Ҳудудлар
2009 й.
2014 й.
2019 й.
Ўзбекистон Республикаси
4,6
4,5
4,3
Қорақалпоғистон Республикаси
5,2
4,5
4,4
Андижон
5,4
5,0
4,5
Бухоро
4,4
4,2
4,1
Жиззах
4,7
4,3
4,2
Қашқадарё
3,8
3,9
3,7
Навоий
4,6
4,5
4,4
Наманган
4,3
3,9
4,2
Самарқанд
4,6
4,4
4,2
Сурхандарё
4,0
4,0
4,0
Сирдарё
3,9
4,5
4,1
Тошкент
5,6
5,7
5,1
Фарғона
4,8
4,8
4,9
Хоразм
4,6
4,6
4,3
Манба: ЎзР Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
промиллени ташкил этиб, 2016-йилнинг мос даврига нисбатан 0,1 промиллега ошди
(2016-йилда 4,9 промилле бўлган). Ўлим коэффициенти 2016 йилнинг мос даврига нисбатан
сезиларли даражада ўсиши Андижон (5,1 промилледан 5,4 промиллега), Жиззах (4,2
промилледан 4,4 промиллега), Қашқадарё (4,1 промилледан 4,3 промиллега), Наманган (4,7
промилледан 4,9 промиллега), Сурхондарё (4,3 промилледан 4,5 промиллега) ва Фарғона (4,8
промилледан 5,0 промиллега) вилоятларида
кузатилди. Жами вафот этганларнинг 8,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик
ёшдагиларга (2016-йилда 8,0 фоиз), 27,6 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагиларга (2016-йилда
28,5 фоиз), 64,2 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан катта ёшдагилар (2016-йилда 63,5 фоиз)
ҳиссасига тўғри келди.
Айтиш жоизки, республика шаҳар жойларида ўлим коэффициенти ҳам йиллар
давомида ўзгариб бормоқда. Хусусан, 2009 йилга нисбатан 2014 йилда мамлакат шаҳарлари
бўйича ўлим коэффициенти 5.2 промилледан 4.9 промиллега камайганлигини кўриш
мумкин. Шаҳарларда кечаётган ўлимнинг ҳудудий таркибида Тошкент вилояти ва Тошкент
шаҳри, Сирдарё, Хоразм вилояти шаҳарлари республика кўрсаткичидан юқори ҳолатни қайд
этади.
831
Шу билан бирга ўлим кўрсаткичлари ёш таркиби ва вафот этиш сабабларига бўйича
ҳам фарқланади. 2017-йилда вафот этганлар сони 2016-йилга нисбатан 6,7 минг кишига ўсиб,
уларнинг асосий қисми, яъни 74,6 фоизини 60 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ташкил этган.
2017-йилда қайд этилган вафот этганларнинг 59,9 фоизи қон айланиш тизими
касалликларидан, 9,3 фоизи ўсимталардан, 6,5 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва
жароҳатланишлардан, 5,7 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 4,8 фоизи
нафас олиш аъзолари касалликларидан, 1,7 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан
ҳамда 12,1 фоизи бошқа касалликлардан вафот этган. Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган
болаларнинг 56,4 фоизи перенатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 21,1 фоизи нафас
олиш аъзолари касалликларидан, 11,9 фоизи туғма аномалиялардан, 3,5 фоизи юқумли ва
паразитар касалликлардан, 1,9 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан,
0,5 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан ва 4,7 фоизи бошқа касалликлардан
вафот этган. 2005-йилда Ўзбекистон шаҳарларида табиий кўпайиш коэффициенти ҳар 1000
киши ҳисобига 8,5 бўлди.
Мустақилликнинг дастлабки даврларида бошқа миллат вакилларининг ўз юртларига
кетиш ҳоллари механик ҳаракатнинг асосий мазмунини ташкил этган бўлса, кейинги
босқичларида туб жой аҳолисининг иш қидириб ёки қўшимча даромад топиш мақсадида
асосан нолегал ҳолда вақтинчалик кетиш ҳолатлари кузатилди. Тошкент шаҳри сўнгги 10-15
йил давомида республикадан чиқиб кетган эмигрантларнинг деярли ярмини берган бўлса,
иммигрантларнинг ҳам деярли шунчасини қабул қилиб олди. Сўнгги йилларда ташқи
миграция қолдиғи мусбат сальдога эга бўлди.
Кейинги йилларда Тошкент шаҳрининг ўзига хос демографик хусусиятларга эга бўлиб
бораётганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.Узоқ йиллар давомида шаҳар аҳолиси тез
суръатлар билан ўсди. Шундай қилиб, мустақилликнинг дастлабки йилларида шаҳарлар
ривожланиши бироз секинлашган бўлсада, кейинги-урбанистик тўлқин туфайли уларни сони
бирданига беш мартага ортди. Бундай вазият, шаҳарчалар ривожланишининг имкониятлари
ҳамда асосий йўналишлари, ўсиш қутб ва марказларини ҳар томонлама ўрганишнинг
зарурлигини белгилаб беради.
Ўзбекистон аҳолиси асосан табиий кўпайиш натижасида ўсиб бориб, бу омилнинг роли
ҳамма вақт ҳам юқори бўлган. Энг сўнгги йилларда эса у аҳоли сони ўсишининг бирдан бир
манбаи бўлиб келмоқда.
Ўзбекистонда демографик жараёнларнинг ривожланиши ёки ўзгариб бориши кейинги
йилларда икки асосий сиёсий-иқтисодий омиллар туфали юз берган. Бу ҳам бўлса
Ўзбекистон Республикасининг 1991 йилда сиёсий мустақилликка эришиши ва унинг миллий
иқтисодиётини босқичма-босқич бозор муносабатларига ўтишидир.
2001-2011 йиллар давомида республика аҳоли ўсиш суръатининг пасайиши янада
интенсивлашган. Баъзи йилларда бир йиллик кўпайиш ҳатто 1,10-1,15 фоизга ҳам тушиб
қолган, энг сўнгги йилларда эса бу кўрсаткич бирмунча кўтарилиб, 1,40-1,50 фоизга етган.
Бироқ, айтиш мумкинки, республикамиз аҳолисининг кўпайиш суръати ўтган асрнинг 70
йиллларига қараганда 2,0-2,2 марта қисқарган. Мазкур йилларда аҳоли сони мутлоқ ўсишда
давом этган бўлсада, унинг суръатлари янада пасайиб борган. Шу ўринда таъкидлаш
лозимки, бундай жараён бутун жаҳон аҳолисида ҳам кузатилмоқда; қатор Европа
мамлакатлари эса аҳоли сонининг қисқариши, яъни депопуляция жараёнини бошдан
кечирмоқда. Бундай вазият МДҲ мамлакатларида ҳам, хусусан Россия ва Беларусда кескин
тус олган.
Ўзбекистондаги янги демографик ўзгаришлар (туғилиш ва табиий кўпайишнинг
пасайиб бориши) марказда бошланиб, у босқичма-босқич бошқа вилоятларга тарқалади.
Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида кузатилган вазият республиканинг жанубий
вилоятлари – Сурхондарё ва Қашқадарёда бирмунча вақт ўтгандан сўнг кузатилади ёки
такрорланади Қайд этиш жоизки, бу икки “демографик қутб” ўртасида жараён ўзгаришининг
тезлик муддати тобора қисқариб бормоқда.
832
Аҳоли салмоғига кўра Самарқанд вилояти биринчи, Фарғона – иккинчи, Қашқадарё
вилояти учинчи ўринда туради. Демографик салоҳиятнинг энг паст миқдори Навоий ва
Сирдарё вилоятларида кузатилади. Умуман олганда, республиканинг 5 та вилоятига
(Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Қашқадарё ва Андижон) жами аҳолининг деярли 40 фоизи
тўғри келади.
Сўнгги 10 йил мобайнида Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Бухоро, Сирдарё,
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри аҳолисининг ўсиши мамлакат ўртача даражасидан паст
бўлган ва уларнинг жами республика аҳолисидан улуши қисқарган. Аҳолининг нисбатан
жадал ўсиши Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд каби вилоятларда кузатилади. Натижада,
бу ҳудудларнинг демографик салоҳияти янада кўтарилган.
Тарихан аҳоли мамлакатимизнинг суғориладиган воҳа ва водийларида зич жойлашган.
Чунончи, бу кўрсаткич Фарғона, Наманган, Хоразм вилоятларида ҳам анча юқори.
Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Навоий вилояти Ўзбекистон ҳудудининг 61,9 фоизини
ташкил қилсада, бу ерда мамлакат аҳолисининг атиги 8,8 фоизи яшайди; шу боис, айнан ана
шу икки маъмурий бирлик республика аҳолиси жойлашувининг ўртача кўрсаткичига жиддий
таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра,
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 январ ҳолатига 33905,8 минг кишини
ташкил этиб, 2019 йил бошидан 650,3 минг кишига ёки 2,0 фоизга ўсди. Шаҳар аҳолисининг
улуши 17,1 миллион (умумий сонининг 50,5 фоизи), қишлоқ аҳолиси — 16,7 миллион (49,5
фоиз) кишини ташкил этди. Энг кўп аҳоли Самарқандда (11,4 фоизи) (Фарғона — 11,1
фоизи, Қашқадарё — 9,7 фоизи ва Андижон вилоятида — 9,2 фоизи) қайд этилди. Меҳнатга
яроқли ёшдан кичиклар аҳолининг 30,5 фоизини, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 58,9 фоизни
ва меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 10,6 фоизни ташкил этди.
2019 йил январ-декабр ойларида 815,9 мингта туғилиш рўйхатга олинган бўлиб, ҳар
1000 аҳолига туғилиш даражаси 24,3 промиллени ташкил этди ва 2018 йилнинг шу даврига
нисбатан 1 промиллега кўпайди.
Ушбу давр мобайнида ўлимлар сони 155 мингтани, ўлим коэффициенти 4,6
промиллени ташкил этди ва 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 0,1 промиллега камайди.
Аҳолининг табиий ўсиши 660,9 минг кишини ташкил этиб, 2018 йил мос даврига
нисбатан 47,3 минг кишига (2018 йилда 613,6 минг киши бўлган) ўсган.
2019 йилда республика бўйича кўчиб келганлар сони 158,8 минг кишини (156,3 минг
киши республика ҳудудларидан, 2,5 минг киши хорижий мамлакатлардан), кўчиб кетганлар
сони эса 169,5 минг кишини (156,3 минг киши республика ҳудудларига, 13,2 минг киши
хорижий мамлакатларга) ташкил этди. Миграция салдоси минус 10,7 минг киши бўлиб, 2018
йилнинг мос даврида минус 14,7 минг киши бўлган. Миграция сальдосининг юқори
даражаси Қашқадарё (минус 6,9 минг киши), Самарқанд (минус 5,6 минг киши), Тошкент
(минус 4,6) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (минус 4,2 минг киши) қайд
этилди. Миграция салдосининг ижобий даражаси Тошкент шаҳрида (27 минг киши)
кузатилди. Ўзбекистонга доимий яшаш учун келганлар сони 2527 кишини ташкил этди,
улардан 33,3 фоизи - Қозоғистон, 23,3 фоизи - Россия, 21,4 фоизи - Тожикистон, 12,1 фоизи -
Қирғизистон ва 10 фоизи - бошқа давлатлардан. 13,2 минг киши Ўзбекистондан ташқарига
доимий яшаш учун кетган, шундан 57,5 фоизи Қозоғистонга, 37,7 фоизи Россияга, 0,8 фоизи
АҚШга, 0,7 фоизи Исроилга ва 3,3 фоизи - дунёнинг бошқа мамлакатларига миграция оқими
шаклланган.
Шундай қилиб, ҳозирги даврда мамлакат шаҳар аҳолисининг секин ўсиши демографик
жараёнларга боғлиқ равишда юзага келмоқда. Чунончи, туғилиш даражаси юқори бўлган
минтақаларда шаҳар аҳоли сонининг ўсиши нисбатан юқорироқ. Умуман олганда,
республика вилоятлари шаҳарларида кечаётган демографик жараёнлар олдинги йилларга
қараганда сезиларли даражада секин бормоқда. Мамлакатимиз шаҳарларида кечаётган
демографик жараёнларда Наманган, Самарқанд, Сурхандарё ва Қашқадарё вилоятлари
833
бирмунча фаол бўлса, аксинча Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасидаги
демографик жараёнлар республика кўрсаткичларидан анча паст ҳолатни қайд этади.
Демографик жараёнларнинг бундай ҳудудий ривожланиш хусусиятлари айниқса
шаҳарлар миқёсидаги тадқиқотларда янада яққолроқ кўринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |