158
ўқитувчи томонидан ўқитиш жараёнини бошқаришни турлилиги ва бошқалар билан
тавсифланади. Амалиётдаги оддий қоида шу ҳақда гувоҳлик берадики, назарий дарснинг
дастлабки 20 дақиқасида талабаларга янги билимларни бериш амалга оширилади, кейин эса
баҳс-мунозара, кичик гуруҳларда ишлаш ва бошқа шу каби ноанъанавий методларни амалга
ошириш орқали берилган билим мустаҳкамланиши лозим.
Ҳар қандай таълимнинг мақсади - билимни ҳамда уни амалда қўллай билиш кўникмалари
ва малакаларини шакллантириш, шунга зарур шахс сифатлари ва кўрсатмаларни ишлаб
чиқишдир.
Демак, таълим жараёнида педагогик хамкорлик асосий элементлардан бири ҳисобланиб,
талабаларни фаоллаштиришга, мустақил фикрлашга имкон берадиган интерактив таълим
методларини ўзлаштириш ва ўқув жараёнига жорий этиш бугунги куннинг долзарб
вазифаларидан бири ҳисобланади. Энг аввало, талабалар фаоллигини оширишда “таълим
берувчи - таълим олувчи” диалогидан воз кечишини ва “таълим берувчи -гуруҳ - таълим
олувчи” кўринишидаги уч томонлама ўзаро муносабатга ўтишни назарда тутади. Ўқув гуруҳи,
таркиби бўйича ҳаракатчан кичик гуруҳларга бўлинади ва уларнинг ҳар бири ўзича ўқув
материалини ўзлаштиради. Тажриба шуни кўрсатадики, шу туфайли биз билан таълим
олувчилар ўртасида анча мустаҳкам алоқа ўрнатилади, шахсий ва бир вақтнинг ўзида таълим
жамоавий руҳий ҳолат кучаяди. Таълим олувчиларнинг ҳамкорликдаги ҳаракати шаклланади,
бу эса ўқув- билиш жараёнини фаоллаштиришга, уларда эмпатияни, коммуникативликни
шакллантиришга кўмаклашади: - вазифани ҳамкорликда бажариш жараёнида таълим
олувчиларда, ўртоқлари томонидан билдирилган фикрларни муҳокама қилишга мотивация
пайдо бўлади; - таълим олувчилар бир-бирига саволлар берадилар, шунинг учун улар
саволларни аниқ шакллантиришни билишлари зарур, жавобларни аргументлаштиришни,
тушунишга эришиш учун эса, улар бир-бирларини диққат билан эшитишлари керак; -
гуруҳларда ишлаш пайтида, зарурати бўлганда таълим олувчилар ёрдам беришларини
сўрайдилар ва бошқаларга ёрдам беришни ўрганадилар.
Кичик гуруҳларда ишлаш, уларни стресс ҳолатлардан халос этади, яъни нотўғри жавоб
берганда бутун жамоа олдида изза бўлишдан, қўрқишдан холи бўлади. Гуруҳ аъзолари,
жавобни дўстона баҳолаб, уларда ўзига ишонч туйғусини уйғотиш имконини берадилар. 4-5
кишидан иборат гуруҳда, қўрқоқ киши, 25 кишилик гуруҳ олдида ўзини тутишга нисбатан,
ўзини анча эркин ҳис этади. Таълимнинг ушбу шакли, таълим олувчилар билимини ўзаро
ҳамкорликда бойитишни таъминлайди: фақатгина кооперация ва ҳаракатлар (билиш) усуллари
билан ўзаро алмашиш, умумий маҳсулот олиш - муаммони ечиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: