Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

Фойдаланилган адабиётлар: 
1.
А.Усмонхўжаев., Э.Биситханова., Ў.Паратов., А.Джабборов. Ўзбекистонда ўсадиган 
шифобахш ўсимликларнинг этимологик замонавий энсиклопедияси. 249-250 бет. 2018 йил. 
2.
Бахтиёр Омон., Темур Садулла ва бошқалар. Абу Али Ибн Сино Тиб қонунлари. 
190-192 бетлар. 1993 йил. 
3.
Иброхим Каримов., Анвар Собиржон. Шифобахш ўсимликлар. Қўлланма. 89 бет. 
 
 


319 
ИНСОННИ ЖАМИЯТДАГИ ЎРНИНИ АНИҚЛАШНИНГ ПСИХОЛОГИК 
ТАҲЛИЛИ 
Иброхимов Д.И. 
ФарДУ Сиртқи бўлими талабаси 
 
Мамлакатимиз 
келажаги, 
халқимизниниг, 
мамлакатимизнинг 
интеллектуал 
салоҳиятига, ақл-заковатига миллий таълим – тарбия тизимини жаҳон андозалари асосида 
такомиллаштиришга унинг миллий заминини мустаҳкамлашга кадрлар тайёрлашга бевосита 
боғлиқ. Инсон ўз ҳаётида болалик давриданоқ бошқа инсонлар билан турли ижтимоий 
муносабатларга киришади. Шу асосда Президнтимиз Шaвкaт Мирзиёeвнинг “Биз тaълим вa 
тaрбия тизимининг бaрчa бўғинлaри фaoлиятини бугунги зaмoн тaлaблaри aсoсидa 
тaкoмиллaштиришни ўзимизнинг биринчи дaрaжaли вaзифaмиз дeб билaмиз” деган 
фикрлари бежиз айтилмаганлигини кўришимиз мумкин. 
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда “Таълим тўғрисида”ги қонундан кўзланган 
мақсад жамиятда мустақил фикрлайдиган шахсни шакллантиришдан иборат. Ушбу 
муаммони ҳал этиш олий таълимнинг асосий мақсадларидан бири бўлиб, мустақил 
фикрловчи рақобатбардош юқори малакали мутахассисларга нисбатан бугунги кунда эҳтиёж 
ниҳоятда катта. “Маълумки, ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб 
аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган XXI асрда бу масала ҳақиқатан ҳам ҳаёт-
мамот масаласига айланиб бормоқда", — деб айтиб ўтган эди президентимиз Ш.Мирзиёев 
ёшлар тарбиясига бағишланган ўз маърузасида. Президентимиз сўзини давом эттирар экан, 
донишмандлар бисотидан иқтибос келтириб ўтган эди. Яъни, "Тарбия қанча мукаммал бўлса, 
халқ шунча бахтли яшайди", дейди донишмандлар. Тарбия мукаммал бўлиши учун эса бу 
масалада бўшлиқ пайдо бўлишига мутлақо йўл қўйиб бўлмайди", — деб эътиқод, оилавий 
қадриятларга путур етказаётган хавфларни санаб ўтган эди. 
Инсон ўз кунига ишонган ва у билан ғурурлана олган тақдирдагина бирор нарсага 
эриша олади. Ўзбекистон ўзининг бутун имкониятларини тарозига солиб яна бир бор ўз 
қудратига тобора чуқурроқ ишонч ҳосил қилмоқда. Бу даъват миллион-миллион 
юракларнинг қаъридан Ўзбекистонликман деган инсон қалбининг туб-тубидан отилиб 
чиқмоқда. У яхлит ва ёрқин рангини ва кўркам қиёфа касб этиб ва соф ўзбекона ғурур ва 
ирода, журъат ва қатъиятга ўралган қиёфа сифатида дунё майдонида ўз ўрнини чуқур 
эгалламоқда. Ўзбекистон миллат сифатида жаҳон цивилизациясига кучли таъсир ўтказган, 
инсоният ҳаётига маданият олиб кирган, кишилик ҳаётини маданийлашувига сабаб бўлган 
улуғ ва мўътабар анъаналарга ворислик қилаётган миллат қудратини, бутунлай янги тарихий 
шароитларда, бутунлай янги ижтимоий – сиёсий жараёнлар оқимида ўзлигини кўрсатмоқда. 
У куни кеча пойдеворини қурган, эндигина қад ростлаётган тасодифий давлат эмас, аксинча 
илдизлари асрлар қаърига етган жаҳон давлатчилиги тарихини бойитган, дунёда эса 
адолатли, инсон манфаатлари ҳимоя қилинган давлатчилик анъаналарини ва мактабини 
яратган мамлакат эканлигини намоён этмоқда. Ўзининг олис истиқболини, ғурурини, 
ўзлигини тикланишни ва юксалтиришни аниқ ва равшан белгилаб олмоқда. 
ХХI аср бўсағасида жуда кўплаб давлатларда бўлгани каби дунё харитасидан муносиб 
ўрин олган мустақил Ўзбекистонда ҳам барча соҳаларда туб ислоҳотлар бошланди. Бу 
ислоҳотларнинг барчаси инсон омилини ҳар қачонгидан ҳам юқори савияга кўтариб, унинг 
кучи, идроки, салоҳияти, руҳий ҳамда маънавий баркамоллигини бевосита тараққиёт, 
ривожланиш ва цивилизация билан узвий боғлади. Бундан инсон ва унинг мукаммаллиги, ўз 
устида ишлаши, ўз мукаммаллиги хусусида кайғуриши муаммоси ҳар қачонгидан ҳам 
долзарб масалага айланди. 
Инсон психологиясини билиш, ўз тараққиётини ва иқтидорини ташкил этишни билиш, 
ҳар қандай ёш даврда ҳам оптимал равишда ишга яроқлиликни, турли ўзгаришларга 
психологик жиҳатдан тайёрликни таъминлаш, янгича фикрлаш ва тафаккур қилиш, рўй 
бераётган жараёнларни объектив ва тўғри идрок қилиш қобилиятини ривожлантириш 
муаммосини илгари сурди. 


320 
Ҳаётда шахс бажарадиган ижтимоий роллар кўп лиги сабабли ҳам, турли вазиятлардаги 
унинг мавқеи - статуси ҳам турлича бўлиб қолади. Агар бирор рол шахс ижтимоий 
тасаввурлари тизимида унинг ўзи учун ўта аҳамиятли бўлса (масалан, талаба роли), у бошқа 
ролларни унчалик қадрламаслиги ва оқибатда, ўша вазиятда бошқачароқ, ноқулай ва 
нобопроқ мавқени эгаллаб қолиши мумкин. қолаверса, ролларнинг кўплиги баъзан роллар 
зиддиятини ҳам келтириб чиқариши мумкинки, оқибатда - шахс ички руҳий 
қийинчиликларни ҳам бошдан кечириши мумкин. Масалан, сиртдан таҳсил олаётган талаба 
сессия пайтида ишлаб турган корхонасига комиссия келиши ва унинг фаолиятини 
текшираётганлигини билиб, руҳий азобга тушади - бир томондан, талабачилик ва унинг 
талаблари, иккинчи томондан - касбдошлар олдида уялиб қолмаслик учун ҳар куни ишхонага 
ҳам бориб келиш.
Ҳар биримизнинг жамиятдаги ўрнимиз, унинг қачон ва қандай шароитларда пайдо 
бўлгани, жамиятга қўшилиб яшашимизнинг психологик механизмлари фаннинг муҳим 
вазифаларидан биридир. Бу жараён психологияда ижтимоийлашув ёки социализация деб 
юритилади. 
Демак, социализақия ёки ижтимоийлашув - инсон томонидан ижтимоий тажрибани 
эгаллаш ва ҳаёт - фаолият жараёнида уни фаол тарзда ўзлаштириш жараёнидир. Содда тил 
билан айтганда, ижтимоийлашув - ҳар бир шахснинг жамиятга қўшилиши, унинг нормалари, 
талаблари, кутишлари ва таъсирини қабул қилган ҳолда, ҳар бир ҳаракати ва муомаласида 
уни кўрсатиши ва керак бўлса, шу ижтимоий тажрибаси билан ўз навбатида ўзгаларга 
таъсирини ўтказа олиши жараёнидир. 
Ижтимоийлашув энг аввало одамлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорликда турли 
фаолиятни амалга ошириш жараёнини назарда тутади. Ташқаридан шахсга кўрсатилаётган 
таъсир оддий, механик тарзда ўзлаштирилмай, у ҳар бир шахснинг ички руҳияти, дунёни акс 
эттириш хусусиятлари нуқтаи назаридан турлича субъектив тарзда идрок этилади. Шунинг 
учун ҳам бир хил ижтимоий муҳит ва бир хил таъсирлар одамлар томонидан турлича 
ҳаракатларни келтириб чиқаради. Масалан, 10 - 15 та ўқувчидан иборат академик лицей 
ўқувчиларини олайлик. Уларнинг билимни, илмни идрок қилишлари, улардан ота - 
оналарининг кутишлари, ўқитувчиларнинг бераётган дарслари ва унда етказилаётган 
маълумотлар, манбалар ва бошқа қатор омиллар бир хилдай. Лекин барибир ана шу 15 
ўқувчининг ҳар бири шу таъсирларни ўзича, ўзига хос тарзда қабул қилади ва бу уларнинг 
ишдаги ютуқлари, ўқув кўрсатгичлари ва иқтидорида акс этади. Бу ўша биз юқорида 
таъкидлаган ижтимоийлашув ва индивидуализация жараёнларининг ўзаро боғлиқ ва ўзаро 
қарама - қарши жараёнлар эканлигидан дарак беради. 
Ижтимоийлашув жараёнларининг рўй берадиган шарт - шароитларини ижтимоий 
институтлар деб атаймиз. Бундай институтларга оиладан бошлаб, маҳалла, расмий давлат 
муассасалари (боқча, мактаб, махсус таълим ўчоқлари, олийгоҳлар, меҳнат жамоалари) 
ҳамда норасмий уюшмалар, нодавлат ташкилотлари киради.
Бу институтлар орасида бизнинг шароитимизда 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish