Мамлакатимизда иқтисодий соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш ва эркинлаштириш борасида макроиқтисодий ва молиявий барқарорликка эришиш асосий вазифалардан бири ҳисобланади



Download 2,55 Mb.
bet32/71
Sana17.12.2022
Hajmi2,55 Mb.
#889947
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   71
Bog'liq
4. Маъруза манти

28-жадвал


АВС” акционерлик жамиятида харажатларнинг иктисодий элементлари буйича таркиби ва структурасининг Таҳлили



Харажат гурухлари

Ўтган йили

Хисобот йили

Сумма, минг сум

Жамига нисабатан салмоғи, %

Сумма, минг сум

Жамига нисабатан салмоғи, %

1

2

3

4

5

1. Моддий харажатлар

1001408

81,58

1539843

77,93

2. Мехнат хаки харажатлари

121594

9,91

231624

11,72

3. Ижтимоий сугурта ажрат-малари

48395

3,94



92359

4,67

4. Амортизация ажратмалари

3859

0,31

7370

0,37

5. Бошка ишлаб чикариш харажатлари

52247

4,26

104730

5,30



Жами ишлаб чикариш харажатлари

1227503

100,0

1975926

100,0



Жадвал маълумотлари асосида “АВС” акционерлик жамиятининг ишлаб чикариш харажатларини Таҳлил килиб чикишимиз мумкин бўлади. Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, жами харажатда хом ашё, ёкилғи, энергия, ярим фабрикат харажатларининг тутган улуши юкоридир. Уларни улуши базис давридаги 81,58 фоиздан, хисобот даврига келиб 77,93 фоизгача пасайган. Шу давр ичида мехнат хаки харажатларининг улуши эса 9,91 фоиздан хисобот даврига келиб 11,72 фоизга ўсган. Моддий харажатлар билан мехнат хаки харажатлари уртасидаги нисбатни бундай тарзда ўзгариши мехнат унумдорлиги даражасининг ўсганлигидан хамда ходимларнинг моддий манфаатдорлиги ошганлигидан далолат беради. Фан-техника тараккиётига таянган холда ишлаб чикаришни ташкил этган корхоналарда унумдорлик даражаси ортади, амортизация ажратмалари мутлок суммада утган йилга нисбатан ортса хам, уларнинг нисбий кўрсаткичлари яъни махсулот нархидаги улуши пасаяди.
Таянч сўзлар
Иқтисодий элемент, калькуляцион модда, иқтисодий структура, ижтимоий суғурта, амортизация ажратмалари


Такрорлаш учун саволлар:
1.Ишлаб чиқариш харажатларининг иқтисодий элементлари ва моддалари буйича туркумланг?
2.Харажатларнинг иқтисодий элементлари буйича таркибини айтинг? 3.Харажатларни иқтисодий структурасининг таҳлил қилинг.
4.Харажатларнинг иктисодий элементлари буйича тукумланг?
5.Харажатларнинг калькуляцион моддалари буйича туркумланг?


Фойдалинилагн адабиётлар:
1. Вахобов А.В., Ибрагимов А.Т. «Молиявий ва бошқарув Таҳлили» Фарстлик. Т.: “Шарқ” 2005й.
2. Пардаев М.Қ. “Молиявий Таҳлил”
3.Ергашев Е. “Иқтисодий ва молиявий Таҳлил” Т.; “Молия” 2000й.
4.Абдуллаев А. Ва бошқалар “Иқтисодий Таҳлил” 100 савол ва жавоб
Т.; “Мехнат” 2001й.


Интернет маълумотлари
http:// www. accounting. rut gars. edu
http:// www. accounting web. com/
http:// www. buhgalteria. com. ua
http:// www. 1c. ru
http:// www. gaap. ru


Мавзу: Корхоналарнинг молиявий холатини ўрганишнинг аҳамияти, таҳлилнинг мақсади, таҳлил вазифалари ва ахборот манбалари
Режа:
1. Корхоналарнинг молиявий холатини ўрганишнинг ахамияти
2. Корхоналарнинг молиявий холатини таҳлилнинг мақсади ва ахборот манбалари
2. Молиявий холатни таҳлил қилишнинг хусусиятлари ва таҳлил вазифалари


Мустакиллик бозор иктисодиётига утиш жараёнида турли мулк шаклидаги корхоналар фаолиятига тулик эркинлик берди. Айникса, савдо-сотикда эркин муносабат юритиш, хамкорликда фаолият кўрсатиш учун шерик танлай билиш, узи ишлаб чикарган махсулот ва уни сотишдан олган даромадга тулик эгалик килиш молиявий кўрсаткичларининг ўзгаришига бевосита таъсир этади.
Корхоналарнинг хўжалик фаолиятини Таҳлил қилиш, уларнинг ишларини яхшилаш, самарадорлигини оширишнинг мухим омили бўлиб келган ва шундай булиб колади. Хужалик фаолиятини Таҳлил килиш корхоналарнинг ишлаб чикариш, молиявий, мехнат ресурсларидан окилона фойдаланиш даражасини аниклашга ёрдам беради, фойдаланилмаган ресурсларни аниклаб; корхоналарнинг келгусида ривожланиши, уларнинг молиявий холатини яхшилаш учун зарур тавсияларни ишлаб чикишга имкон беради.
Республикамиз иқтисодиётини бозор муносабатларига ўтказиш билан корхоналар хўжалик фаолиятини Таҳлил килишни ахамияти янада ортади, чунки бозор муносабатлари шароитида ишлвб чикаришга жорий этилмаган ресурсларни аниклаш ва улардан самарали фойдаланиш энг долзарб муаммога айланади.
Бозор муносабатларининг шаклланиши, ривожланиши кўп укладли бозор иктисодиётини барпо этиш, хар хил шаклдаги бизнесни ва ишбилармонликни ривожлантириш шунга олиб келадики, корхоналар фаолиятини молиявий натижалари - фойда ва рентабеллик корхоналар фаолиятини асосий кўрсаткичларига айланади.
Иктисодиётни ривожлантиришда хаддан ташкари марказлаштирилган маъмурий буйрукбозлик, расмиятчилик, режалаштириш ва бошкариш тизимидан воз кечиш бозор муносабатларидан кенг фойдаланиш, корхоналарнинг иктисодий мустакиллигини кенгайтиради, уларнинг молиявий холатига эътиборни оширади хамда корхоналарнинг молиявий холати билан шуғулланувчи, ундан манфаатдор ташкилот ва органларнинг таркибини кенгайтиради.
Республикада амалга оширилаётган иқтисодий ислохотларнинг энг асосий йуналишларидан бири - бу бошкарув тизимини такомиллаштириш хисобланади. Бу масалани ижобий хал этишда корхоналарнинг хужалик фаолияти ва молиявий холатини Таҳлил килиш катта рол ўйнайди. Чунки корхоналар фаолиятини Таҳлил килиш бошкарув тизими самарадорлигини оширишнинг мухим шарти хисобланади.
Бозор муносабатлари даврида бу шартнинг асосий кисми бўлиб корхоналар молиявий холатининг Таҳлили хисобланади. Республикада янги молиявий хисобот шакллари кабул килинди, уларни ўрганиш ва улардан кенг фойдаланиш услуьларини барпо этиш катта ахамиятга эга.
Бозор муносабатлари даврида республикада бу масалани ечиш максадида молиявий Таҳлил услубиятини такомиллаштириш учун бир катор тадбирлар амалга оширилмокда. Лекин бу борада хали ечилмаган муаммолар хам кам эмас. Молиявий Таҳлилнинг ўтказишдан манфаатдор ташкилотлар, органлар, мутахассислар хали хам илмий, хам амалий нуктаи назардан асосланган услуб билан таъминланган эмаслар. Бу холат, албатта бозор муносабатларини шакллантириш даврида корхона ва ташкилотларга самарали бошкарувчилик килишда салбий рол ўйнамокда.
Корхоналарнинг молиявий холати бу:

  • комплес равишдаги тушунча бўлиб, у ўз ичига кенг кўрсаткичлар тизимини олади, улар корхоналарнинг молиявий ресурслари борлигини, холатини, жойлашганлигини ва улардан фойдаланиш даражасини ифодалайди;

  • корхоналар фаолиятидаги бутун ишлаб чикариш ва хўжалик омилларининг харакати, уларнинг ўзаро алокадорлик натижасидир;

  • корхоналарнинг муътадил ишлаб чикариш, тадбиркорлик ва бошка фаолияти учун зарур бўлган молиявий ресурслар билан таъминланганлиги ва улардан самарали фойдаланиш ифодасидир;

  • корхоналарнинг бошка хўжалик субъектлари, органлари ва ташкилотлари билан ўзаро алокаларни хакикий акс эттиришидир.

Корхоналарнинг ички ва ташки омиллар таъсири остида шаклланган молиявий холати, уларнинг истикболини аниклаш билан бирга, бу корхона билан алокада булган бошка ташкилотлар ва корхоналарнинг молиявий холатига таъсир кўрсатади. Умуман корхоналарнинг ишлаб чикариш, хўжалик фаолиятини, жумладан уларнинг молиявий холати Таҳлили асосини бир бутун комплекс иктисодий фанлар: иктисодий назария, макро ва микро иктисодиёт, менежмент ва маркетинг, статистика, бухгалтерия хисоби, аудит, молия, кредит, пул муомаласи ва бошқалар ташкил этади. Демак, Таҳлилчи мутахассис-аудиторлар кенг иктисодий илмга эга бўлишлари лозим.
Корхоналарнинг молиявий холатини Таҳлил килиш, яъни молиявий Таҳлил - бу кенг кўрсаткичлар ёрдамида, комплекс усулларидан фойдаланиб корхоналарнинг молиявий ресурслари борлигини, холатини, жойлашганлиги ва улардан фойдаланиш даражасини ифодалашдир.
Молиявий Таҳлил кўп киррали мураккаб жараён бўлиб, у ташкил килиниши, бунинг учун эса бир катор талабларга асосланиши керак. Бу талаблар куйиагилардан иборат:

  1. абсолют ва нисбий кўрсаткичлар ўртасидаги алокаларни борлигини билиш;

  2. молиявий Таҳлил мобайнида абсолют ва инсбий кўрсаткичлардан биргаликда фойдаланиш;

  3. молиявий Таҳлил мантикий равишда амалга оширилиб, у индуктив усулга - алохида ходисалардан умумий ходисаларга ўтиш, молиявий холатнинг бир шакл кўринишидан умумий кўринишга ўтиш ва дедуктив усулга - умумий ходисалардан алохида ходисаларга ўтишга асосланиб Таҳлил килиш;

  • хамма фойдаланилаётган кўрсаткичлар бир хил, асосланган усулда аникланиши лозим;

  • молиявий холатни Таҳлил килиша Таҳлил килинаётган корхона кўрсаткичларини бошка корхоналар, ўртача тармок кўрсаткичлари ва илғор корхоналар кўрсаткичлари билан таккослаш;

  • молиявий Таҳлилнинг хар томонлама булишлиги ва корхоналарнинг умумий молиявий холатига таъсир килувчи омилларни Таҳлил этиш;

  • молиявий Таҳлилни самарали ўтказиш учун керакли маълумотларни олдиндан тайёрлаш ва бу борада асосий тасдикланган молиявий манбалар билан чекланмасдан бирламчи бухгалтерия хисоби маълумотларидан фойдаланиш;

  • молиявий Таҳлил объектив равишда ташкил килиниб, у корхоналарнинг молиявий холати реал даражасини ифодалаши лозим;

  • молиявий Таҳлил ўз вактида ўтказилиб, Таҳлил якунларига асосланиб, молиявий холатни яхшилаш чораларини ўз вактида амалга оширишга имкон бериш;

  • молиявий Таҳлил комплекс равишда ўтказилиб, унда молиявий холатнинг хамма шакл ва йуналишлари ифодаланиши лозим;

  • молиявий Таҳлил уз вактида ва хакконий бўлиб, у молиявий холатни кутаришга баҒишланган тадбирларни ишлаб чикиб, уларни амалга оширишга имкон бериши керак;

  • молияви холатни Таҳлил килиш шундай вактда ўтказилиши керакки, Таҳлил якунлари куйидаги максадни амалга ошириб, корхона бошкарув фаолиятини такомиллаштириш имкониятини туғдириши лозим;

  • молиявий Таҳлил барча йиғилган ва умумлаштирилган маълумотларга асосланб, керакли кўрсаткичлардан фойдаланиб, бу кўрсаткичларнинг асослилиги туғри усулларда аникланши лозим.

Молиявий таҳлил куйидаги хусусиятларга эга:

  • молиявий Таҳлилнинг якунлари очик бўлиб, улардан хамма фойдаланиши мумкин;

  • молиявий Таҳлилнинг субъектлари ва бу Таҳлилнинг якунларидан фойдаланувчи орган, корхона, ташкилотлар таркиби кенг;

  • молиявий Таҳлил хамма учун мосланган, нашр этилган хисобот маълумотларига асосланади;

  • молиявий Таҳлил корхоналар ички бошкарув муаммоларини ечиш учун ўтказилади;

  • молиявий Таҳлилнинг йўналиши молиявий хисобот маълумотлари билан чекланган булиб, унда чегараланган бир аник вазифалар ечилади. Бу молиявий мустахкамлик, баланс ликвидлиги, фойда, рентабеллик даражаси ва бошкалардир.

Кўриниб турибдики, корхоналарнинг молиявий холатини Таҳлил килиш кенг микёсда ва аник вазифаларни бажариш учун ўтказилади. Корхоналарни ишлаб чикариш, хўжалик фаолиятининг молиявий холатини Таҳлил килиш учун анъанавий, кадимдан кулланилиб келинаётган усуллар билан бирга, кенг тарзда статистика усуллари, молиявий холатни ифодаловчи маълумотларни йиҒиш ва умумлаштириш, статистик кузатишларни утказиш, абсолют, нисбий, ўртача, динамик кўрсаткичлардан фойдаланиш, динамик каторлардан, иктисодий индекслар тизимидан, омиллараро корреляция алокаларни аниклаш, жадвал ва чизма тизимидан фойдаланиш лозим.
Кўриниб турибдики, молиявий Таҳлил кўп киррали мураккаб ва мухим булганлиги сабабли у бир канча талабларга асосланган бўлиши лозим. Юкорида кўрилган талабларга асосланиб, молиявий Таҳлил корхоналарнинг молиявий холатини Таҳлил килишда куйидаги вазифаларни бажаришга йўналтирилиши керак:

  1. Корхоналарнинг молиявий даражасини бахолаш;

  2. Молиявий холатнинг ўзгаришини аниклаш;

  3. Корхонанинг тўлов кобилиятига бахо бериш;

  4. Молиявий холатига таъсир кўрсатувчи омилларни Таҳлил килиш;

  5. Корхонанинг молиявий баркарорлиги ва молиявий мустахкамлигига бахо бериш;

  6. Корхона баланси ликвидлигига бахо бериш ва унга таъсир этувчи омилларни аниклаш;

  7. Айланма маблағлар айланишига бахо бериш;

  8. Корхоналарда кўлга киритилган молиявий холат даражасини ифодалаб, бу борада хали фойдаланилмаган имкониятларни, мавжуд захираларни кўрсатиб бериш.

  9. Корхоналарда хали фойдаланилмаган имкониятларни сафарбар этиш максадида тавсиялар, таклифлар ишлаб чикиш ва уларни амалга ошириш шарт-шароитларини курсатиб бериш.

Бажариладиган вазифалар шуни кўрсатаяптики, молиявий холатни Таҳлил килиш корхоналарда шаклланаётган бошкарув тизимини такомиллаштиришда катта ахамиятга эга. Молиявий Таҳлил бошланмасдан Таҳлилнинг объектлари ва предметлари аникланиши лозим. Молиявий Таҳлилнинг асосий объекти бўлиб, хўжалик субъектлари, алохида корхоналар, ташкилотлар хисобланади. Лекин молиявий холат корхоналар гурухи, ишлаб чикариш тармоклари микёсида хам аникланиши мумкин.
Молиявий Таҳлилнинг йўналтирилганлиги нуктаи назардан молиявий Таҳлил куйидаги шаклларда ўтказилиши мумкин:

  • горизонтал Таҳлилда хисобот давридаги молиявий холатни ифодаловчи кўрсаткичлар утган давр билан таккосланади, яъни бу кўрсаткичларнинг динамикаси аникланади;

  • вертикал Таҳлилда молиявий холатга тааллукли бўлган кўрсаткичларнинг таркибий тузилмаси ўрганилади. Масалан, корхона маблағларининг ёки уларни копловчи манбаларининг хисобот давридаги таркиби ва уни ўтган даврга нисбатан ўзгариши ифодаланади;

  • нисбий кўрсаткичлар Таҳлилида молиявий холат кўрсаткичлари ўртасидаги алока ўрганилади. Масалан корхона маблағларининг ва уларнинг манбалари ўртасидаги алока, молиявий ресурслар ва улардан фойдаланиш уртасидаги алока ифодаланади;

  • таккослаш Таҳлилида корхона буйича молиявий холат унинг алохида бўлимчалари молиявий холати билан таккосланади, бу корхонанинг молиявий холати бошка корхоналарнинг молиявий холати билан солиштирилади ва пировардида, омиллар Таҳлилида корхонанинг молиявий холатига таъсир кўрсатувчи омиллар Таҳлил этилади.

Корханалар фаолиятини ўрганишда бухгалтерия хисоботи асосий манба булиб хизмат килади. Улар молиявий маълумотларнинг умумлаштирилиши натижасида тузилади хамкорликда ишловчилар ўртасида бир-бирини ўрганиш воситаси бўлади.
Хисобот маълумотлари асосида корхона фаолиятини ўрганишга кизикувчиларни шартли равишда бевосита ва билвосита талабгорларга ажратиш мумкин. Биринчи гурухга мулк эгалари, карз берувчи, мол етказиб берувчи, харидорлар, солиқчилар, молиячилар, корхона ишчи ва рахбар ходимлари киради. Хар бир кизикувчи узининг манфаати ва талабига караб молиявий хисоботларни Таҳлил этади. Мулк эгаси сармоядан канчалик самарали фойдаланилаётганлиги, кушма олинадиган даромад суммаси билан кизикса, карз берувчи берилган маблағни кайтариб олиш имкониятини олдиндан билишга харакат килади. Билвосита кизикувчи истеъмолчиларга аудиторлик фирмалари, биржалар, ассоциация вакиллари, матбуот ходимлари, касаба уюшмалари ва бошкалар киради. Улар молиявий холатга алокадор булмасада, биринчи гурух талабгорларининг манфатини химоялаш максадида хисобот маълумотларини урганадилар.
Молиявий маълумотлардан фойдаланган холда корхоналар фаолиятига туғри бахо бериш мухим вазифадир. Ушбу китобда бухгалтерия хисоботи асосида корхоналар фаолиятининг молиявий Таҳлилини ўтказиш услуби баён этилган. У молиявий хисоботни ўрганишга кизикувчи тадбиркорлар, солиқ, молия, банк тизими ходимлари ва кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
Бозор иктисоди шароитида жавдал, жамоа, кўшма, кичик хиссадорлик, хусусий ва бошка шаклдаги мулкка эга булган корхоналар молиявий ахволини ўрганишнинг мазмуни шундан иборатки, бунда ўз вактида пул тушумларининг келиши, хисоблашиш интизомига риоя килиш, хусусий ва карз маблағларининг туғри нисбатга бўлишини таъминлаш, молиявий тартиб ва интизомга, барча ишлаб чикариш бўғинларида иктисод ва тежамкорликка риоя килиш мухим ахамият касб этади. Корхоналарнинг молиявий холати куп жихатдан - бахо, кредит, фойда ва уни иктисодий таксимланиш механизмига боликдир. Баркарорлик булган жойда барча хўжалик муомалалари ва хисоб-китоблар уз вактида бажарилади. Шу боис бозор шароитида хар кандай корхонанинг молиявий ахволини билиш ва ўрганишга эътибор кучаймокда.

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish