Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet245/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
Used literature: 
1. F.Mulaydinov, N.Ibrohimova. Ta’limda zamonaviy texnologiyalar. «O‘zbekistonning 
umidli yoshlari» mavzusidagi 4-son Respublika ilmiy talabalar, magistrlar yosh tadqiqotchilar va 
mustaqil izlanuvchilar uchun onlayn konferensiyasining materiallari to‘plami, 5 aprel 2021 yil. – 
Toshkent: “Tadqiqot”, 2021.
2. 
https://edtechmagazine.com/k12/author/kari-m-arstrom-phd
 
3.
https://flippedlearning.org/content/uploads/2016/07/FLIP_handout_FNL_Web.pdf
 
4. F. Mulaydinov. Masofaviy taʼlimni oliy taʼlimda qo‘llanilishi “Zamonaviy taʼlimda raqamli 
tizimlarni qo‘llash: filologiya va pedagogika sohasida zamonaviy tendensiyalar va rivojlanish 
omillari” tezislar to‘plami. Toshkent, 2020. Tadqiqot.
 
 
 
ФИЗИКА ФАНИНИ ЎҚИТИШДА СИМУЛЯТОРЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
Избастиев А.М., Муратбаева Б.Ю. 
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабалари. 
Дарс бериш жараёнида талабаларнинг диққатини ўрганилаётган мавзуга қаратиш осон 
иш эмас, айниқса физика фанидан. Шу маънода талабаларнинг билимларини ошириш учун 
компьютер технологияларидан кенг фойдаланишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Чет 
элларда физика фанини ўқитишда фойдаланилаётган компьютер ресурсларини таҳлил 
қилдик. Физика фанига оид бўлган (симуляторлар, анимация ва видео роликлар, виртуал 
лаборатория ишлари ва физик жараёнларни моделлаштириш имкониятини берувчи) 
дастурий таъминотлар базасини тўплашга эришдик. Шунингдек, физика фанидан ташқари 
бошқа (информатика, кимё ва биология) фанларга оид бўлган дастурий таъминотлар 
базасини тўпладик. озирда турли дастурлардан фойдаланган ҳолда маъруза, амалий ва 
лаборатория дарсларини ўтиб келмоқдамиз, бу дастурлар (мултьмедиали электрон 
дарсликлар, моделлаштирувчи дастурлар, математик тизимлар) қуйидагилар: Crocadile- clips 


324 
компаниясининг Crocodile Physics, Crocodile Technology, Crocodile Chemistry, Crocodile ICT, 
Beginnings of Electronics, Interactive Physics, WorkingModel, Electronics Workbench, PhET 
Simulations, Pintar virtualLab Wave, MathCad, MatLab дастур пакетлари ва бошқа дастурий 
таъминотлар. 
Юқорида кўрсатилган дастурларни оммалаштириш мақсадида ва талабаларимизга дарс 
жараёнида ўтиладиган мультмедиа маърузаларини олдиндан уларга тақдим этиш мақсадида 
“Таълимга янги нигоҳ” шиори остида сайтлар яратдик [1].
Бу сайтлардан талаба ва ўқитувчилар физика фанидан маърузаларнинг электрон 
кўринишини кўчириб олишлари ва виртуал лаборатория ишларини тўғридан-тўғри on line 
режимда бажаришлари мумкин бўлди. Бу мақолада таълим жараёнига хусусан юртимизда 
аниқ фанларни ўқитишда интерактивликни ошиширишга сабаб бўладиган дастурий 
таъминотлар (симуляторлар) хусусида тўхталиб ўтмоқчимиз. Ўқув жараёнида моделлардан 
фойдаланиш янги усул эмас. Қадим-қадимдан ўқув-ўрганиш мобайнида моделлардан 
фойдаланиб келинган. Симуляторлар ўқув жараёнинг қарийб барча жабҳаларида: бошланғич 
таълимдан бошлаб олий ўқув юртларигача қўлланилиши мумкин. Кейинги вақтларда 
хаттоки медицина соҳасида ҳам симуляторлардан фойдаланилмоқда. Симуляторлардан 
фойдаланишнинг асосий сабабларидан бири уларнинг реал объектларга нисбатан жуда ҳам 
арзон алтернатива эканлигидадир. Симуляторлар эса шундай ҳақиқий асбоб-ускуна ва 
жиҳозларсиз виртуал ҳолатда бирор бир физик жараённи моделлаштириш ҳамда виртуал 
лаборатория ишларини ўтказишга имконият яратади. Бу ўз-ўзидан нафақат катта миқдорда 
маблағлар тежалишига, балки уларга умуман эҳтиёж ҳам туғдирмайди. Симуляторларнинг 
қарийб ҳеч қандай молиявий маблағлар талаб этмаслиги маълум тадқиқотларни талабалар 
томонидан юзлаб, керак бўлса минглаб маротаба қайта-қайта амалга оширишга имконият 
яратади. Симуляторлардан фойдаланишнинг яна бир афзаллик томони уларнинг хавфсиз 
эканлигидадир. Баъзи тадқиқотларни амалга ошириш инсон ҳаёти учун хавф туғдиради, 
масалан, ядро физикасига оид бўлган ҳодисаларни ўрганиш. Бундай тадқиқот катта миқдорда 
молиявий харажат талаб этибгина қолмасдан, тадқиқотни олиб борувчилар учун ҳаётига 
хавф ҳам туғдиради. 
Симуляторлардан фойдаланиш жараёнида талабалар маъруза вақтида ўрганган 
билимларини виртуал бўлсада ҳаётга тадбиқ қиладилар. Ушбу тадқиқотлар жараёнида 
билимларини янада мустаҳкамлаш билан бир қаторда назария ҳамда ҳаётий тадбиқотларнинг 
ривожланишига бевосита хисса қўшадилар. Бундан ташқари ўша симуляторларнинг ҳам 
янада ривожланишига, янада ҳақиқий ҳаётий тадқиқотларга яқин натижалар берадиган 
даражага чиқаришда ўз хиссаларини қўшишлари мумкин. Бу ўз ўрнида талабаларни 
фақатгина “тингловчи” вазифасида қолмасдан, бевосита илмий-тадқиқот ишларида 
қатнашувчиларга айлантиради. Бу эса ўз навбатида талабаларда ўқиш ва тадқиқотларга 
бўлган қизиқишларини янада ортишига олиб келади. 
Шунга қарамасдан симуляторлардан фойдаланишнинг салбий томонлари ижобий 
томонларига нисбатан анча кучсиз ҳамда уларни бартараф этиш имкониятлари мавжуд. 
Шунинг учун улар симуляторлардан фойдаланишнинг қандайдир маънода чекланишига 
асосий сабаб бўла олмайди. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   241   242   243   244   245   246   247   248   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish