Диссертация иш мавзусининг долзаблиги таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш ва уни такомиллаштириш йўналишида қабул қилинган қарорлар бошқарув моҳиятининг сифати ва аҳамиятини белгилайди, бу эса ўз навбатида таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигига ўз таъсирини кўрсатади. Қарор қабул қилишда замонавий технологиялар ва услубларни таълим муассасаси рахбарлари фаолиятида фойдаланиш бугунги куннинг долзарб масаласи.
Диссертация ишнинг мақсади таълим муассасалари бошқаруви қарорларини қабул қилиш технологияси, моделлари ва методларидан самарали фойдаланиш юзасидан таклифлар киритиш.
Диссертация ишнинг вазифалари:
Бошқарув қарорлари, уларнинг мазмуни, технологиялари ва методларини ёритиш.
Таълим муассасаларида оқилона бошқарув қарорларини қабул қилиш моделларини ўрганиш.
Таълим муассасаларида бошқарув жараёнидаги вазиятлар таҳлили ва қарор қабул қилишда қўйиладиган талабларни баён қилиш.
“Бухоро давлат тиббиёт институти академик лицей мисолида қарорлар қабул қилишда моделларни қўллаш” баён этилган ва ишга тайинлаш масаласини ўқитувчиларни ишга қабул қилишда иерархиялар таҳлили усулини қўлланган ҳолда ечиш масалани келтирган.
Бошкарув мехнатининг предмети ахборот булиб, у бошкарув карорларини кабул килади ва уларни ижрочиларга етказади. Керакли карорларни ишлаб чикиш жараёни бошкарув мехнатининг мухим кисми хисобланади.
Бошкарув мехнати технологияси ишни кай тарзда бажариш усулларини ва ахборот билан ишлаш тартиби мажмуасини белгилайди. Бу тизим хал килинадиган бирор максадни куйишдан то карорлар ижросини хисоб-китоб ва назорат килишгача булган барча ташкилий ишларнинг бажарилишини уз ичига олади.
Хар кайси рахбар, мутахассис ва кичик хизматчи ходимлар учун ахборот билан ишлаш технологияси турлича булади.
Хар хил цех, булим ва хизматларнинг рахбарлари зарур карорларнинг лойихаларини тайёрлаш жараёнида юкори даражали ахборот турлари билан ишлаш ва уларни тартибга солиш билан шугулланади. Бунда улар маслахат, кенгаш, мувофиклаштириш масалаларини бир-бири билан боглаш усулларидан фойдаланишади.
Мунтазам рахбарлар мехнати технологияси шу билан тавсифланадики, улар узларининг мехнати билан барча ахборотлар билан ишлаш жараёнини якунлайди ва таклиф этилган лойихага асосан узил-кесил карорларни кабул килади.
Ахборотларнинг туликлиги масалаларни самарали хал килишга катта таъсир курсатади. Бунда рахбарнинг ишчанлик ва ахлокий-рухий, сиёсий сифатлари ката ахамиятга эга булади. Бошкача килиб айтганда, рахбарнинг
санъати, яъни махорати мухим рол уйнайди.
Рахбарнинг санъати шундан иборатки, у энг кам ахборотга эга булган холда хам, максадга мувофик карорларни кабул кила билиши лозим. Бошкарув жараёни ишлаб чикариш жараёни каби тухтовсиздир. Уни уч боскичга булиш мумкин: а) карорларни кабул килиш; б) карорлар ижросига рахбарлик килиш; в) карорларнинг бажарилишини назорат килиш. Шундай килиб, рахбар биргина масалани хал килмасдан, балки бир нечта масалани хал килади. Бу билан у бир йула бошкарув боскичлари жараёнларини бажаради. Чунончи, у бир масала буйича карор тайёрласа, уни факат олдинги даврда кабул килинган бошка карорларнинг кай тарзда бажарилаётганини назорат килгандан сунг кабул килиши мумкин ва Хоказо.
Do'stlaringiz bilan baham: |