VI. Текшириладиган ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисига
қўйиладиган талаблар
24. Текшириладиган ёқилғи-энергетика истеъмолчиси энергетика текшируви ўтказилишига ёрдам бериши, айнан:
текшириш ўтказилаётган ташкилотнинг ходимлари текшириладиганобъектга киришларини таъминлаши;
ҳамроҳлик қилиш учун вакил ажратиши ва текшириш ўтказишда ёрдам бериши;
башарти бу технология ва хавфсизлик талабларига зид бўлмаса, ўлчашларни амалга ошириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар режимини белгилаш керак.
25. Энергетика текширувини ўтказишда ёқилғи-энергетика истеъмолчиси уни ўтказиш учун маъсул бўлган шахсни тайинлашга ва ққуйидагиларни тақдим этишга мажбурдир:
зарур техник ва технология ҳужжатлари (энергетика коммуникацияларининг ижро схемалари, ёқилғи-энергиядан фойдаланиш ускуналари, ёқилғи-энергетика ресурси ҳисобини ўлчаш воситалари, режим, технология хариталари тўғрисидаги маълумотлар ва ҳакозолар);
цехда маҳсулот ишлаб чиқариш ва ёқилғи-энергетика ресурси истеъмоли тўғрисидаги маълумотлар;
хўжалик фаолиятига оид ҳужжатлар (тармоқ ва тармоқлараро нормалар ва нормативлар, тарифлар, ёқилғи-энергетика ресурси етказиб беришга шартномалар, ёқилғининг омбор захираси ҳисоби, ёқилғи-энергетика истеъмоли ва бошқа истеъмолчиларга берилган ёқилғи-энергетика ресурси, уларнинг нобудгарчилиги тўғрисидаги маълумотлар ва ҳоказолар);
ёқилғи-энергетика истеъмолчисининг натура ва қиймат ифодасида маҳсулот ишлаб чиқариш ва техник-иқтисодий ресурсдан фойдаланиш тўғрисидаги статистика ҳисоботи;
такрорий ва навбатдан ташқари текширишларда – истеъмолчининг энергетика паспорти.
VII. Энергетика текширувларини молиялаштириш
26. Ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиларини энергетика текширувидан ўтказиш бўйича ишларни молиялаштириш қуйидаги манбалардан:
ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиларининг ўз маблағидан;
банк кредитларидан;
инвестициялардан;
махсус республика тармоқлараро энергич таъминоти ҳисоб рақамидан;
бошқа тушумлардан амалга ошириш мумкин.
27. Ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиларин энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказишни молиялаштириш ташаббуси билан чиққан ташкилотлар ҳисобига амалга оширилади.
28. Энергоаудиторлар, техник ва молиявий имконичт мавжуд бўлган тақдирда, шартнома бўйича инвестиция қўйишлари ёки режага мувофиқ физик ҳажми бажаришлари мумкин, бунда инвестицияларни қайтариш ва бажарилган ишларга ҳақ тўлаш ишлаб чиқаришнинг эенргия самарадорлигини оширишдан олинган фойда ҳисобига амалга оширилади.
29. Энергетика текширувларини ўз вақтида ўтказадиган ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчилари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда энергич таъминоти бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш учун бюджетдан ва бюджетдан ташқари манбалардан имтиёзли молиялаштириш ҳуқуқига эга бўладилар.
30. Энергоаудиторлар томонидан ўтказилган энергетика текширувлари натижалари ҳақиқий эмаслиги тасдиқланган тақдирда энергоаудиторлар ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчилари томонидан олдин кўрилган зарарларни ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиларига қоплашга ёки энегетика текширувлари ўтказиш ҳужатларини қоплашга мажбурдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |