Маънавият ва миллат тарбияси


илм ва ибрат, меҳр ва масъулият уйғунлигини



Download 18,61 Kb.
bet3/3
Sana19.11.2022
Hajmi18,61 Kb.
#868830
1   2   3
Bog'liq
ва миллат тарбияси

илм ва ибрат, меҳр ва масъулият уйғунлигини талаб этади. Миллий маънавиятимизда ибрат маърифати биринчи ўринда туради, кимки ўз илмига ўзи амал қилмаса, у фосиқ ҳисобланади, бундай одамнинг халқ олдида обрўси бўлмайди. Шу сабабли миллий маънавиятимиз анъаналарига кўра ўз фаолиятида илм ва ибрат, меҳр ва масъулият уйғунлигини таъминлай олган инсонгина ҳақиқий зиё эгаси ҳисобланади. Унга ҳамма ҳавас билан қарайди, эҳтиром билан муносабатда бўлади. Унинг ҳар бир мулоҳазаси кўпчилик томонидан жиддий қабул қилинади, ҳар бир гапи салмоқли бўлади.
Маънавият - инсоннинг, халқнинг, жамиятнинг куч-қудрати бўлиши учун, инсонга ботиний қувват бағишлашга қодир манбага айланиши учун Инсон руҳи Борлиқ ҳақиқати билан уйғунлик ҳосил қилиши, яъни боқий моҳият билан туташуви керак бўлади. Лекин шу уйғунлик қандай шаклланади, унинг муайян поғоналари, идрок этиш даражалари ҳақида сўз юритиш мумкинми? Биз ислом минтақа маданияти доирасида миллий маънавиятимизнинг такомил босқичларидан келиб чиқиб, улар билан уйғун равишда Борлиқ ҳақиқатини англаш жараёни бўлмиш Маърифат йўллари ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилдик. Улардан – ибрат, илм, риёзат ва меҳрни алоҳида ажратиб кўрсатдик. Аммо булар Борлиқ ҳақиқатини англаш сари олиб борадиган йўллар, холос. Борлиқ ҳақиқатини англаш даражалари, Инсон руҳининг Борлиқ ҳақиқати билан тобора уйғунлашувига элтувчи поғоналар эмас. Борлиқ ҳақиқати чексиз, инсон уни ҳеч қачон тугал англаб ета олмайди. Аммо инсониятнинг неча минг йиллик маънавий камолот таржибаси беҳуда кетган, деб тасаввур қилиш ҳам гумроҳлик бўлур эди. Минг йиллар давомида инсон Борлиқ ҳақиқатини англаш сари интилар экан, қандайдир натижаларни қўлга киритгани шубҳадан ҳолидир. Ана шу қўлга киритилган маънавий қадриятлар мажмуини муайян яхлит тизимлар поғонадорлиги сифатида тасаввур қилсак, Борлиқ ҳақиқатини англаш даражалари, Инсон руҳининг Борлиқ ҳақиқати билан тобора уйғунлашув босқичлари кўз олдимизда намоён бўлади. Албатта, бу тизим ҳам ҳар қандай инсон билимлари каби нисбийдир, кўпроқ ўзимизнинг миллий маънавиятимиз анъаналарига таяниб шакллантирилгандир. Балки бошқа миллат, бошқа минтақа вакилларининг тасаввурлари бошқачароқдир. Ҳатто ўзимизнинг миллий анъаналаримизни ҳам ҳар ким ўзича тасаввур қилиши мумкин. Алишер Навоий ҳазратлари ёзганларидек, Ҳақиқат йўллари ҳадсиз-ҳудудсиз.
Қандай бўлганда ҳам, миллий маънавиятимиз миллатнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини қамрайди, уларни яхлит тизимда тутиб туради. Ўтмиш аждодларимиз меросида акс этган маънавий қадриятлар бугунги башарият эришган маънавий камолот даражаси билан уйғунлаштирилса, мамлакатимиздаги воқе аҳволга татбиқ этилса, ундан келажак куртаклари униб чиқади, келажак унсурлари шаклланади.
Download 18,61 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish