Bog'liq Энергияни тежаш масалаларидан узбекча маъруза
V. Энергетика текширувлври, экспертизаларни ўтказиш ва уларни расмийлаштириш тартиби
16. Энергоаудиторлар энергетика текшируви ва экспертизаларни намунавий дастурлар бўйича ўтказадилар.
17. Энергоаудиторлар энергетика текшируви тугаллангандан кейин қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштирадилар:
энергетика текшируви ўтказилганлиги тўғрисида белгиланган шаклда ҳисобот;
воситалар билан тасдиқланган ёқилғи-энергетика баланси.
Ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланиш параметрларига билвосита баҳо беришга йўл қўйилмайди;
ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчининг энергетика паспорти (мазкур Қоидаларга 2-илова);
ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ёқилғига сарфларни камайтириш ҳамда энергия таъминоти бўйича тавсиялар (текширилаётган ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчининг раҳбарияти билан келишув бўйича). Тавсиялар бўйича объектнинг иқтисодий ҳолатини аниқ белгилаб берадиган энергетика самарадорлигини баҳолаш бўйича ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиси режаси тайёрланиши керак.
18. Энергетика текширувлари натижасида ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиси томонидан ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланиш самарадорлиги баҳоланиши, ундан фойдаланишда қоида бузилиши сабаблари очиб ташланиши, иқтисодиётнинг мавжуд резервлари аниқланиши, физик ва пул ифодасида прогнозлаштирилаётган тежаш, шунингдек уларни амалга ошириш қиймати кўрсатилган ҳолда техник ва ташкилий энергияни тежайдиган ечимлар таклиф қилиниши керак.Техник жихатдан имконият бўлган тақдирда иккиламчи энергетика ресурсларидан, тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар тавсия қилинади.
Энергияни тежаш ва ёқилғи-энергетика ресурсидан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаётган асбоб-ускуналар ва технологик жараёнларнинг экологик тавсифини, ходимлар ишининг хавфсизлиги ва қулайлиги, маҳсулот сифат даражасини пасайтирмаслиги керак.
19. Ўтказилган энергетика текширувлари ҳисоботлари энергетика текширувини ўтказган ташкилотнинг раҳбарий ва ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиси томонидан имзоланади
Ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчиси имзолашдан бош тортганда энергетика текшируви ҳисобида тегишли ёзув қайд этилади.
Ҳисобот имзолангандан кейин унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
Кўрсатиб ўтилган қарорга рози бўлмаган ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисининг ваколатли вакили ўз фикрини баён қилишга ҳақлидир. Ушбу фикр ҳисоботга илова қилинади.
20. Энергоаудитор ёқилғи-энергетика ресурси истеъмолчисига ўтказилган энергетика текшируви тўғрисида тўлиқ ҳисобот беради ҳамда ўтказилган текширув тўғрисидаги ҳисобот имзолангандан кейин 10 кун муддатда ёқилғи-энергетика истеъмолчисининг энергетика паспортини давлат назорати ҳудудий органларига беради. Давлат назорати ҳудудий органлари ўз навбатида қуйидагиларни бажаради:
ўтказилган текширувлар натижаси тўғрисидаги ҳисоботни ўрганади;
назорат қиладиган ҳудуд бўйича ўтказилган энергетика текширувлари натижаларини умумлаштиради (энергоаудиторлар фаолиятини ҳисобга олган ҳолда);
тегишли тарзда расмийлаштирилган умумлаштирилган натижаларни давлат назорати органларига беради;
истеъмолчига ёқилғи-энергетика ресурсидан фойдаланишда қоида бузишларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатма беради;
давлат назорати органлари маълумотлари ахборот базасига ёқилғи-энергетика истеъмолчисининг энергетика паспортидан энергетика кўрсаткичларини киритади.
21. Ўтказилган энергетика экспертизаси натижалари бўйича эксперт хулосаси тузилади. Эксперт хулосада энергоаудитор экспертларининг сабаблари кўрсатилган, асосланган ва тўлиқ хулосалари мавжуд бўлиши керак.
22. Эксперт хулоса энергоаудиторнинг фирма бланкасида 3 нусхада тайёрланади, энергоаудиторнинг раҳбари томонидан имзоланади ва мухри билан тасдиқланади.
23. Эксперт хулосасининг бир нусхаси тегишли давлат назорати органига берилади.