир. Бу жисмоний, оғзаки (қўпол сўзлар),
билвосита (агрессив реакцияни бошқа шахс ёки нарсага қаратиш) бўлиши мумкин. Бу шубҳа,
ғазаб, салбий, айбдорлик кўринишида ўзини намоён қилиши мумкин.
Масалан, ёш болада травматик ҳодисани қайта бошдан кечириш кўпинча травмадан
кейинги ўйин шаклида бўлади. Бу бола томонидан нарсалар, ўйинчоқлар ёки одамлар билан
бўлган ҳаракатларида травманинг айрим жиҳатларини такрорлаш билан тавсифланади.
Оддий болалар ўйинлари билан таққослаганда, бу сўзма-сўз, ижодий ўйин элементидан
маҳрум, унчалик мураккаб эмас ва эркин. Бола шунчаки ўз ҳаракатларида травматик
воқеаларни ёки уларга ҳамроҳ бўладиган вазиятларни такрорлайди, амалда уларга ҳеч қандай
ўзгариш киритмаган ҳолда.
Мисол учун, ит тишлаган икки яшар бола кунига бир неча марта ит тишлаш саҳнасини
ўйнайди, унда у қичқиради, тортиб олади, кейин тўсатдан катталарга ҳужум қилади ва
тишлайди. У ушбу ўйин ҳақида ҳеч қандай изоҳ бермайди ва бир хил саҳнани минимал
фарқлар билан такрорлайверади. Таққослаш учун, ит томонидан ҳужумга учраган, аммо
травмадан кейинги стресс бузилишининг аломатлари бўлмаган бошқа бир бола, шунингдек,
уни қўрқитган ҳодисани қайта-қайта такрорлаши мумкин, аммо айни пайтда у ўйиннинг
тафсилотларини танлашда анча эркин, унинг давомийлигини ўзгартириши, янги белгилар
қўшади ва охирини ўзгартириши мумкин. Натижада, бирмунча вақт ўтгач, ташвиш ва қўрқув
ҳиссиётларига табиий жавоб пайдо бўлади, ҳиссиётлар интенсивлиги пасаяди, ўйин сюжети
сезиларли даражада ўзгаради ва бола томонидан тез-тез такрорланмайди. Эмоционал стресс
ёки травмадан кейинги ўйин обсесив (таъқиб қиладиган) бўлиб, бола уни ўзгартира олмайди
ва у билан ташқарида ёки оилада учраб турадиган эмоционал стрессни камайтиради (9).
Do'stlaringiz bilan baham: