Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
Литература
1.Dorpat, T.L. (1994) « On the double whammy and gaslighting.» Psychoanalysis & 
Psychotherapy, Vol 11(1), 1994, 91-96. 
2.Tomison, Adam M and Joe Tucci. 1997. Emotional Abuse: The Hidden Form of 
Maltreatment. Issues in Child Abuse Prevention Number 8 Spring 1997 
3.Vachss, Andrew. 1994. «You Carry the Cure In Your Own Heart.» Parade, 28 August 1994. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


148 
БОЛАЛАРГА ХОС МАТНЛАРДА ГЕНДЕР ХУСУСИЯТЛАРИ 
Асқарова Д. 
Фарғона давлат университети магистранти 
Аннотация:__В_данной_статье_рассматриваются_вопросы_начала_гендерного_равенства_в__семье__Ключевые_слова'>Аннотация:__Мазкур_мақолада_гендер_тенгликни_оиладан_бошлаш_масалалари_атрофлича__баён_этилган.__Таянч_атамалар'>Аннотация:
 Мазкур мақолада гендер тенгликни оиладан бошлаш масалалари атрофлича 
баён этилган. 
Таянч атамалар:
 гендер, жинс, матн 
Аннотация:
 В данной статье рассматриваются вопросы начала гендерного равенства в 
семье 
Ключевые слова:
 гендер, пол, текст 
Аннотация:
 This article discusses the issues of starting gender equality in the family 
Keywords:
 floor, tekst 
Болаларга хос ёзма матнларда кўплаб гендер хусусиятлари учрайди. Болаларнинг исми, 
хатти-ҳаракати, интилишларида гендерлик белгиларидан фойдаланилади.
Айтиш жоизки, кейинги пайтларда “гендер тенглик “деган иборани тез –тез ишлатадиган 
бўлдик. Хўш, гендер тенглик ўзи нима? Кўпчилик бу иборани эшитганда уни, албатта, аёллар 
билан боғлайди. Аёнки, хотин-қизлар сайёрамиз аҳолисининг ярмини ташкил этади. Шундай 
экан, гендер тенглик, яъни эркак ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлилиги инсоннинг энг муҳим 
ҳуқуқларидан бири ҳисобланади. Айнан шу омил жамиятда тинчлик ва тотувликни таъминлаш, 
барқарор ривожланиш асосида инсоний салоҳиятни рўёбга чиқаришда муҳим ўрин тутади. 
Аёлларни давлат ва жамият ҳаётига кенг жалб этиш барча соҳадаги ислоҳотлар 
самарадорлиги ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлаши амалиётда ўз исботини топган ҳақиқат. 
Жинслар тенглигига эришиш моҳиятан инсонга шахс сифатида намоён бўлишга халал берувчи 
барча ижтимоий тўсиқларни ўрганиш ва бартараф этишдан иборат.Мана шу барча тамойил 
ҳамда йўналишлар
“Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида” 
ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида мужассамлашган.
Аслида, гендер тенглик ва у билан боғлиқ барча конструктив тамойиллар билан танишиш, 
уларнинг мазмун-моҳиятини англаш учун биргина мазкур ҳужжатни яхшилаб,мағзини чақиб 
мутолаа қилишнинг ўзи кифоя. 
Хусусан, Қонуннинг 4-моддасида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда 
имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг асосий принциплари деб демократизм хотин-
қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлашнинг асосий 
принциплари деб демократизм, хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлиги, жинс бўйича 
камситишга йўл қўймаслиги, очиқлик ҳамда шаффофлик белгиланган. 
Жумладан, демократизм тамойили жинсидан қатъи назар ҳамма учун барча даражадаги 
таълим имкониятларидан фойдаланиш, соғлиқни сақлаш соҳасида тегишли хизматларга эга 
бўлиш, барча сиёсий ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлардан тенг фойдаланишни англатади.
Унинг 5-моддасида “Жинс бўйича камситишга йўл қўймаслик” деб номланади. Бу жуда 
муҳим модда ва унда кўплаб баҳс-мунозараларга барҳам берувчи аниқ нормалар келтирилган. 
Хусусан, унда хотин-қизлар ва эркаклар давлат томонидан кафолатланган тенг ҳуқуқ ҳамда 
имкониятларга эга бўлиши аниқ қайд этилиб, жинс бўйича камситиш ҳисобланмайдиган 
омиллар келтирилган. Бола туғиш ва она сути билан озиқлантириш вазифалари билан боғлиқ 
муносабатларни тартибга солишда фарқларни белгилаш, қонуний тартибда муддатли ҳарбий 
хизматга чақириш, ушбу қонун асосида гендер сиёсати амалга оширилишини таъминлашга 
доир вақтинчалик махсус чоралар кўриш, хотин-қизлар ҳамда эркаклар меҳнатини муҳофаза 
қилишда уларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш шулар жумласидан. 
Бундан ташқари, буларга яна мажбуриятлар фақат муайян жинсдаги шахслар томонидан 
бажарилиши мумкинлигига асосланган ҳолда касбий малакага доир тавсиялар бериш. Эркаклар 
ва аёллар ўртасида жисмоний ва руҳий жиҳатдан барқарор фарқлар бор. Уларни ҳисобга 


149 
олмаслик, аввало, жамият ривожига, миллат генофондига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 
Фарзанд тарбияси ёки оилада боқувчилик мақомига келсак, бу борада ҳам оила аъзолари 
келишувига кўра ижтимоий “роллар”ни ортиқча қийинчиликсиз ўзгартириш мумкин. Энг 
асосийси, эр-хотин бунга рози бўлса, фикрлари бир жойдан чиқса бас.
Аслида хотин-қизлар ва эркаклар ўртасидаги туғма физиологик фарқлар борлигига 
қарамай, гендер маъносидаги фарқларнинг аксарияти жамиятнинг ижтимоийлашуви ҳамда 
маданият ривожидан келиб чиққан десак, адашмаймиз. Яъни хотин-қизларнинг ҳуқуқлари 
қайсидир жабҳаларда амалга ошмаслиги кўпроқ жамиятда илдиз отган қолиб тушунчалар-
стереотиплар билан боғлиқ. Уларни ўзгартириш мураккаб ва кўп вақт талаб қиладиган жараён. 
Бунинг учун, аввало, ёш авлоднинг, қолаверса, катталарнинг ҳам дунёқарашини тўғри 
шакллантириш лозим.
Дарвоқе, бу масалалар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси 
лойиҳасида ҳам белгиланган. Ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, 
хотин-қизлар ҳамда эркакларнинг ҳақиқий тенглигини таъминлашга қаратилган ушбу ҳужжат 
жамоатчилик эътиборига ҳавола қилиниб, у бўйича кенг муҳокамалар ўтказилиши 
режалаштирилди. Айнан бу режаларнинг тасдиғи сифатида Фарғона давлат университетида ҳам 
шу йилнинг 21 май куни “Аёл ва фан: гендер жиҳатлар” мавзусида онлайн конфренция бўлиб 
ўтди. 
Умуман гендер тенгликка эришиш, аввало, оиладан бошланиши керак. Оила юмушларига 
ота-она бирдек муносабатда булаётганлигини кўриб ўсган фарзандларда, албатта, тўғри 
тасаввур шаклланади, бу эса келгусида ушбу йуналишда биз кутган натижаларга 
эришишимизга замин яратади.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish