Foydalanilgan adabiyotlar:
1. Umumiy psixologiya. T.: O’qituvchi, 1992. – 512 s.
2. Nemov R.S. Psixologiya Kn. M.: Prosveshenie – 1994. – 576 s.
3. G‘oziev E. Psixologiya. T.: O’qituvchi, 1994 – 300 b.
4. Klimov E.A. Osnovi psixologii. Ucheb. M.: YuNITI, 1997. – 295 s.
6. M. Maxsudova. Umumiy psixologiya. (ma’ruzalar matni) Namangan.
7. M. Maxsudova. Oilaviy munosabatlar psixologiyasi. (uslubiy qo'llanma) Namangan. 2003.
8. M. Maxsudova. Z. Qurbonova. Umumiy psixologiya. (muammoli ma’ruzalar matni).
Namangan. 2004.
9. M. Maxsudova. Muloqot psixologiyasi. (muammoli matni). Namangan. 2005
470
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРДА ҚАДРИЯТЛАР
ШАКЛЛАНИИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Махмудова Д.А.
ТДПУ доцент
Реджабоева М.З.
РБИИМ доцент
Аннотоция:
ушбу мақолада мактабгача ёшдаги болаларни ривожланишида
қадриятларни шаклланишининг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш масалаларига эътибор
қаратилган
Калит сўзлар:
ахлоқий, эстетик, қизиқиш, қадрият
Аннотация:
This article discusses the features of the formation of values in preschool
children
Ключевые слова:
нравственный, эстетический, интерес, ценности.
Abrast:
This article focuses on the study of the characteristics of interest in books and values
in the development of preschool children.
Keys words:
moral, aesthetic, interest, values.
Маълумки, бизнинг мамлакатимизда хам, илғор хорижий тажрибаларни ҳисобга олган
ҳолда, мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, самарали таълим ва тарбия
шакллари, ҳамда усулларини жорий этишга қаратилган “Мактабгача таълимнинг инновацион
тизими”ни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон
Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида
“мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний
жиҳатдан ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мактабгача таълим тизимига
инновацияларни, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш”
каби устувор вазифалар белгилаган. Бу вазифаларни амалга ошириш мактабгача ёшдаги
болаларни давлат талабларига мувофиқ иқтидорини ривожлантириш, шахслараро
муносабатларни шакллантириш бўйича таълим бериш дастурларини ишлаб чиқиш, ҳамда
болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш технологиялари компетенциявий ёндашув асосида
ривожлантириш долзарблигини кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 майдаги ПҚ-4312-сон
“Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш
концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси-нинг 2019 йил 13
майдаги 391-сон “Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур соҳага тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий
ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу тадқиқот иши муайян
даражада хизмат қилади.
Иқтидорли болалар муаммоси билан хориж ва республикамизнинг қатор психолог ва
педагог олимлари А.Н.Колмогоров, Б.В.Гнеденко, А.М.Матюшкин, В.А.Крутецкий,
В.Л.Юркевич, И.Я.Каплунович, Н.С.Лейтес, Эдеймиллер Э.Г, В.И.Панов, Дж. Рензулли,
C.Л.Рубинштейн, Дж, Келли, А.И.Савенков, М.А.Холодная, В.Д.Ҳадриков ва У. Юлдашев, Р.
Боқиев, Т.Т. Азларов, З.Йулдашев, Ф. Зокирова, А. Абдуқодиров, Б. Болтаев ва бошқалар
ишлаганлар. Кўпгина машҳур олимлар, бастакорлар, рассом ва ёзувчилар (масалан, ёш В.А.
Моцарт, Ф. Гальтон, И. Мечников, К. Гаусс, Н. Виннер, Г. Лейбниц, В. Гюго) эрта ёшдаёқ
ўзларининг қобилиятларини намоён қилганлар. Ва аксинча кўп ҳолларда болаликда ҳеч
қандай иқтидорга эга бўлмаган болалар етуклик даврда муваффақиятларга эришишлари
мумкин. Шундай экан, ҳар бир болага индивидуал ёндошиш даркордир. Зеро қобилиятсиз
боланинг ўзи бўлмайди. Қобилиятли болаларни йўналтириш жараёнида, уларни иқтидорини
аниқлай билиш эса психолог ва педагогларнинг профессионал жиҳатига, ҳамда ота онанинг
кузатувчанлигига ва муносабатига боғлиқдир.
471
Одатда мактабга тайёрлов гурухидаги болалар атроф муҳитни ижобий қабул
қилиши уларда ҳаётий қадриятларни шаклланиши биалн боғлиқ бўлади. Болалар
айнан шу ёшда нима яхши ва нима ёмон деган тушунчаларни мазмунини нафақат
тушиниб, балки уларни англай бошлайдилар. Бу ёш даврида уларнинг дунёни идрок
этишига қадриятларни сингдириш орқали таъсир этиш уларни келажакда социал
ижобий жараёнларни етук намоён эта олишларига замин бўла олади. Бунинг учун
уларни уларнинг қизиқишларини йўналтириш ўта муҳимдир.
Демак мактабгача таълим ташкилотлари психологлари, тарбиячилари хамда педагоглари
болалар билан ишлашда, уларда қадриятларни шаклланишига ахамият беришлари шартдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |