""""маликанинг кўз ёшлари"""



Download 17,38 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi17,38 Kb.
#249850

""""МАЛИКАНИНГ КЎЗ ЁШЛАРИ"""

У ой деса ойдай, кун деса кундай ҳусни бор чиройли қиз эди. Исми жисмига монандлигини айтмайсизми, Малика. У коллежни тугатиб, олийгоҳда ўқишни, муаллима бўлишни мақсад қилганди. Лекин онаси йўл бермай "ёнимда юрганинг маъқул" деди. Начора, она розилигини олмай... Малика акасининг ёрдами билан ўзига муносиб иш топди.Ҳаёт ўз ташвиш-у муаммолари билан давом этаверди. Ёз кунларининг бирида Маликаларникига совчи келди. Қўшни қишлоқда яшайдиган Сожида опа Маликани кўз остига олиб қўйган экан. Совчи аёл биринчи келганидан қиз билан йигитнинг юлдузлари тўғри келганини, бўлажак қудаларнинг бой-бадавлатлиги-ю, қўша-қўша уй-жойлари, енгил автомашиналари борлигини айтган бўлса, кейинги сафар қиз томондагиларнинг розилигини олиб кетди.

Ўғил уйлаб, келин олган, қизларини турмушга чиқарган она бўлажак куёвининг юриш-туришини, қўлида ҳунари бор- йўқлигини сўраб суриштиришни ўзига эп кўрмади. Яқин қариндошларининг маслаҳатига қулоқ солмади. Малика онасига ҳали-бери турмушга чиқмаслигини айтиб йиғлади, ялинди, ёлворди. Бироқ она "қизларнинг одати шу, йиғлайди" деган бўлди-да, тўйга тайёргарлик ҳаракатига тушди.

Сунбула ойининг ўрталарида икки ёшнинг никоҳ тўйлари бўлиб ўтди. Тўй куни кенг даврада айтилган эзгу тилаклар, табриклар қиз ёдидан чиқмайди. Янги хонадонга келин бўлиб тушган Маликанинг чаққонлиги, ширинсўзлиги тилга тушди. У бир умрга шу хонадонда келин эмас, қиз бўлиб қолишни ўйлаганди. Лекин кунлар ўтган сайин ёш оилада меҳр-муҳаббат ўрнини совуқчилик эгаллай бошлади. Куёви Илёс Малика билан ёзилиб гаплашмас, ундан узоқлашиб борарди. Маликанинг эса кўнгли нотинч, нималар бўлаётганини билишни истарди. Бир неча бор оғир - вазминлик билан гап бошлаб, Илёснинг кўнглидагини билишга уриниб кўрди. Аммо у ёнидаги сулув рафиқаси билан очиқ гаплашмас, "бор, нариги уйга чиқ!" "Мен билан ишинг бўлмасин" каби номаъқул сўзларни айтарди, холос. Шундай вақтларда Малика унсиз йиғлаб, нима қилишим керак дея ўйларди.

Бир куни бор гапни қайнонасига айтганди: "Кўнглингизни кенг тутинг, оғир бўлинг келин. Бирор ташвиш билан юргандир-да " деган гапни эшитди.

Донолардан бири "Муҳаббат-барча эҳтирослардан энг кучлисидир чунки, у бир вақтнинг ўзида ақлингни, қалбингни ва вужудингни забт этади" деб ёзганди. Илёсни тушуниш учун унинг қалбига қулоқ солиш керак эди. У туман марказида яшайдиган, ота-онаси зиёли бўлган Наргиза исмли қизга кўнгил қўйган, иккиси турмуш қуриш ниятида юришарди. Илёс тўйдан олдин бу ҳақда уйдагиларига оғиз очганда, онаси: "Сен айтган қиз бизнинг оилага тўғри келмайди. Мен ундан-да сулув қизни топаман, кейин хурсанд бўласан, болам" деганди. Илёс онасига дил тубидаги сўзларини, ҳатто уйдан бош олиб чиқиб кетажагини қайта-қайта тушунтирди. Лекин она ўз билганидан қолмади.

Бир куни Илёс ишга кетаётган эди. Қарши томондан келаётган Наргизанинг онаси тўхтатди.

- Мулло йигит, қизимни алдаб, ўзинг уйланиб олдинг. Наргиза сендан бошқага тегмайман, тегсам ҳамманг шарманда бўласанлар, деяпти. Уйдаги ойимчанг билан тезда орангни очиқ қилиб, қизимга уйланишинг керак. Акс ҳолда оилангни мен бузаман, - деб шарт қўйди. Илёс бирор гап айтиб, ўзини оқлашга ботина олмади. Кейинроқ ана шундай қатъий талабни Наргизанинг ўзидан ҳам эшитди.



Икки ўтнинг орасида қолган Илёс дардини кимга айтишни билмай юрди, ичишга ўрганди. Охир-оқибат Наргиза қўйган шартни бажаришга мажбур бўлди. Ўртага тушганлар муаммони ҳал қилиша олмади. Оила пойдевори бузилди. Илёс келин бўлиб тушганига олти ой ҳам бўлмаган хотинига: "Бирга яшай олмаймиз, йўлинг очиқ", дея жавобини берди. Малика эса деярли беҳуш турар, бирор бир сўз айтишни, ҳатто "айбим нима?" дейишни ҳам билмасди.

Маликага қийин бўлди. Ҳаёти бундай бўлишини ҳеч ўйламаганди. Тақдирга тан бериб, қайнонаси ёнига борди. Она ўғлини койиди, келинининг кўнглини кўтарган бўлди. Лекин Маликанинг кўзларидан маржон ёш оқарди.
Download 17,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish