БОЛА ШАХСИ КАМОЛОТИДА МИЛЛИЙ ВА МАЪНАВИЙ ТАСАВВУРЛАР
ШАКЛЛАНИШИНИНГ ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАРИ
Хуррамова М.И.
Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани 10-мактаб психологи
Кишилик жамиятининг тараққиётида ўқувчи-ёшларнинг маънавий-интеллектуал
салоҳияти муҳим роль ўйнайди.
Боланинг камолоти учун халақит бераётган ижтимоий-психологик муаммоларни илмий
асосда ўрганиш ва уларни ҳал этиш, ўқувчи-ёшларнинг орзу-интилишлари, диди,
дунёқараши, ҳиссий кечинмаларини тушуниш, уларга яқиндан ёрдам бериш
мамлакатимизнинг истиқболи учун катта аҳамиятга эга.
Турли психологик тадқиқотларга кўра, мақсад ва унга эришиш йўлларини англаш
ўртасида муҳим боғланиш мавжудлиги аниқланди.
Инсон ўзлигини рўёбга чиқариши ўзига боғлиқ эканлигини қанча тез тушуниб етса, у
ҳаётга шунчалик чуқурроқ қарайди ва олдига муҳимроқ мақсадлар қўяди.
Жамиятимизда ўқувчиларни тарбиялашда улар руҳиятига эзгу ҳис-туйғуларни
сингдириш муҳимдир. Бу туйғу биологик ҳодиса эмас, балки ижтимоий ҳодисадир. Чунки,
бу туйғу инсоннинг маънавий шаклланиши жараёнида вояга етади.
Цивилизацияли тараққиёт ўзининг туб моҳияти билан шахсларни иқтисодий ва сиёсий
жиҳатдан тўла забт этишни эмас, балки маънавий-руҳий жиҳатдан забт этишни, уларни
онгли интизомга бўйсундиришни, ғоя орқали бошқариш ва фаолликка ундашни ўз олдига
мақсад қилиб қўяди.
Психологик етукликка эга шахс турли ҳаётий вазиятлар ва шароитларни ҳушёр баҳолай
олади. Бу ҳушёрлик амалийлик, воқеликни тўғри баҳолай олиш, шахсда ўзининг ютуқ ва
849
камчиликларини билим, малака ва қобилиятларини етарлича объектив баҳолай олишда ҳам
намоён бўлади.
Бундай шахс ўз ҳиссиёти, кечинмаларини етарлича яхши назорат қила билиши, яъни
ички интизомни юқори ривожланганлиги билан характерланиб туради. Психологик етуклик
бошқа одамларнинг хоҳиш, истаклари, кечинмаларини тушуниш билан маълум даражада
боғлиқ. Бу ўз навбатида мулоқот, ҳамкорликнинг яхши йўлга қўйилишига, оилада, турли
гуруҳларда ижобий муносабатларнинг ўрнатилишига имкон беради.
Психологик етукликни шакллантиришда кўргазмали ва оғзаки психологик тарғибот
усулларидан фойдаланишимиз мумкин. Кўргазмали психологик тарғибот усулидан
фойдаланиш учун бизга ватанпарварлик, тотувлик, меҳрибонлик каби сифатлар акс этган,
ёшлар руҳиятида чуқур из қолдирадиган тарқатма материаллар, плакатлар керак бўлади.
Оғзаки психологик тарғиботнинг маъруза қилиш, турли чиқишлар, ҳисобот бериш,
суҳбат, учрашувлар ўтказиш, мунозара шакллари мавжуд. Жан Пиаже «боланинг
ижтимоийлашуви» жараёнини ўрганар экан, унинг ўз тенгқурлари билан турли мавзуларда
қиладиган мунозара ёки баҳслари, ундаги эгоистик, шахсиятпарастлик моҳиятини
сусайтириб ва шу тариқа ўз-ўзини англаш билан бир қаторда ўзгаларнинг мавқеларини
англаш ва ўзида шахсга хос сифатларни ўстиришни аниқлади.
Ҳар қандай одамда буюкликка интилиш бўлади. Бундай интилиш ёшларни ўз устида
ишлашга, ўз фаолиятини ва хулқ-атворини таҳлил қилишга олиб келади. Бунда инсоннинг
тафаккур жараёнида ўзига ўзи «Бугун мен қандай билим ва тажрибаларни ўзлаштирдим?»,
олдига қўйган мақсадига эришиш йўлида «Бугун мен нима қилдим ва нималарга эришдим?»,
ўз руҳий ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлаш мақсадида «Бугун менинг кайфиятим қандай
бўлди, руҳим нималарга мойил бўлди?», бошқаларга ёрдам, хизмат кўрсатиш мақсадида
«Бугун мен бошқаларга нима ёрдам бердим?», тетиклик ва жисмоний бардамлик ҳолатини
сақлаш мақсадида «Бугун менинг аҳволим қандай бўлди, мен соғлигим учун нима
қилдим?» каби саволларни бериш ва ўзини ўзи тафтиш қилиш ҳар бир инсоннинг умр
бойлиги бўлган вақтни тежашга ўргатади. Инсон камолоти у вақт туйғусини эгаллагандан
кейингина бошланади. Инсон вақтни ҳис эта бошлаган пайтданоқ ўз-ўзини назорат қила
бошлайди. Келажакка интилиб яшаётган шахс ўз вақтидан самарали фойдаланади, ўзида
маънавий баркамолликни намоён этади.
Буюк Суқрот ўз фалсафий баҳсларининг бирида ўзликни англаш ҳақида «аввал ўзингни
бил», деб даъват қилади. Демак, билиш жараёнида муҳим босқич ёки билимнинг муҳим
объекти инсоннинг ўзидир. Ўзликни англаш орқали инсоннинг маoнавияти шаклланади.
Ўқувчиларнинг ўз-ўзини идрок қилишларини уни ижобий ишларга йўналтириш орқали
ривожлантириш керак. Бунда улар ижобий тажриба орттирсин, яъни ўзи, оиласи, синфи,
гуруҳи, жамоасига манфаатли иш қилиб, олқиш олсин.
Ўқувчиларни жамоат ишларига кенг жалб этиш амалиётини кенгайтириш, бу ишдан
манфаатдорлигини ошириш лозим. Уларнинг ўзини шахс сифатида англаши, ўз ижобий ва
салбий сифатларини таҳлил қилиши, бошқа шахслар ичида ўз шахсини алоҳида ажратиш
каби муҳим ижтимоий- психологик сифатларни шакллантиради. Бу эса шахсда ўз-ўзини
назорат қилиш тизимини юзага келтиради.
Психологик билимдонлик шахсни ўз-ўзини қўлга олишга, ўз-ўзига буйруқ беришга, ўз-
ўзини қайта тарбиялаш ва ўз имкониятларидан тўғри фойдаланишга ўргатади.
Шахс шаклланишининг муҳим шартларидан бири – баҳолаш қобилиятининг
ривожланишидир. Бу қобилият шахсий характер хусусияти ҳисобланиб, шахснинг
маънавияти ва ҳар томонлама ривожланган бўлишида муҳим роль ўйнайди.
Ҳар бир инсоннинг руҳий қуввати атрофдагилар руҳий қувввати билан бевосита боғлиқ
экан, ёшларни маънавиятли инсон бўлиб камол топишларида ўзи ҳамда ўзгаларга тўғри ва
одилона баҳо беришга ўргатишимиз зарур.
Бунинг учун ўқувчилар билан вербал ва новербал ижтимоий психологик тренинглар,
брейншторминглар ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Мақсадли тренинглар уларни маънавий
850
жиҳатдан бойитиши, нутқи ва фикрлашини кенгайтириш билан бир қаторда, соғлом турмуш
тарзини шакллантиришга ҳам хизмат қилади.
Айниқса, ёшлар ташкилотлари, маънавият ва маърифат жамоат ташкилотлари, таълим
муассасалари, маҳалла, оила институти ўртасида мустаҳкам алоқа боғланиши керак.
Ўқувчи-ёшларнинг қизиқишлари, ҳаётий муаммолари ўрганилиб, улар ўртасида кўпроқ
суҳбат, бадиий кеча, учрашув ва мулоқотларни уюштириш, турли хил тўгарак, спорт
секцияси, илмий тадқиқот уюшмаларини кўпайтириш, танлов, анжуман, мунозара, баҳс ва
бошқа оммавий тадбирларни ташкиллаш лозим.
Ўқувчи-ёшларнинг маънавиятини тарбиялашда ахлоқий қадриятлардан фойдаланиш ва
бунда ахлоқий таъсир кўрсатиш технологиясини жорий этиш муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |