484
А) Палеозой сланецлари ёриқ жойларидан чиқаётган сувлар кам маҳсулдир ва ер усти
сувларининг оқиб кетишида муҳим аҳамиятга эга эмас. Бундай тоғ жинсларида булоқлар кам
киримли (0,2 камдан-кам).
Б) Магматик тоғ жинсларидаги ер ости сувларини юқори қатлам сувлар тоифасига
киритиш мумкин. Уларни заҳиралари, одатда, унча юқори бўлмайди. Манбалар сарфи 1,5
л/сек ошмайди. Бу ҳолат Омонқўтонсойни бошланиш жойи олдида Тилласой довони яқинида
кузатилади. Гранитлар тарқалган минтақада сув манбалар бутун йил давомида амал қилади.
В) Палеозой оҳактошлари ёриқ-карст ер ости сувларининг маҳсулдорлиги анча юқори
Карбонатли массив сув манбалари талъвегада (дарё ирмоқларининг энг чуқур жойларини
боғлаб турувчи чизиқ) ёки водий ёнбағирларида кўтарилувчи ёки тушувчи 5-15 л/сек ва
ундан кўпроқ киримли (дебетли) ҳисобланади. Омонқўтонсойнинг энг йирик сув манбалари
Широқ-булоқ, Чашма, Жийдабулоқ ва Шоҳаксой водийсидаги булоқлар ҳисобланади. Ёриқ-
карст сувлари Омонқўтонсойни бутун йил давомида мунтазам сув билан таъминлаб туради.
Омонқўтоннинг тупроқ қатлами кулранг тусли жигар рангли яхши етишган гумис
горизонталли, карбонатлари суюқликда эриб ажралиб чиққан юқори горизонтли,
карбонатли-иллювиал горизонт аниқ намоён бўлган, ковато-ёнғоқли стуруктура яхши
намоён бўлган, тупроқ профили бўйича анча фарқланадиган ва реакцияси ишқорликлардан
кучсиз нордонликкача бўлиши билан фарқ қилади, тоғли типик жигар рангли тупроқларга
киради.
Омонқўтон табиатининг ҳақиқий шайдолари ва сайёҳлар учун Зарафшон тоғ тизмалари
тармоқларининг гўзал тоғли мавзеси сифатида бизга маълум. Бу тоғ водийсида кўплаб
болалар оромгоҳлари жойлашган бўлиб, сўлим дарахтзорларда болаларни мактаб ёшиданоқ
табиат ва сайёҳлик билан таништирадиган объект сифатида фойдаланиб келинмоқда.
Улар машҳур Омонқўтон ғорига, афсонавий Тахтақорача довонига, юз йиллик қарағай
ўрмонига, тоғ ўрмон участкасининг хушманзара жойларига ўзига жалб қилувчи тоғ
чўққилари ва тик қояларига олиб боради.
Омонқўтон-ажойиб табиий-тарихий ёдгорликдир. Табиат яратган ажойиб асарлар
билан биргаликда бу ерда бизнинг ўлкамиз тарихи учун бебаҳо аҳамиятга эга бўлган,
ўтмишнинг кўпсонли моддий маданият ёдгорликлари ҳам бор. Жумладан, Омонқўтон
ғоридаги неандертал манзилгоҳини ва Тақали ғорини киритиш мумкин.
Нимани табиат яратган бўлса гўзал ва бетакрордир. Омонқўтон-бу табиатнинг уникал
ёдгорлиги, кўпгина нодир ўсимликлар тўпламидан иборат бир маскандир. Бу ерда ажойиб
юнона, уникал ширачлар, парусник, кўп сонли нодир доривор ўсимликлар, дўлана, писта,
арча, бақатерак, қарағай ва бошқа дарахт турлари бўлиб, улар ўзига хос ландшафтни ташкил
этади.
Омонқўтон ҳудудида ва унинг атрофларида қатор нодир ва йўқолиб кетиш арафасида
турган Ўзбекистон “Қизил китоби”га киритилган ўсимлик ва ҳайвонлар учрайди. Бизнинг
вазифамиз зудлик билан уларни сақлаш, муҳофаза қилиш бўйича радикал чоралар кўришдан
иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: