«Шум бола» 1. Қоравойнинг Тошкент атрофидаги саргузаштлари қанча давом этади? А. 1 йилдан кўпроқ. Б. 6 ойдан кўпроқ. С. 2 йилдан кўпроқ. Д. 8 ойдан кўпроқ.
2. Шум бола почасининг қимматбаҳо қушларини қандай қилиб ҳаром ўлдиради? А. Қатиқ, сузма ичириб.Б. Дон бериб. С. Катакка қамаб. Д. Бошларини сувга тиқиб.
3. Шум бола ва Омон қайси киссавурлар билан тунни бирга ўтказади? А. Салим ўғри бошчилигидаги киссавурлар билан.
Б. Саттор ўғри бошчилигидаги киссавурлар билан.
С. Султон ўғри бошчилигидаги киссавурлар билан. Д. Ҳаким ўғри бошчилигидаги киссавурлар билан.
4. Шум бола қаерда ўлик ювиб шарманда бўлади? А. Қишлоқда. Б. Шаҳарда. С. Қўшни овулда. Д. Кўчманчилар овулида. 5. Шум бола ўсаллаб қолган ҳўкиз ўрнида соппа-соғ эшакни қаерда сўяди? А. Масжид имомининг оғилхонасида. Б. Қишлоқ имомининг оғилхонасида.
С. Ҳожининг оғилхонасида. Д. Қишлоқ эшонининг оғилхонасида.
6. Шум болани тўғридан-тўғри ўғриликка дават этган киши ким? А. Сарибой. Б. Ҳожи бобо. С. Эшон.Д. Султон ўғри.
7. “Оёқ-қўлинг чаққонгина, эпчил йигитсан. Сен ҳам ахир қараб турмасдан, бошқачароқ йўл билан бўлса ҳам тирикчиликнинг пайидан бўлсанг эди, ўғлим... Ахир кисса-кармон деган гаплар ҳам бўлади. Нақдина пул – ҳам енгил, ҳам қиммат, ҳам яширишга осон бўлади. Нақдина бўлсин, болам, нақдина бўлсин...”. Парча кимга тегишли? А. Сарибойга. Б. Султон ўғрига. С. Ҳожи бобога. Д. Эшонга. 7. Шаҳарнинг бир чеккасидаги хароба уйни нашаванд-бангилар йиғиладиган такяхонага айлантирган киши ким? А. Сарибой. Б. Султон ўғри. С. Ҳожи бобо. Д. Эшон.
8. “Шум бола” даги эзма, инжиқ, хасис кимса ким? А. Эшон. Б. Сарибой. С. Ҳожи бобо. Д. Имом.
9. Шум боланинг Сарибойни мот қилиш усули Шарқ халқлари оғзаки ижоди намуналаридан қайсисини ижодий қайта ишлаш маҳсули саналади? А. Лофни. Б. Латифани. С. Топишмоқни. Д. Эртакни. 10. “Шум бола” асарида “Одамни хит қилиб юбормоқ” ибораси ким томонидан ишлатилади? А. Сарибой томонидан. Б. Эшон томонидан.
С. Омон томонидан. Д. Шум бола томонидан. 11. ”Шум бола”да бой Қоравойнинг хизмат ҳақини қанчага белгилаган эди? А. Икки пуд 17 қадоқ. Б. Уч пуд 17 қадоқ.
С. Икки пуд 18 қадоқ. Д. Икки пуд 19 қадоқ.
12. Сарибой қачон елкага қамчи туширар эди? А. Ҳақига хиёнат қилсангиз. Б. Ёлғон гапирсангиз.
С. “Иннайкейин”га жавоб топиб бера олмасангиз. Д. “Иннайкейин”га жавоб топиб берсангиз.
13. Шум боланинг бойга олиб келган хушхабари нимадан иборат эди? А. Бадал аравакашнинг Адолга уйланиши. В. Олмаларнинг ҳосилга кирганлиги.
С. Бой хотинининг ўғил туғиши. Д. Адол опанинг ўғил туғиши. 14. Шум бола Сарибойнинг эшигида қанча вақт ишлаган эди? А. Икки ой. В. Икки ой-у 19 кун. С. Бир ой-у 19 кун. Д. Бир ой.
15. Шум бола хизмат ҳақисига қанча олма олади? А. Уч пуд олма. В. Тўрт пуд олма. С. Уч ярим пуд олма. Д. Икки пуд олма. 16. Олмаларни бозорда қанчага пуллайди? А. Олти танга бир мирига. В. Беш танга бир мирига.
С. Олти танга икки мирига. Д. Беш танга икки мирига.
17. Қоравой олмани қайси бозорда пуллайди? А. Сариқўрғонда. В. Сариўзакда С. Сариоғочда. Д. Кўктеракда.
18. “Дандон сопли пичоқ”нинг синиши билан бошланган гап нимада тугайди? А. Адол опанинг ўғил кўрганлиги билан. В. Қўрғоннинг ёниши билан.
С. Бўрибойваччанинг “теракдан йиқилиб ўлиши” билан. Д. Омборхонанинг ёниши билан.