Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Адабиётлар рўйхати: 
1.
Атабаева Х.Н.-Технология возделывания сои в Узбекистане - Т. Матбуот, 1989г. 
2.
Атабаева Х., Рузиев А. - Урожайность кукурузы и сои в повторных смешанных посевах - 
Ж.С-х.Узбекистана, 2000г.
3.
Горелов Е.П,, Бабаяров М. - Соя на сероземах Узбекистана. Кормопроизводство, 1984г. 
4.
Д.Ёрматова., Н.Шамуратов. Донли экинларни етиштириш технологияси. Тошкент - 
2012й.
5.
Ёрматова Д.Ё. – СОЯ. Самарқанд - 1991й. 153 – бет. 


154 
АЙДАР-АРНАСОЙ КЎЛЛАР ТИЗИМИ ВА УНИНГ АТРОФИДА ТУРИЗМНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ 
Ахмаджонова Ё.Т. 
Жиззах политехника институти ассистент. 
Яхшиева З.З.
Жиззах давлат педагогика институти
 
кимё фанлари доктори, профессор. 
 
Аннотация.
Айдар кўлни “Қумлар орасидаги феруза дарё” деб номлашади. Бу ерлар 
ҳатто кўпни кўрган, дунёнинг қатор гўзалликлари ва ноёб табиат ҳодисаларидан бохабар 
инсонларни ҳам ҳайратга солиши ҳеч гап эмас. Айдаркўл Орол денгизининг ўзига хос экологик 
антиподи-оқмас ҳовуздир. Барча қулайликларга эга масканлар хорижий ва маҳаллий сайёҳларга 
бетакрор табиат маскани ва милллий ўтов кемпингларда яшаш имкониятини бермоқда. 
Айдаркўлда қайиқда сайр қилиш, балиқ овлаш ва қушларни кузатиш билан боғлиқ машғулотлар 
ёки Қизилқум кенгликлари бўйлаб отда ва туяда сайр этиш сайёҳларимизга бир умр эсда 
қоладиган завқ бахш этади. Айдаркўл экотуризмни ривожлантириш, балиқ овлаш, овчилик 
туризми ва бошқа туризм соҳаларини ривожлантириш учун жуда қулай экотуристик 
маскандир. 
Калит сўзлар
. Айдар-Арнасой, табиий лаборатория, милллий ўтов кемпинг, “Ором 
қирғоғи” туристик зонаси 
Ўзбекистоннинг бетакрор табиати, гўзал ландшафтлари, пурвиқор тоғлари, бепоён 
чўллари, ноёб ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, кўп минг йиллик табиий ёдгорликлари ҳар қандай 
кишини ўзига мафтун этмай қолмайди. Бу эса йилнинг тўрт фаслида ҳам ўзига хос бўлган 
экосаёҳатларни ташкил қилиш имконини беради. Айтайлик, сайёҳлар ёз ойларида сўлим табиат 
бағрига, тоғ ўрмонлари, табиий сув ҳавзалари, чўл бағрида пайдо бўлган кўллар, табиат 
ёдгорликларига жалб этилса, қиш фаслида дам олиш масканлари тоғ чанғиси ишқибозларини 
чорлайди. 
Ўрта Осиё табиий географик ўлкасининг энг катта тоғ тизмалари ва чўллари оралиғида, 
яъни Ғарбий Туркистон тоғ ва тоғ олди ҳудудларининг Қизилқум чўли билан туташ бўлган 
оралиқ зонада Айдар-Арнасой ботиғи жойлашган. Айдар-Арнасой ботиғи тоғ, адир, чўл 
минтақалари ҳамда йирик сув ҳавзасининг ўзаро қарама-қарши таъсирида интенсив равишда 
ривожланаётган “табиий лаборатория” ҳудудди десак муболаға бўлмайди. 
Айдаркўлнинг бир томони Шарқий Қизилқум чўли, яна бир тарафи Нурота тизма тоғлари 
билан туташиб кетган. Айдар-Арнасой ботиғининг ҳудуди (5 минг км
2
яқин) кичик бўлса ҳам 
биологик хилма-хиллиги ва табиатининг мафтункорлиги билан бошқа ботиқлардан ажралиб 
туради. Айдар-Арнасой ботиғининг марказий қисмини Айдар-Арнасой кўллар тизими (ААКТ) 
эгаллаган. ААКТ нинг майдони 3791 км
2
, сув ҳажми 44,19 км
3
, ғарбдан-шарқга узунлиги 350 
км, шимолдан-жанубгача кенглиги 2 км дан, 40 км гача бўлган морфометрик кўрсаткичларга 
эга. Кўл ўлчамларини катталашиб бориши ўз навбатида микроиқлим ўзгаришига, янги ўсимлик 
ва ҳайвонот дунёсининг пайдо бўлишига, қирғоқ зоналарини кенгайишига ва ўз навбатида 
туризмни ҳам ривожланишига асос бўлмоқда. ААКТ биологик ресурсларидан фойдаланиш 
самарадорлигини янада ошириш ва оқилона фойдаланиш ҳамда туризмни ривожлантириш 
мақсадида сўнги йилларда Ўзбекистон Республиси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2 та муҳим 
қарор (07.03.2017 йилдаги 124-сонли ва 22.04.2019 йилдаги 347-сонли) қабул қилди. 2017 
йилдан бошлаб ААКТ соҳилида “туристик зона” ҳудудларини ташкил қилиш борасида амалий 
ишлар бошланди. 
Айдар-Арнасой кўллар тизими Жиззах вилоятида экотуризимини ривожлантириш мумкин 
бўлган таббий масканлардан биридир. Кўллар тизимига саёҳат қилган одам аввало улкан сув 
ҳавзасини ва унга туташиб кетган бир томондан Қизилқумни ва яна бир томондан кўм-кўк кенг 
бўлиб турган унинг ортидаги тоғ тизималарини кўриши мумкин. 


155 
Айдар кўлни “Қумлар орасидаги феруза дарё” деб номлашади. Бу ерлар ҳатто кўпни 
кўрган, дунёнинг қатор гўзалликлари ва ноёб табиат ҳодисаларидан бохабар инсонларни ҳам 
ҳайратга солиши ҳеч гап эмас. Айдаркўл Орол денгизининг ўзига хос экологик антиподи-оқмас 
ҳовуздир. 
Шу боис табиат ошуфталари унга “Қизилқум бағридаги жавоҳир” дея таъриф беришади. 
Кўлнинг қиммати шундаки, у Жиззах ва Навоий вилоятлари биохилма-хиллигини асраш
ҳайвонот, наботот ва қушлар дунёсини сақлаш, уларнинг эмин-эркин кўпайиши учун қулай 
табиий муҳитни вужудга келтирган. Бу ернинг ўсимлик дунёси ҳам ўзига хос бўлиб, наботот 
оламининг 300 тури, шу жумладан, сув ўтларининг 25 тури рўйхатга олинган. Кўллар 
қирғоқлари қуюқ тўқайзорлар билан қоплангани унга янада мафтункорлик бахш этиб турибди. 
Айдар-Арнасой кўллар тизими ноёб қушларни кўпайтиришда беқиёс аҳамиятга эга. Масалан, 
юртимизда қушларнинг 463 тури учраса, шундан 280 тури Айдаркўл атрофида ин қуриб, 
полапон очади. Ҳовза экотизимини яхшилаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг эндемик 
турларини сақлаб қолиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишларнинг аҳамияти инобатга 
олиниб, 2008 йили Айдар –Арнасой кўллар тизимига Рамсар конвенция котибияти томонидан 
Халқаро муҳофаза этиладиган кўллар мақоми берилгани эътиборга моликдир.
ААКТ ва унинг атрофидаги экотуристик ҳудудининг табиатини томоша қилиш ва 
белгиланган ҳудудда ов қилиш мақсадида араб сайёҳлари йилда 2 маротаба (баҳор ва куз 
фаслида) доимий равишда дам олишга келмоқда. Араб сайёҳларини бу ҳудудга қизиқишига, 
кўл ва чўл манзараларининг ўзаро уйғунлиги ҳамда қушлар оламига бойлиги, қолаверса баҳор 
ва куз фаслида иссиқ минтақаларга учувчи қушларни ААКТ орқали харакатланишини кузатиш 
ва баъзи бир рухсат берилган қушларни ов қилиши ҳам доимий равишда келишига сабаб 
бўлмоқда. Араб сайёҳлари ов қилишининг энг эътиборли томони шундаки, ов жараёнида асосан 
ўзлари билан олиб келинган лочин қушларидан фойдаланади. Лочин қушлари билан ов қилиш, 
ов милтиқлари билан ов қилишга қараганда табиатга катта зарар етказмайди. Сайёҳларни ААКТ 
га жалб қиладиган яна бир жиҳати балиқ ови ҳисобланади. 
ААКТ да 22 турдаги балиқлар яшайди. Шундан 13 тури маҳаллий ҳисобланади. Ўтган 
асрнинг 60 йилларида Ўзбекистонда балиқчиликни ривожлантириш, канал ва ариқларни турли 
хил ўтлардан тозалаш, безгак тарқатувчи пашшаларни камайтириш мақсадида собиқ 
иттифоқнинг шимолий сув ҳавзаларидан турли хил балиқ турларини олиб келиб, 
кўпайтирилди. Масалан, оқ амур, гамбузия, дўнгпешона ва бошқалар. Умуман балиқларнинг 14 
та тури катта овчилик аҳамиятига эга. Буларга лаққабалиқ, зоғорабалиқ, оқ қайроқ, леш, судак, 
оқола, қизилқўз, тованбалиқ, илонбош ва бошқалар киради. ААКТ да йилига тахминан 500 
минг тоннадан кўпроқ балиқ овланади. Майда тўрлар ёрдамида балиқ овланиши соҳани 
ривожланиши учун ўзига хос тўсиқ ҳисобланади. Балиқни қармоқлар билан овлаш, тўрлар 
билан овлашга қараган балиқчилик соҳасига зарари жуда кам бўлади. Шу сабабли ҳам ААКТ 
соҳилида махсус ҳудудлар ташкил қилиниб, балиқни фақат қармоқлар ёрдамида овлашни йўлга 
қўйиш лозимдир. Бу ўз навбатида кўл бўйида балиқ овлаб, мароқли дам олувчиларининг 
оқимини кўпайишига олиб келади. ААКТ га келувчи сайёҳларнинг аксарияти чўмилиш ва 
балиқ овлашни мақсад қилиб келадилар. Чўмилиб хордиқ чиқариш учун Тузкон кўли энг қулай 
жой ҳисобланади. Тузкон кўли суви таркибида турли хил минерал элементларга бой бўлиб, агар 
чўмилган кишининг танасида турли хил тошмалар бўлса, табиий равишда даволаш хусусиятига 
ҳам эгадир. Қолаверса, Тузкон кўли қирғоқлари қумлар билан қопланганлиги табиий пляж 
вазифасини ҳам ўтайди. 
Бу ернинг бой ўсимлик дунёси, ранг-баранг ҳайвонот олами табиат шайдоларини ўзига 
оҳанрабодек тортиб келади. Сув бўйида мароқли ҳордиқ чиқариш эса кўлнинг туристик 
имкониятлари истиқболли эканлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун Жиззах вилоят ҳокимлиги 
саъй-ҳаракати билан ушбу ҳудудда экотуризмни ривожлантириш учун бир қатор лойиҳалар 
амалга оширилмоқда. Унга кўра, хорижий ва маҳаллий сайёҳларни қабул қилишга 
мўлжалланган 150 ўринли бешта маскан бунёд этилмоқда. 
Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида 
туристик зонани яратиш ва ривожлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланган. 


156 
Жумладан, янги “Ором қирғоғи” (“Leisure Coast”) туристик зонасида сувда дам олиш турлари 
ва пляж туризмини ривожлантириш, Айдар-Арнасой кўллар тизимига йўловчиларни ташиш 
учун темир йўлларни ётқизиш қийматининг дастлабки ҳисоб-китобларини қилиш ва 
муҳандислик-коммуникация тармоқларини ривожлантириш, доимий автобус қатновларини 
йўлга қўйиш, тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда туризм ва унга ёндош 
инфратузилмани ривожлантириш шубҳасиз Жиззах вилоятнинг сайёҳлик жозибадорлигини 
яна-да оширади. 
Вилоятдаги истиқболли туристик масканлардан бўлган Айдар-Арнасой кўллари тизимига 
инвестиция жалб этиш бўйича ҳозир фаол иш олиб борилмоқда. Бу йўналишдаги бир қатор 
таклиф лойиҳаларимиз хорижий инвесторлар томонидан ўрганиб чиқиш учун қабул ҳам 
қилинган. 
Ушбу лойиҳалар доирасида, Айдар-Арнасой кўллари тизимида балиқ овлаш, сув 
ҳавзаларига саёҳат, орнитологик туризм каби йўналишлар бўйича хизмат кўрсатиш йўлга 
қўйилади. Замонавий кемпинглар ва миллий ўтовларда мазмунли ҳордиқ чиқариш, туя ва отда 
сайр қилиш, қимрон тайёрлаш жараёнига гувоҳ бўлиш ва унинг ажабтовур мазасини татиб 
кўриш сайёҳларда унутилмас таассурот қолдириши, табиий. Бу Жиззах вилоятини яқин йиллар 
ичида йирик сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш мақсадида олиб борилаётган саъй-
ҳаракатлардир. Зотан, экотуризмнинг-ривожи табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш 
орқали ҳордиқ чиқаришга бўлган эстетик эҳтиёжларни қондирибгина қолмасдан, балки 
борлиқни борлигича асраб, уни келгуси авлодга безавол мерос қолдиришга мустаҳкам замин 
яратади. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish