Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet551/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   547   548   549   550   551   552   553   554   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Калитли сўзлар:
Ислом илми, ислом ренесанси, ислом маданияти, бренд, зиёрат 
бренди, Бухоро маданияти, Бухоро ахлоқи. 
Ҳозирги пайтда Бухоронинг тарихий обидалари юртдошларимиз ҳамда чет эллик 
меҳмонларни оҳанрабодек ўзига тортиб келмоқда. Шу билан бирга, кейинги йилларга унга 
ислом маданияти, шарқ маданияти ўчоғи сифатида келувчилар ҳам ошиб бормоқда, 
жумладан, “Етти пир” зиёратгоҳларига келишмоқда. Бухорони реклама қилишда ҳам асосан 
шу жиҳатга урғу беришади. Аммо, Бухоро ундан каттароқ, ранг-барангроқ брендга эга 
бўлишга ҳақлидир. Чунки у асрлар мобайнида инсоният цивилизациясида катта ўринга эга 
бўлган ислом илми ва маданиятининг муҳим ўчоқларидан бири бўлган. Тарихда бу каби 
шаҳарлар бармоқ билан санарли даражада кам бўлишган.
“Ислом ренессанси” деб ном олган даврда, яъни саккизинчи асрнинг ўртасидан то 13 
асрнинг ўртасигача бўлган даврда ислом маданияти шаклланган. Бу даврда жаҳон маданияти 
ва фанини ривожланишига катта ҳисса қўшилган. “Европа халқлари ўз вақтини ўзаро 


854 
урушларда сарф қилиб юрганда (7-14 асрларни кўзда тутиб айтган) ислом цивилизацияси 
санъатни ва фанни ривожлантирган”[11.112.]. У давр олимлари қадимги Рим ва грек 
олимларининг асарларини янги замонга етиб келиши устида ишлашган. Шу ўринда ғарб 
олими Шарль Мисмарнинг фикри ўша давр исломини тўғри таърифлаб берган: “Агар бошқа 
дин вакиллари маълум бир илмга эга бўлишса улар динга бўлган эътиқодидан ажралса, 
мусулмонларда аксинча билими ошиб бориши билан динга бўлган ишончи ҳам ошиб 
боради” [13.]. Ислом маданиятининг қуйидаги каби ақидалари ҳам исломнинг дастлабки 
босқичида илм қилишга катта йўл очиб берган: “Ҳар қандай нарсанинг ўз йўли бор, 
билимларга эгаллаш – жаннатга қараб йўлдир” ёки “Охири замонда олимнинг сиёҳи эътиқод 
учун шаҳид бўлганнинг қонига баробардир” ёхуд “Энг юқори мансаб – бу олим одамнинг 
мансабидир” [13.]. “Ислом дин сифатида ва ислом дунёси цивилизацияси сифатида антик 
дунёнинг буюк олимларининг билимларини асраб қолиб билганлар ва ғарб мамлакатларида 
фаннинг ривожланишига катта туртки бўла олган.” [7., 11.113.]. 
Ўша даврда Бағдод билан бир қаторда Самонийлар пойтахи Бухорода исломнинг кучли 
бир маркази шакллана бошлаган. Бухоро шаҳри ислом ренесансида ўзига хос ўринга эга 
бўлган. “Бухоро - асрлар мобайнида Шарқнинг маърифат ва диний маркази сифатида 
машҳур бўлган қадимий шаҳардир”[2.18.]. Мусулмон шарқи фан, маърифат ва илоҳиётни 
ривожланишига қўшган салмоқли ҳиссаси туфайли у мумтоз ўрта аср мусулмон оламида 
“Қуббат ул-ислом” ва “Бухорои шариф” сифатида машҳур бўлган.” [2.19.].
Араблар Бухорога нафақат савдогарлар шаҳри (Мадинат ат-тужжор), мис шаҳри 
(Мадинат ас – суфрия) деб ном беришган, балки “Фахрли шаҳар” (Фохира) номини ҳам 
беришган. Фахира номи Муҳаммад Наршахийнинг таъкидлашича, ислом учун жонини фидо 
қилган шаҳидлар шарафига берилган [5, 2.29.]. Бухорони яна бежиз очиқ қуръон шаҳри ҳам 
дейишмаган. 
Бухоро топоними суғд тилидаги “Бухарак” - бахтли жой, “Бухор” сўзи эса “билим 
йиғилган жой” маъносини англатади[10.]. Бу каби мақомлар Бухоро Суғдийлар даврида, 
Аҳманийлар даврида, Македонский даврида нафақат регион учун аҳамиятли шаҳар бўлиб 
ривожланган, балки илм, маърифат, маданиятнинг аҳамиятли ўчоғи бўлгандан далолат 
беради.
Сомонийлар даврида ўша давр ислом оламининг шарқида турк-тожиклар юрти бўлган 
Бухорода муҳим илмий марказ шакллана бошлади.10 аср охирига келиб эса Бухоро нафақат 
Мовораҳунаҳр,балки Хуросоннинг энг кўп аҳолили шаҳрига айланган [3.54.]. Биргина 
кутубхона шаҳарнинг қандайлигини кўрсатиб бера олади, Нуҳ ибн Мансур (976 – 997йй.) 
давридаги кутубхона ўша даврдаги дунёдаги энг йирик кутубхонаси бўлган. Бу 
кутубхонадан Ибн Сино фойдаланган ва юқорида таъкидлаганимиздек, у бундай китобга бой 
жойни ҳеч қаерда кўрмаганлигини ўз автобиографиясида ёзиб қолдирган. 10 асрда Бухорога 
келган Муқаддасий мусулмон оламида шу ерда қурилган (шаҳарнинг Регистон майдонида) 
сарой каби муҳташамроқ саройни ҳеч қаерда кўрмаганлигини таъкидлаган [2.39.]. 
Бухоро шаҳри Сомонийлар даврида солиқдан озод қилинган ўзига хос шаҳар ҳам 
бўлган. Шаҳар аҳолиси шунинг учун жуда кўпайиб кетган, Муқаддасийнинг фикрича, “аҳоли 
шоҳнинг одиллигидан ҳузур қилиб, ишонч ва фаравонликда кун кечирган”[2.40.]. Хуллас, бу 
даврда Бухоро ислом таянчидек буюк шарафга муясcар бўлган. Айнан шу даврда Бухорода 
ислом оламида биринчи Фаржок мадрасаси ҳам қурилган [2.41.]. 
Қарахонийлар даврида эса Бухоро юқорида санаб ўтилган ўз мақомларини 
йўқотмасликка ҳаракат қилган. Масалан, Қорахонийлар даврида Умар Хайём маълум вақт 
қорахоний Шамс аль Малик таклифи билан яшаган ва ижод қилган. Бу даврда шаҳарда 
кўплаб гўзал масжиду-мадрасалар бунёд этилган. 
Ҳатто энг оғир муғуллар истилоси даврида ҳам Бухоро ўзининг маънавий - диний 
марказ ва мусулмон оламининг Шарқий Маккаси мақомларини сақлаб қола билган. 
Муғуллар даврида, улар томонидан қўйилган Маъсудбек раҳнамолигида кўплаб мадрасалар 
қурилган, уларнинг энг йириги Маъсудияда 1000 кишига яқин киши ўқиган.


855 
Халқнинг маънавий жиҳатдан тушкунликка тушганини кўриб, уларни ислом билан 
боғлиқ муҳим қадриятларга қайтаришга ҳаракат қилган.Ўша даврдаги Бухоронинг энг катта 
мадрасаларидан бири Регистонда қурилган Хония (чингизий хонлар ўртасида 
келишмовчилик туфайли Бухоро шаҳри қайта талан - тарож қилинганда 1273-1276 йилларда 
муғуллар томонидан бузиб ташланган)да муддарис ва мутаввали бўлган. Бохарзий таъсири 
остида кўплаб муғуллар ислом динига ўта бошлашган (мисол тариқасида унинг оёғи остида 
дафн қилинган муғул хони Боёнқулихонни келтириш мумкин. Боёнқулихон 1358 йилда, яъни 
Бохарзий вафотидан бир аср кейин вафот этганлиги бу шахсининг обрўйи қанча юқори 
бўлганлигидан далолат беради.). Исломни қабул қилганларнинг айримлари эса Бухоро учун 
масжид ва мадраса қуришга маблағлар ажратишган. Чингизхоннинг невараси, Олтин Ўрда 
хони Ботухоннинг кичик укаси Берке хон исломни қабул қилиш учун Волга бўйларидан 
Бухорога келган (1258 йил) ва Бохарзийнинг муридига айланган. Биргина шу фактнинг ўзи 
ҳам Бухоро ўша даврда ислом оламида катта мавқеига эга эканлигидан далолат беради. 
Темурийлар даврида Бухоро ўзининг “Бухорои шариф” номини ҳам олган. Амир Темур 
Бухорони онасининг ватани сифатида қараган ва уни эъзозлаган [2.49.]). Унинг даврида у 
иккинчи пойтахт, диний-маънавий таъсир жиҳатидан эса янада кучлироқ етакчилик қилган. 
Шайбонийхонлар даври (XYI аср)да Марказий Осиё минтақасининг ижтимоий, сиёсий, 
иқтисодий ва маданий ҳаётида Бухоронинг мавқеи анча ортди [2.52]. Шайбонийлар даврида 
ҳозирги Бухоронинг юзи шаклланди, жумладан, Масжиду Калон ва Мир араб мадрасаси, 
олтита савдо тоқлари ва кўплаб бозорлар қурилди. Илм аҳлига эътибор яна кучайган. Буни 
Мушфиқий, Ҳофиз Таниш, Муҳаммад Қатаған кабиларнинг ижодидан ҳам билишимиз 
мумкин. Шаҳардаги мадрасалар сони 200 дан ошиб кетган. 
Аштархонийлар даври (XYII-XYIII асрлар)да Бухорода ҳозирги давргача сақланиб 
қолган кўплаб бинолар қурилди. Аммо, шаҳар кўп жиҳатдан ўз мавқеини секин - аста йўқота 
борди. Бироқ, бу даврда ўзига хос, тиббиётга ихтисослашган махсус мадраса қурилганлиги 
билан фарқ қилади, уни Тожжиддин деган шахс Регистон майдонида қурдирган ва у “Дор-
уш-шифо” номини олган. Мадрасада 10 мингдан ортиқ ноёб китобга, дорихона (унда ҳар кун 
800 шишада дорилар тайёрланган)га ва даволаш муассасаларига эга бўлган. Бу даврда 
Бухоро халқи ахлоқининг рамзи бўлган “Қўш мадраса” ҳам бунёд этилган.
Манғитлар даврида (ўн саккизинчи аср ўрталаридан 20 аср бошигача) Бухоро ўз 
мавқеини борган сари йўқота борди. Охир – оқибат 1868 йилда рус империясига тобе бўлиб 
қолди. Манғитлар даври мадрасаларнинг тижоратлашувининг кучайиши билан 
характерланади.19 асрда Бухоро шаҳрида 60дан ортиқ мадраса қурилган, 15-18 асрлардан 
бери ишлаб келаётган мадрасалар ҳам жуда кўп бўлган. Айниқса, Амир Насрулло (1827-
1860) даврига келиб мадрасалар халқаро даражадаги тижорат корхоналарга айланиб кетган. 
Бухоро шаҳридаги мадрасаларда Бухоро амирлигидан мулловачалар жуда кам бўлган, уларда 
асосан, Уфа, Қозон, Оренбург, Оқ мачит, Хоразм, Марв каби жойлардан ўқишга келганлар 
бўлган [9.52.]. Мадрасаларнинг анчаси олий маълумот берган ва ҳар бир мадраса қошида эса 
бошланғич таълимни берадиган мактаблар бўлган. Энг сўнгги амир ҳукмронлиги бошланган 
йил - 1910 йилда Бухоро шаҳрида 150 минг аҳоли бўлган, шаҳарда 600 мачит бўлган (амир 
Аҳадхон ўлган пайтда ҳаммасида жаноза ўқилганлигини тарих гувоҳлик беради), 170 дан 
ортиқ мадрасалар бўлган [9.49 .].
Совет даврининг дастлабки даврида (1920 йил) Бухоро бутунлай вайрон қилинди, 
айрим маълумотлар бўйича шаҳар аҳолиси асосан йўқ қилиб ташланди. Ҳатто қирқ йилдан 
кейин, яъни 1960 йилда совет давридан олдинги Бухородагидан 2,5 марта кам (60 минг 
атрофида) аҳоли яшар эди. Энди Бухоро оддий коммунистик шаҳарча эди, холос. 
Ҳозирги ёш авлоднинг энг буюк вазифаси ушбу геноцид оқибатларини бартараф этиб, 
тарихий ёдгорликларни, Бухоронинг минг йиллик зиёрат туризми маркази имижини иложи 
борича тўлиқ тиклашдан иборат.
Биз Бухорони олдинги “қуббати - ул ислом” мақомини тиклаш устида иш олиб 
боришимиз ва шу мақомни олишимиз керак. Ана ўша пайтда туристлар оқими анча ошади, 
биринчи навбатда ички туризм ва мусулмон дунёсидан келадиганлар кўпаяди. Жумладан, 


856 
олимлар ва авлиёлар шаҳри Бухорони зиёрат туризми марказларидан бирига айлантириш 
устида ишлашимиз керак. Бухоро шаҳри авлиёлар шаҳри деб бежиз айтилмайди. Бу шаҳарга 
“Қуббати ислом дин ҳаст” деб баҳо берилар экан, Бухорони ислом цивилизациясида алоҳида 
ўрин эгаллаганлиги таъкидланади. Бундай номга эга бўлишда асос бўладиган нарсалардан 
энг муҳими – бу тупроқда кўплаб авлиёларнинг хоки макон топган. Айрим маълумотларда 
Бухорода 300дан ортиқ авлиё ўтган деб таъкидланади. Мусулмон дунёсининг кўплаб 
кишилари бу авлиёларнинг пойи-қадами теккан жойларни зиёрат қилишни хоҳлашади. 
Аммо, бу жойларни зиёрат туризми талаблари даражасида деб бўлмайди, айрим авлиёлар 
тўғрисида маълумотлар жуда ҳам оз, узуқ-юлуқ тарзда мавжуд. 
Шундай қилиб, Бухорода туристлар оқимини, жумладан зиёратчиларни кескин ошириш 
учун, биз биринчи навбатда, шаҳарни “ислом маданияти ва илмининг муҳим ўчоғи” 
сифатида брендини шакллантиришимиз керак.
Илмий ишларни кучайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш зарур, олимлар, 
авлиёлар, пирлар тўғрисида маълумотларни йиғиш, улар тўғрисида илмий ишлар чоп этиш, 
ҳозирча биз билмайдиганлари қидириб топиш, улар тўғрисида илмий тадқиқотлар олиб 
бориш, шу жумладан, биз биламиз деб ўйлайдиган буюк зотларимизнинг бизга номаълум 
қирраларини топиш борасида илмий тадқиқотлар ҳам олиб бориш учун рағбатлар тизимини 
ишлаб чиқиш зарур. 
Бухоронинг олимлари, авлиёлари, пирларининг меҳнати туфайли инсоният маданияти 
ва фанига қўшилган ҳиссани улар томонидан амалга оширилганлигини исботлаш устида иш 
олиб бориш. Бунинг сабаби шундан иборатки, ота-боболаримиз томонидан қилинган кўпгина 
илмий ишлар ва тадқиқотлар маълум сабаблар туфайли бошқа халқларнинг меҳнат маъсули 
бўлиб тарихга қолиб кетган. Бунга муҳим сабаблардан бири – улар ўз изланишларини 
кўпинча ўша давр илмий тилларида, жумладан, форс, араб ва бошқа тилларда ёзиб 
қолдиришган. 
Хуллас, Бухоро каби муқаддас шаҳарни жаҳон аҳамиятига эга бўлган зиёратгоҳ 
шаҳарга айлантириш учун унга ислом маданияти ва илмининг муҳим ўчоғи сифатида 
қарашимиз, ўрганишимиз ва тарғиб қилишимиз керак.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   547   548   549   550   551   552   553   554   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish