Мақола ва тезислар номи



Download 27,31 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/585
Sana19.02.2023
Hajmi27,31 Mb.
#912981
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   585
Bog'liq
1ITS - 2021 To\'plami

 
Ахлоқ
–хулқлар мажмуи. Хулқ эса, эзгулик ёхуд разилликнинг муайян бир инсонда 
намоён бўлиш шакли. [ 1, 253-бет.] Бу икки кўриниш маълум бир муҳитда намоён бўлади, 
яъни тарбияга боғлиқ.
А. Авлоний “Туркий гулистон ёки ахлоқ” китобида одамларни хулқ, хатти-ҳаракатга 
қараб яхши хулқли ва ёмон хулқли кишилар гуруҳига бўлади. Бу ҳақда у шундай ёзади: 
“Ахлоқ уламоси инсонлар хулқларини иккига бўлмишлар; агар нафс тарбият топиб, яхши 
ишларни қилурга тавсиф бўлуб “яхши хулқ, агар тартибсиз ўсиб, ёмон ишлар ишлайдурган 
бўлуб кетса ёмонликка тавсиф бўлиб “ёмон хулқ” аталур. У “Туркий гулистон ва ахлоқ” да 
тарбияни “туғилган кундан бошламак, вужудимизни қувватлантирмак, ахлоқимизни 
қувватлантирмак, зеҳнимизни равшанлантирмак лозим”, - деса, яна бир ўринда тарбия 
муаллимларнинг ёрдамига шу даражада муҳтождирки, фикрнинг қуввати, зийнати, кенглиги 
муаллифнинг тарбиясига боғлиқдир, деб таъкидлайди. У “киши истеъдодли ва қобилиятли 
бўлса, яхши ила ёмонни, фойда ила зарарни, оқ ила қорани айирадиган бўлади”. Лекин 
инсондаги бу қобилиятни камолга еткармоқ тарбия билан бўладир” деган ғояни илгари 
суради. Унинг бу фикри қуйидаги мисолларда ўз ифодасини тоган: 
 “Темирчининг боласи тарбият топса бўлур олим, 
 Бузилса хулқи Луқмон ўғли бўлсада бўлгуси золим”.
Тарбия “ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидур”. .[ 3, 50-
бет.] 
Бу масаланинг мақсад-у вазифаси икки босқичдан – уй ва мактаб тарбиясидан 
бошланади.Авлоний тарбиянинг доирасини кенг тушунади.
“Соғлом танда соғ ақл” деган халқона моҳиятни назарда тутган ҳолда биринчи 
навбатда тарбияланадиган фарзанд соғлиги ҳақида қайғуради. 
“Баданнинг саломат, қувватли бўлмоғи инсонга энг керакли нарсадур. Чунки ўқумоқ, 
ўрганмоқ ва ўргатмоқ учун инсонга кучлик, касалсиз жасад лозимдир. 
“Соғлом жисм руҳга қалқондир” деган фикрга уйғун ҳолда, Авлоний жисм ва руҳни 
узвийлигини асослаган. “Бадан тарбиясининг фикр тарбиясига ёрдами бордур. Жисм ила руҳ 
иккиси бир чопоннинг ўнг ила терси кабидур. Агар жисм тозалик ила зийнатланмаса, ёмон 
хулқлардан сақланмаса чопонни устини қуюб, астарин ювуб овора бўлмоқ кабидурки ҳар 
вақт устидаги кири ичига урадур”.[ 1, 253-бет.] 
Инсон боласининг руҳи қувватли бўлиши учун ўз баданига ишлов беришдан 
эринмаслиги лозим. Чунки жисм бетоб бўлса руҳиятида синиқлик пайдо бўлади. Бу эса ақл 
соғломлигига ҳам таъсир этади.
Руҳ соғломлиги тўғрисида фикр юритишдан олдин уни мазмунига
тўхталсак;
Жисм
соғломлиги 
Руҳ
соғломлиги 
Ақл
соғломлиги
Руҳ
Бу арабча сўз бўлиб, жон, ҳаёт, кўнгил, арвоҳ 
маънолари тушунилади. [ 4, 400-бет.]
Жисм
Бу арабча сўз бўлиб, тана, организм; тан, вужуд, 
модда ва бошқа маъноларда қўлланади. [ 4, 95-бет ] 


185 
Лекин унинг кенг маънолари турлича. Биз асосан мавзуга хос жиҳатига эътиборимизни 
қаратамиз. Кишининг ички ҳолатини, психик кечинмаларини акс эттирувчи, шунингдек ички 
дунёсини, маънавий қиёфасини, ўй-фикрларини, маслак ва мақсадларини акс эттирувчи 
кайфиятини ифодалайди. 
“Руҳи сўлғиннинг иши сўлғин, Руҳи тетикнинг иши тетик” мақоли билан 
мужжасамлаштирадиган бўлсак, жисм ва руҳ дардга чалинган яъни тана касаллиги ва руҳий 
тарбиянинг нотўғри олиб борилгани натижасида “руҳ сўлғинлиги” юзага келиши, аксинча 
жисм соғлом, руҳ соғлом бўлса, “руҳ тетиклиги” вужудга келиши мумкинлигини 
англашимиз мумкин. 

Download 27,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   585




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish