Саволлар
Сарибой ким билан қимор ўйнайди? – Чувалачидаги Юсуф контор билан.
Қимор эвазига нималарни ютиб олади? – Юсуф конторнинг мевазорлари, ички-ташқи қўрғончаси, бутун дов-дастгоҳининг ҳаммасини.
Бу ҳовлида у кимга уйланади? – Дўндиққина қирғиз аёлига.
“Шум бола”да оштомоғига юрадиган арзонқўл киши ким? – Шум бола.
Шум бола нима учун бойнинг олдига боради? – Пишган олмаларни териб олишга рухсат олиш учун.
Шум бола ёнганлар қаторида қайси жойларни санайди? – Қўрғон, омбор, оғилхона.
Шум бола ёлғони эвазига неча қамчи билан “сийланади”? – 20 қамчи билан.
Қимрон нима? – Туя сути.
Шум бола қачон туя сути билан меҳмон қилинади? – Бойнинг хонадонидан ҳайдалган биринчи кечада.
Кийим бозорда у нимага харидор бўлади? – Қундуз ёқалик бобрик пальтога.
Шум бола Омон билан қаерда учрашади? – Қўй бозорида.
Шум бола қўй бозорида нимага харидор бўлади? – Дўнг пешаналик қўчқорга.
Қоравой бозорда кимни учратади? – Омонни.
Улар йўлда кимларга дуч келишади? – Сабзи ковлаётганларга.
Шум бола ва Омон улардан нимани сўрашади? – Қорасаройнинг йўлини.
Мўйсафидлардан бири уларга қандай маслаҳат беради? – Ишлаб уч-тўрт танга топишни.
Кечқурун улар қаерда тунашади? – Бойнинг ғулом гардишида.
Ғулом гардиш нима? – Ҳизматкорлар яшаши учун қилинган бош-пана.
Туроб Тўла (1918-1990)
Туроб Тўла туғилган санани белгиланг.
А. 1918, 24 декабрь Б. 1920, 2 август С. 1918, 24 сентябрь Д. 1924, 18 декабрь
2. Туроб Тўла туғилган қишлоқ номини белгиланг.
А. Сайрам Б. Турбат С. Катта тағоб Д. Ашт
3. Туроб Тўла туғилган вилоят номини кўрсатинг.
А. Қирғизистон вилояти Б. Самарқанд С. Тошкент Д. Жанубий Қозоғистон
4. Туроб Тўла Тошкент педагогика институтида таҳсил олган йиллари?
А. 1938-1941 Б. 1939-1942 С. 1940-1944 Д. 1938-1942
5. Туроб Тўла маданий-маърифий ташкилотларда ишлаган лавозимлари тартиби тўғри кўрсатилган қаторни топинг.
А. Ёшдар газетасида адабий ходим, Ўзбекистон Давлат радиоэшиттириш қўмитасида муҳаррир ва сухандон, Ўзбекистон Давлат нашриётида муҳаррир, “Ўзбекфильм” киностудиясида сценарий бўлими мудири, Республика Киночилар уюшмасида котиб, Маданият вазирлиги санъат ишлари бошқармаси бошлиғи, Ҳамза номидаги театр директори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги адабиётни тарғиб этиш маркази раҳбари.
Б. Ёшдар газетасида адабий ходим, Ўзбекистон Давлат радиоэшиттириш қўмитасида муҳаррир ва сухандон, “Ўзбекфильм” киностудиясида сценарий бўлими мудири, Республика Киночилар уюшмасида котиб, Маданият вазирлиги санъат ишлари бошқармаси бошлиғи, Ҳамза номидаги театр директори, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги адабиётни тарғиб этиш маркази раҳбари.
С. Ёшдар газетасида адабий ходим, Ўзбекистон Давлат радиоэшиттириш қўмитасида муҳаррир ва сухандон, Ўзбекистон Давлат нашриётида муҳаррир, “Ўзбекфильм” киностудиясида сценарий бўлими мудири, Маданият вазирлиги санъат ишлари бошқармаси бошлиғи, Ҳамза номидаги театр директори, Республика Киночилар уюшмасида котиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги адабиётни тарғиб этиш маркази раҳбари.
Д. Ёшдар газетасида адабий ходим, Ўзбекистон Давлат радиоэшиттириш қўмитасида муҳаррир ва сухандон, Ўзбекистон Давлат нашриётида муҳаррир, Ҳамза номидаги театр директори, “Ўзбекфильм” киностудиясида сценарий бўлими мудири, Республика Киночилар уюшмасида котиб, Маданият вазирлиги санъат ишлари бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги адабиётни тарғиб этиш маркази раҳбари.
6. Туроб Тўла ижодий фаолиятини неча ёшдан бошлаган?
А. 17-18 ёшдан Б. 16-17 ёшдан С. 14-15 ёшдан Д. 15-16 ёшдан
7. Шоирнинг биринчи шеърий тўплами нечанчи йилда қайси ном билан чоп этилган?
А. 1939 йилда “Табассум” номи билан. Б. 1939 йилда “Шеърлар” номи билан.
С. 1940 йилда “Шеърлар” номи билан. Д. 1939 йилда “Шодлигим” номи билан.
8. Туроб Тўланинг шеър ва достонлари тўпламлари номи тартиб бўйича тўғри берилган қаторни белгиланг.
А. “Шеърлар”, “Шодлигим”, “Табассум”, “Бахт тонготари”, “Муборакбод”, “Болалар достони”, “Қанотлан, қўшиқларим”, “Танланган асарлар”, “Оромижон”, “Гулёр”, “Офтоб найзада”.
Б. “Шеърлар”, “Шодлигим”, “Болалар достони”, “Табассум”, “Бахт тонготари”, “Муборакбод”, “Қанотлан, қўшиқларим”, “Оромижон”, “Гулёр”, “Танланган асарлар”, “Офтоб найзада”.
С. “Шодлигим”, “Шеърлар”, “Табассум”, “Бахт тонготари”, “Муборакбод”, “Болалар достони”, “Танланган асарлар”, “Оромижон”, “Қанотлан, қўшиқларим”, “Гулёр”, “Офтоб найзада”.
Д. “Шеърлар”, “Шодлигим”, “Муборакбод”, “Табассум”, “Бахт тонготари”, “Қанотлан, қўшиқларим”, “Болалар достони”, “Танланган асарлар”, “Оромижон”, “Гулёр”, “Офтоб найзада”.
9. Туроб Тўланинг замондош ўзбек адабиёти ва санъати намояндаларига бағишланган адабий портрет ва хотиралар китоби номлари берилган қаторни белгиланг.
А. «Нафосат”, “Муборакбод” Б. «Нафосат”, “Камалак”
С. . «Нафосат”, “Бахт тонготари” Д. “Шеърлар”, “Шодлигим”
10. “Ҳаё билан”, “Сумбула”, “Кўчалар”, “Дўппи тикдим”, “Сартарош қўшиғи” шеърлари шоирнинг қайси шеърий тўпламидан ўрин олган?
А. “Бахт тонготари” Б. “Муборакбод” С. “Қанотлан, қўшиқларим”
Д. “Оромижон”
11. Т.Тўланинг фаол иштироки билан қайси кинофильмлар суратга олинган?
А. “Мафтунингман”, “Сартарош”, “Маҳаллада дув-дув гап”.
Б. “Шашмақом”, “Мафтунингман”, “Сартарош”
С. “Мафтунингман”, “Шашмақом”, “Фурқат”
Д. “Шашмақом”, “Фурқат”, “Сартарош”
12. Т.Тўла пьесалари номи берилган қаторни топинг.
А. “Қизбулоқ”, “Нодирабегим”, “Момо ер”
Б. “Қизбулоқ”, “Нодирабегим”, “Зулматдан зиё”
С. “Маликайи айёр”, “Нодирабегим”, “Зулматдан зиё”
Д. “Зулматдан зиё”, “Маликайи айёр”, “Нодирабегим”
13. Т.Тўла Шекспирнинг қайси асарини ўзбек тилига таржима қилган?
А. “Гамлет” Б. “Қийиқ қизнинг қуйилиши” С. “Макбет” Д. “Шоҳ Эдип”
14. Т.Тўла қайси ижодкорлар асарларини ўзбек тилига ўгирган?
А. Шекспир, Пушкин, Лермонтов, Некрасов, Шевченко, Тўқай
Б. Шекспир, Пушкин, Лермонтов, Некрасов, Шевченко, Гоголь
С. Пушкин, Лермонтов, Некрасов, Шевченко, Тўқай
Д. Пушкин, Лермонтов, Некрасов, Шевченко, Тўқай, Тургенев
15. Т.Тўланинг насрий йўналишда ёзган дастлабки асари қайси?
А. “Етти зоғора қиссаси” Б. “Зулматдан зиё”
С. “Маликайи айёр” Д. “Нодирабегим”
16. Т.Тўланинг болаларга бағишлаб ёзилган асари номини белгиланг.
А. “Қанотлан, қўшиқларим” Б. “Болалар достони”
С. “Танланган асарлар” Д. “Етти зоғора қиссаси”
17. “Етти зоғора қиссаси” қайси шаклда ёзилган?
А. Назмий Б. Саъжли С. Насрий Д. Назмий-насрий
18. “Етти зоғора қиссаси”да “ўзига тўқ, тинч оилада катта бўлган ёлғиз ўғил”нинг исми ким? А. Тошхўжа Б. Темир С. Тоштемир Д. Тошаҳмад
19. “Етти зоғора қиссаси”да “ниҳоятда қизиқ, ажойиб ҳикояларни, бошидан кечирганларини” айтиб бериб чарчамайдиган шахс ким?
А. Тоштемир Б. Бахшилла С. Тошхўжа Д. Бектемир
20. “Етти зоғора қиссаси” қайси воқеа билан бошланади?
А. Ўқишдан таътилга чиққан Тоштемирнинг буваси Бахшилла махсумдан Турбат қишлоғига олиб боришни илтимос қилиши билан бошланади.
Б. Ўқишдан таътилга чиққан Тоштемирнинг буваси Бахшилла махсумдан Турбат қишлоғи ҳақида ҳикоя қилиб беришни илтимос қилиши билан бошланади.
С. Ўқишдан таътилга чиққан Тоштемирнинг буваси Бахшилла махсум билан Турбат қишлоғига саёҳати билан бошланади.
Д. Ўқишдан таътилга чиққан Тоштемирнинг буваси Бахшилла махсум билан суҳбатидан бошланади.
21. “Дўнан”да асосий ҳикоячи ким?
А. Тоштемир Б. Муаллиф С. Буви Д. Бахшилла махсум
22. “Етти зоғора қиссаси”да “Шарқ адабиётининг валломатларидан бири, бутун Осиёни ақл-идроки билан тебратган” шахс сифатида таърифланган инсон ким? А. Отойи Б. Навоий С. Хожа Аҳмад Яссавий Д. Амир Темур
23. “Етти зоғора қиссаси”да “Навоийни маҳлиё қилган донишманд” деб таърифланган киши ким?
А. Отойи Б. Навоий С. Хожа Аҳмад Яссавий Д. Амир Темур
24. “Етти зоғора қиссаси”да “от эмас, одам” деган таърифни дўнанга нисбатан ким ишлатади?
А. Тоштемир Б. Муаллиф С. Тоштемирнинг дадаси Д. Бахшилла махсум
25. “Етти зоғора қиссаси”да отнинг садоқатини эслаб: «Мана дўст, болам, мана ўртоқ!” деган гапни ким кимга айтади?
А. Бахшилла махсум Тоштемирга Б. Отаси Тоштемирга
С. Меҳмон Тоштемирга Д. Бахшилла махсум меҳмонга
26. “Ҳеч овқат тиламай қўйди табиатим, иштаҳам бўғилиб қолди, уч кунда қилтириқ бўлиб қолдим, ойим қўрқиб кетдилар, ўзим ҳам”. Фикр кимга тегишли? А. Тоштемирга Б. Бахшилла махсумга С. Тоштемирнинг отасига Д. Меҳмонга
27. “Дўнан” асаридаги аждодлардан қолган удум нима эди?
А. Азиз меҳмонга чопон кийгизиш
Б. Азиз меҳмоннинг кўнглига ёққан нарсасини унга кўрсатиш
С. Ҳайвонларга дўстона муносабатда бўлиш
Д. Азиз меҳмоннинг кўнглига ёққан нарсасини унга бериб юбориш
28. Дўнан сувни қаердан ичарди?
А. Ўрта ариқдан Б. Тошлоқдан С. Матансойдан Д. Сойдан
29. Меҳмон келишидан олдин дўнанни отхонага келтириб боғлаган ким эди?
А. Тоштемир Б. Бахшилла махсумнинг отаси
С. Бахшилла махсумнинг акаси Д. Тоштемирнинг акаси
Do'stlaringiz bilan baham: |