Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet359/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   355   356   357   358   359   360   361   362   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.Абдулкасимов.А, Журакулов.Х. Закономерности дифференциации ландшафтов 
Зарафшанских гор и прилегающих равнин. - Самарканд, 2014-С.154. 
2.Абдужаббаров М.А. Карст Южного Узбекистана. – Ташкент: Фан,1990. 
3.Гвоздецский Н.А. Самаркандская область. Природные условия и ресурсы Юго-
Западного Узбекистана. Ташкент: Фан, 1965-С.337-369. 
4.Исаченко А.Т. Основные проблемы ландшафтоведения горных стран. Вопросы 
ландшафтоведения. Алма-Ата, 1963. 
 
 
 
 


485 
КОЛОНИАЛ ДАВР ПАХТАЧИЛИГИДА СИФАТЛИ ТОЛА ЕТИШТИРИШ 
МАСАЛАЛАРИ 
Мирзаев А.Т. 
Андижон давлат университети катта ўқитувчиси 
Ғўза техника экинлари ичида энг қимматли ҳисобланади. У асосан толаси учун 
ўстирилади. Пахта толаси жуда кенг миқёсда ва турли мақсадлар учун ишлатилади. Умуман 
пахта ашёси ва ўсимликнинг турли қисмлари халқ хўжалиги учун қимматли хомашё манбаи 
ҳисобланади. 
Пахта толасининг ўзига хос хусусияти бошқа табиий ва сунъий толаларда учрамайди. 
Уни микроскоп остида кўрганимизда спирал шаклида бўлади. Шунинг учун ҳам эластиклик 
ҳусусиятига эга бўлиб, тўқимачилик дастгоҳларида улар бир-бири билан яхши уланади[1.5].
Пахта 
толаси 
чигит 
қобиғида 
етиладиган 
ингичка, 
узун, 
силлиқ 
ва 
пишиқ табиий тола ҳисобланиб, асосан, пахта тозалаш корхоналарида чигитдан ажратиб 
олинади. 
Россия империяси томонидан Марказий Осиё босиб олинганидан кейинги даврда, яъни 
XIX аср охирига келиб, «америка» навли пахта экиладиган майдонлар кенгайиб кетди. Бу 
пахта асосан Туркистон генерал-губернаторлигига қарашли областларда етиштирилди. Бу 
даврда Фарғона водийси пахта тайёрлашда салмоқли ўринни эгаллади. Ўлкада 
пахтачиликнинг ривожланишида амалга оширилган айрим агротехника чоралари маълум 
даражада ижобий роль ўйнади. Гарчанд агрономия билимлари ва қишлоқ хўжалик техникаси 
асосан пахта плантациялари ва тажриба станцияларида татбиқ қилиниб, кенг деҳқон 
оммасига етиб бормаган бўлса-да, унинг ўлкага кириб келиши муҳим воқеа 
ҳисобланади[2.26-27].
Ўзбекистон Миллий архиви фондларда сақланаётган бир қатор материалларда баён 
этилган ҳужжатларни манба сифатида таҳлил қилиш орқали, Туркистон генерал-
губернаторлиги даврида ўлка маъмурияти томонидан, маҳаллий деҳқонлар томонидан 
етиштирилган пахта хомашёсидан сифатли тола олиш масаласига жиддий эътибор 
қаратилгани тўғрисидаги маълумотларни аниқлаш мумкин.
Туркестон ўлкасидаги Деҳқончилик ва давлат мулклари бошқармаси ҳузуридаги 
Доимий Агрономик Кенгашнинг Р. Р. Шредер раислигида 1911 йилда ўтказилган 13-сонли 
йиғилиши баённомасида, мазкур Бошқарма ҳузурида пахтачилик маҳсулотлари ва толали 
моддаларни текшириш учун техник лаборатория ташкил этиш тўғрисида инженер 
К.А.Чапковскийнинг маърузаси қайд этилган.
Кенгашнинг раиси Р.Р.Шредер, аъзолари эса Л.Н.Благовидов, К.А.Чапковский, 
Н.М.Студенов, А.А.Дылевский, Т.А.Титас, С.В.Понятовский, В.И.Юферов, В.Я.Андерсон, 
Н.Н.Александров, И.К.Негоднов, К.А.Киселев, Яхимович каби мутахасислардан иборат эди.
Инженер Чапковскийнинг тушунтиришича, маърузанинг мақсади, Бошқарма ҳузурида 
техник лаборатория ташкил этиш масаласига, Агрономик Кенгаш сингари ваколатли 
муассасанинг муносабатини аниқлашдан иборат бўлган. Агрономик Кенгаш томонидан 
Лабораторияни фаолият дастури, тузилиши ва ускуналар билан жиҳозлашнинг харажатлар 
сметаси тузилиши маъқулланган. Ушбу идора учун зарур бўлган асбоблар ва жихозлар 
тўғрисидаги маълумотларни, Москва Техника билим юртининг толали моддалар 
кафедрасининг профессори Федоровдан ва Тифлисдаги ипакчилик станциясидан олиниши 
баён қилинган. Мухандис Чапковский, лабораторияни дастлабки жиҳозланиши учун 4-5 
минг рубл талаб қилинишини маълум қилгач, Кенгашнинг барча аъзолари томонидан 
Бошқарма ихтиёрида Лаборатория ташкил этиш зарурлиги ва мақсадга мувофиқлиги 
якдиллик билан маъқулланган. Йиғилишда, шунингдек, Андижон тажриба станциясида 
мудир ва унинг ёрдамчиси штат бирлигига қўшимча равишда, селекция ва вегетация 
тажрибаларини ўтказадиган ассистент ҳамда лаборант лавозимлари жорий этилгани 
таъкидланган[3.63-66].


486 
Туркистон ўлкаси Деҳқончилик ва
 
давлат мулклари бошқармасининг ихтиёрида пахта 
толасини таркибини текшириб, ўрганиш учун техник лабораторияни ташкил этиш масаласи 
1912 йилда кўтарилган эди. Бошқарманинг Тошкентдаги идорасида, жўнатиладиган 
ҳужжатларни қайд этиш журналида 1912 йил 10-сентябрда № 14236 рақами билан рўйхатдан 
ўтказилиб, бошқарма бошлиғи Л.Н.Благовидов томонидан имзоланиб, Москва Техника 
билим юртининг профессори Семён Андреевич Фёдоров номига йўлланган расмий хатда 
қайд этилишича, Туркистон ўлкасининг пахтачилик саноати аҳамияти жиҳатидан улкан 
силжишларни амалга оширди. Бу вақт мобайнида фабрика-завод саноатининг янги 
тармоқлари таркибида қатор корхоналар вужудга келди, уларда ишлаб чиқарилган 
маҳсулотларнинг жами қиймати 12 миллион рублни ташкил этгани, охир оқибатда, 
пахтачиликнинг сердаромад соҳага айланганини кўрсатди. Деҳқончилик бошқармаси, 
сифатли пахта навини экиб, етиштирилган маҳсулот арзон бўлгани ҳолда уни иқтисодий 
манфаат келтиришини тўғри ташкил этиб, пахтачилик билан алоқадор бўлган техник ишлаб 
чиқаришларнинг ҳар бири айни пайтда қандай аҳволда эканлигидан хабардор бўлиш 
имкониятига эга бўлмаган.
Вазиятнинг ана шундай ҳолати, бошқармадаги штатлар бирлигини, алоҳида техник-
амалдор лавозимини жорий этиб кучайтиришга мажбур этди. Бошқарма томонидан мазкур 
ходимга, фабрика-завод пахтачилик саноати соҳасида, шунингдек тўқимачилик ишлаб 
чиқаришида ўзини қизиқтирадиган барча масалаларни тадқиқ қилиш топширилган. 
Саноат пахтачилиги бўйича мутахассис хизмат вазифасига тайинлангач, эндиликда, 
биринчи навбатда, техник лабораторияни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш вазифасини ҳал 
этиши лозим бўлди. Чунки Туркистонда етиштирилган пахта толасининг узунлиги, 
пишиқлиги, қалинлиги, намлиги каби масалалар, истеъмол бозорида маҳаллий пахта 
толасига бўлган талабни муваффақиятли бўлишига ва америка пахта нави толаси билан 
конкуренциясига жиддий равишда таъсир этгани ҳолда, ҳар тарафлама ёритиб беришга талаб 
сезади.
Лабораторияни имкони борича энг яхши асбоблар ва аппаратлар билан жиҳозлашга ва 
толали моддаларни илмий жиҳатдан тадқиқ этишни тўла дастурини ишлаб чиқишга бўлган 
интилиш туфайли, Бошқарма раҳбарияти, мазкур масалада амалга ошириладиган ишлар 
бўйича дастурни тузиш ҳамда ташкил этилиши мўлжалланаётган лабораторияни жиҳозлаш 
учун зарур бўлган асбоблар ва аппаратлар бўйича кўрсатмалар беришда етарли маълумотга 
эга бўлган, пухта билимли профессор Федоровга мурожаат этган[4.1-2].
Туркистон ўлкаси Деҳқончилик ва
 
давлат мулклари бошқармасининг Тошкентдаги 
идорасида, жўнатиладиган ҳужжатларни қайд этиш журналида 1913 йил 18-апрелда № 7610 
рақами билан рўйхатдан ўтказилиб, бошқарма бошлиғи Л.Н.Благовидов томонидан 
имзоланиб, Москва Техника билим юртининг профессори Семён Андреевич Фёдоров номига 
йўлланган расмий хатда қайд этилишича, Деҳқончилик департаментининг фармойишига 
кўра, Деҳқончилик бошқармаси томонидан 1913 йил 28 февраль куни, Толали Моддалар 
Технологияси Институтига, профессор Федоровнинг раҳбарлигида толали моддаларни 
тадқиқ қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан батафсил танишиб чиқиш учун 
Инженер-технолог Чапковский 5 ой муддатга хизмат сафарига юборилгани, шунингдек, 
толали моддалар ва пахтачилик маҳсулотларини тадқиқ этиш бўйича Деҳқончилик 
бошқармаси қарамоғида ташкил этилиши лойиҳалаштирилаётган лабораторияни илмий 
марказлар билан алоқаси масаласига ҳам аниқлик киритилиши сўралган.
Юқоридагиларни назарда тутган ҳолда, Бошқарма раҳбарияти профессор Федоровга 
ёзма мурожаатида, инженер Чапковскийга, толали моддаларни тадқиқ қилиш бўйича 
лабораторияни жиҳозлаш бўйича сметани тузишда мукаммал кўрсатма ва йўл-йўриқлар 
беришни, шунингдек, инженер Чапковский бу ишни, марказдан узоқда жойлашган 
Туркистон ўлкасида мустақил бир ўзи амалга оширишига тўғри келишини назарда тутган 
ҳолда, унинг тайёргарлик даражасига алоҳида эътибор қаратишни сўрайди[5.27].
Таъкидлаш жоизки, Москва Техника билим юртининг толали моддалар 
Лабораториясида пахта толаси сифатини таҳлил этиш тадбирлари, айнан Туркистон 


487 
ўлкасидан, хусусан Фарғона водийсидан жўнатилган пахта толалари устида олиб борилгани 
тўғрисидаги маълумотлар, архив ҳужжатларида ёритилган.
Масалан, Наманган уездида жойлашган Фарғона селекция станцияси мудири 
томонидан, ушбу муассасанинг чиқиш ҳужжатларини қайд этиш журналида 1914 йил 14 
декабрда №465 рақами билан рўйхатдан ўтказилиб, Туркистон ўлкаси Деҳқончилик ва 
давлат мулклари бошқармасига юборилган расмий хатда, Москва Техника билим юртининг 
толали моддалар Лабораториясига Станция томонидан «Упланд» навли прессланган ҳолдаги: 
I – терим - 8 пуд 30 фунт; II – терим - 9 пуд 06 фунт; III – терим - 6 пуд 15 фунт, яъни жами 
23 пуд 51 фунт пахта толаси 3 та тойларда жўнатилгани маълум қилинган.
Туркистон ўлкаси Деҳқончилик ва давлат мулклари бошқармасининг II-бўлимида 1915 
йил 5-январда чиқиш ҳужжатларини қайд этиш журналида № 140 рақами билан рўйхатдан 
ўтказилиб, бўлим бошлиғи А.Татищев томонидан имзоланиб, Москва Техника билим 
юртининг профессори Семён Андреевич Фёдоров номига йўлланган расмий хатда қайд 
этилишича, 1913 йилда Фёдоровнинг қўл остидаги Лабораторияда бошланган пахта толасини 
илмий текшириш ишларини давом эттириш учун, 1914 йилнинг ноябрь ойида инженер 
Чапковскийга хизмат сафарига боришига Деҳқончилик Департаменти томонидан қайтадан 
ижозат берилгани ва у ушбу рухсатномадан фойдаланиб Москва шаҳрига жўнаб кетгани 
маълум қилинади.
Туркистон ўлкаси Деҳқончилик ва давлат мулклари бошқармасининг II-бўлимидан, 
1915 йил 19-январда Бошқарманинг Бухгалтериясига юборилган расмий хатда, Москва 
Техника билим юртидаги лабораторияда илмий тадқиқот ишларни амалга ошириши учун 
Деҳқончилик Департаменти томонидан рухсат этилиб, ажратилган 300 рубл маблағнинг 
ҳисобидан, Фарғона селекция станциядан Москвага жўнатилган пахта толаси эвазига 
Чапковскийнинг ихтиёрига 67 руб. 82 коп. ўтказиб қўйишни II-бўлим раҳбарияти 
сўраган[6.1-3].
Пахта деҳқонлар томонидан машаққатли меҳнат ва азоб-уқубатлар билан етиштирилди, 
лекин унинг ҳузурини бошқалар кўрди. Чунончи етиштирилган пахта ҳосили турли 
фирмалар томонидан харид қилиниб, Россиядаги саноат корхоналарига жўнатиб турилди. 
Улар пахта тозалайдиган заводлар қурдилар[7.126].
Хулоса ўрнида таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Миллий архивидаги 
тегишли фондларда сақланаётган ҳужжатларнинг манбашунослик таҳлили, Туркестон 
ўлкасидаги Деҳқончилик ва давлат мулклари бошқармаси ҳузурида пахтачилик 
маҳсулотлари ва толали моддаларни текшириш учун техник лаборатория ташкил этилиши 
тарихини ўрганишда ёзма манба ҳисобланади.

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   355   356   357   358   359   360   361   362   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish