Манба: Ислом энциклопедияси. «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий нашриёти, 004. – б



Download 39,7 Kb.
bet6/9
Sana29.03.2023
Hajmi39,7 Kb.
#922939
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Энциклопедия

Раҳмон (арабча: الرحمن‎) — улуғ неъматларни берувчи. «Раҳмон» сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, барчага-кофирга ҳам, мўминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи, маъносини англатади. Раҳмон сифатини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимга нисбатан ишлатиб бўлмайди. «Ар-Раҳмон» исми Қуръони каримда 45 ўринда зикр қилинган бўлиб, олти ўринда «Ар-Раҳийм» исми билан ёнма ён бошқа холатларда эса якка ҳолда келган. Раҳим сўзи эса асмо ал-ҳуснодан бўлган ғофур, азиз, таввоб, вадуд исмлари ва бир жойда раб исми билан бирга, уч оятда эса мўминларга нисбатан зикр қилинган. Қуръони каримда раҳмат тушунчаси Таврот, Қуръон, Муҳаммад Пайҳамбар (а.с.) ва одамларга нисбатан ҳам қўлланилган. Аллоҳга нисбат берилган раҳмат тушунчаси 119 ўринда феъл шаклида, 92 ўринда эса раҳмат сифатида келган. Раҳмон исми 57, раҳим исми Муҳаммад Пайғамбарга (а.с.) нисбат берилган бир жойдан ташқари 114 жойда такрорланган. Тўрт оятда “арҳамар-роҳимийн” (марҳамат қилувчиларнинг энг марҳаматлиси) ва икки оятда “ҳайрур-роҳимийн” (раҳм қилувчиларнинг энг раҳимлиси) иборалари қўлланилган. Баъзи уламолар ушбу исмни «исми аъзам» деб ҳисоблашган. Аллоҳнинг исми аъзами ҳар бир мўминга тааллуқлидир. Масалан, камбағал мўминга нисбатан исми аъзамнинг маъноси «беҳожат қилувчи», бемор мўминга нисбатан «шифо берувчи», кучсиз мўминга нисбатан «куч-қувватли»дир. Қръонда бу икки исмнинг қўлланилишидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, раҳмон Аллоҳ сўзи каби унинг зотий исми ўрнида, раҳим эса сифатдош вазифасида келиб, Аллоҳнинг сифати ҳисобланади. Раҳим билан биргаликда қўлланадиган бошқа илоҳий исмлар асосан унинг мазмунини мустаҳкамлайди. Абу Фараж Ибнул Жавзий Қуръонда Аллоҳга нисбат берилган раҳмат тушунчаси матн мазмунида имон, ислом, пайғамбарлик, Қуръон, мағфират, жаннат каби маънавий; ёмғир, ризқ, каби турли моддий неъматлар инъом этувчи эканлигига нисбатан қўлланишини баён қилган1.

Ал-Холиқ — Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг 99 исм сифатларидан бири. Маъноси асли ва ўхшаши йўқ нарсанинг ўлчовини мос қилиб яратувчидир. Аллоҳ махлуқотларни яратишдан олдин ҳам Холиқ деган сифатга эга эди. У Зот Холиқ исмини уларни яратганидан кейин олган эмас. Холиқ – мутлақ вужудга келтирувчидир.
«Эй одамлар! Сизларни ва сиздан олдингиларни яратган Роббингизга ибодат қилинг. Шоядки тақводор бўлсангиз» (Бақара сураси, 21‑оят).
Ушбу оятдан фақат ва фақат Ал‑Холиқ сифатли Зотгагина ибодат қилиш лозимлиги аён бўлади. Холиқдан бошқага ибодат қилинмайди. Агар инсон ибодатда Холиқдан бошқа зотга юзланса, тўғри йўлдан оғиб кетади. Фақат Холиққа ибодат қилсанг, бу ибодат сабабли бахтиёр бўласан. Ибодат қилсанг, У Зотнинг азобидан нажот топасан. Ибодат қилсанг, ҳаётингда ҳам, ўлимингдан кейин ҳам ютуққа эришиб, жаннатга кирасан ва абадий бахт‑саодатни қўлга киритасан. Демак, коинотда ибодатга лойиқ бирдан‑бир Зот бор, ўша Зот ибодат қилиб, итоат қилишинг даркор. Ўша Зот – ал‑Холиқ сифатига эга бўлган Аллоҳдир.
Ал‑Холиқ деб барча нарсани, олдин бўлмаган нарсаларни йўқликдан пайдо қилган, яратган Зотга айтилади. Бу сўз баъзан инсонга нисбатан ҳам мажозий маънода ишлатилади, яъни инсон ҳам мавжуд нарсалардан янги бир нарсани ясайди. Аммо табиийки, илгари мутлақо бўлмаган нарсаларни, еру‑осмонларни яратиш билан бор нарсалардан янги нарса ясашнинг орасида катта фарқ бор. Демак, Аллоҳ таоло йўқ нарсани, йўқ жойдан, илгари мавжуд бўлмаган нарсаларни яратувчи Зотдир. Инсон эса бор нарсалардан янги нарса ясайди, холос. Инсон яратувчи эмасдир.
Ал‑Холиқ исмининг шаръий маънолари:
1. Тўғри ўлчовли Зот.
2. Аввал намуна бўлмагани ҳолда йўқдан бор қилувчи Зот.
3. Ишларнинг тақдирини белгиловчи ва уни амалга оширувчи Зот.


Download 39,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish