1.2. Тормозланиш хусусиятнинг таърифи
Автомобилнинг тормозланиш хусусияти деб ўзининг харакат тезлигини пасайтириш ёки тўла тўхташ, қия йўллардан пастликка ҳаракатланганда бе-рилган тезликни сақлаш, шунингдек бир жойда тўхтаб туриш қобилиятига айтилади.
Тормозланиш хусусияти тормоз тизимларининг иши билан таъминлана-ди. Амалда бўлган давлат стандартларига асосан автомобиллар учта мажбурий тормоз тизимлари билан (ишчи, тўхтатиб туриш ва захира) жихозланади. Оғир-лиги 12т.дан ортиқ автомобиллар ёки тоғлик районларда фойдаланишга мўл-жалланган автомобиллар эса ёрдамчи тормоз тизими билан ҳам жихозланиши лозим. Барча тормоз тизимлари автомобилларнинг тормозланиш самарадорли-гини ва автомобилларнинг тормозланишдаги турғунлигини таъминлаб бериши керак. АТВнинг техник холатига хавфсизлик талаблари бўйича тузилган Ўзбе-кистон давлат стандарти O’z DSt 1057: 2004га асосан, фойдаланишда (эксплуа-тацияда) бўлган автомобилларнинг тормозланиш хусусияти қуйидаги катталик-лар билан бахоланади:
йўл синовларида:
барқарор секинлашиш ;
тормоз йўли ;
тормозланишдаги турғунлик.
стенд синовларида:
умумий солиштирма тормоз кучи ;
тормоз кучларининг ғилдираклараро тенгсизлик коэффициенти ;
тормоз тизимининг ишга тушиш вақти ;
1.3. Автомобилларнинг тормозланиш диаграммаси
Автомобилнинг тормозланиш даврини тормозланиш диаграммаси ёрда-мида бахолаш мумкин. Тормозланиш диаграммаси деб автомобил тезлигини ва секинлашишини вақт бўйича ўзгаришига айтилади (1-расм)
1-расм. Автомобилнинг тормозланиш диаграммаси
– хайдовчининг реакция вақти, с ( =0,2…1,5c)
– тормоз юритмасининг кечикиш вақти, с (гидравлик.юритма учун
=0,05.... 0,1c, пневматик юритма учун =0,2c)
– секинлашишнинг ошиб бориш вақти ( =0,4…0,5c)
– барқарор секинлашиш билан тормозланиш вақти, с.
– тормоз педали қўйиб юборилганда секинлашишнинг пасайиш вақти, с (агар тормозланиш автомобил тўла тўхтагунча амалга оширилса =0)
Юқорида санаб ўтилган барча вақтларнинг умумий йиғиндисига автомо-билнинг тўхташ вақти дейилади, яъни:
, с; (1)
Тўхташ вақтида босиб ўтилган йўлга автомобилнинг тўхташ йўли дейила-ди, яъни: , м; (2)
Берилган автомобилнинг тормозланиш диаграммасини чизиш учун O’z DSt 1057:2004га асосан унинг тормозланишдаги бошланғич тезлигини Va=50км/с деб қабул қилинади ва тормозланиш диаграммасининг ордината ўқига шу тез-лик танланган масштабда жойлаштирилади. Тормозланиш диаграммасининг абсцисса ўқига эса вақтни масштабда жойлаштирилади.. tp, tз, tн ларнинг қий-матини берилган автомобил учун танлаб олинади.
нинг қиймати қуйидагича аниқланади [3]:
, c; (3)
бу ерда: jc – барқарор секинлашиш , м/с2;
kэ – тормозланишнинг самарадорлик коэффициенти. (унинг физик маъноси:
ҳақиқий секинлашиш назарий секинлашишдан неча марта кичиклигини
кўрсатади, енгил автомобиллар учун кэ =1,2, юк автомобиллар ва автобуслар
учун кэ =1,3…1,4)
– бўйлама йўналишдаги илашиш коэффициенти (хисоб-китоблар учун =0,7)
Танлаб олинган ва ҳисоблаб топилган қийматлар 3-жадвалга киритилади:
3-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |