IMPORTANT FACTOR TO PREVENT FOREIGN ECONOMIC THREATS
There is highlights in the article one of the of the export potential’s indicator of the country -
an indicator of diversification of export structure, and its role in preventing foreign threats and
those impact on economic growth. As well there are shown the analysis of assessing the level of
diversification of export structure of trading partners. At the same time provided proposals to
diversify the structure of exports in the future.
Keywords: Export diversification, economic growth, foreign economic risks, foreign trade.
7
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР /
МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ЭКОНОМИЧЕСКИЕ ОТНОШЕНИЯ
ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2014, 4
Экспорт
таркибини
диверсификация
қилишнинг
иқтисодий ўсишга ижобий корреляцияси мавжуд бўлиб, экс-
порт таркибининг юқори диверсификациялашганлик дара-
жаси юқори ўсиш суръатларини таъминлашга кўмаклашади.
Жаҳон иқтисодиётида содир бўлган гло-
бал молиявий-иқтисодий инқироз ва ун-
дан кейинги давр мобайнида бир қатор ри-
вожланган ва ривожланаётган мамлакат-
ларда давлат қарзлари ва миллий бюджет
тақчиллиги муаммоси ҳалигача ўз ечими-
ни топмай, реал секторда ишлаб чиқариш
пасайиб, жаҳон бозорида харид талаби ка-
майишда давом этиб, ишсизлик даражаси
юқорилигича қолмоқда. Бундай мураккаб ва
нохуш жараёнлар даврида, Президентимиз
таъкидлаганларидек: “2013 йил ва яқин ке-
лажакка мўлжалланган дастуримизни амал-
га оширишда иқтисодиётимиз ва унинг етак-
чи тармоқларини модернизация қилиш, тех-
ник ҳамда технологик янгилашни жадаллаш-
тириш ва унинг кўламини кенгайтириш, иш-
лаб чиқаришни диверсификация қилиш мар-
казий ўрин тутиши даркор”
1
.
Республиканинг бошланғич ҳолатидаги
қийинчилик
экспортнинг
хом
ашё-
га
йўналтирилганлиги,
озиқ-овқат
маҳсулотлари импортига муҳтожликнинг
юқорилиги ва энергия балансидаги ному-
таносибликларда ўз аксини топди. Бундай
қийинчиликларга қарамасдан, бизнинг мам-
лакат бозор иқтисодиётига ўтишнинг ўз мо-
дели – “Ўзбек модели”ни ишлаб чиқди. Унда
иқтисодиётнинг бошланғич ҳолатини ҳисобга
олиб, ислоҳотларнинг ҳар бир босқичида
бош мақсад ва вазифаларни ўзида қамраб
олган уддабурон иқтисодий сиёсат ишлаб
чиқилган. Бу, ўз навбатида, ташқи иқтисодий
стратегиянинг асосий йўналишларини шак-
ллантиришни ва бу орқали халқаро ихтисос-
ликларни оптималлаштиришда мамлакатнинг
жаҳон иқтисодиётига киришини таъминлади.
Ташқи савдо айланмаси, унинг ҳажми ва
ўсиш суръатлари миллий иқтисодиётнинг ри-
вожланиш суръатларини, ихтисослик дара-
жасини ва жаҳон иқтисодиётидаги ўрнини
кўрсатади. Мамлакат экспорт салоҳиятининг
1
Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли
ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан да-
вом эттириш. – Т.: “Ўзбекистон”, 2013.
ошиб
бориши
иқтисодиётдаги
тарки-
бий ўзгаришларнинг ишончли “бароме-
три” ҳисобланади
2
. 2000–2012 йиллар мо-
байнида ташқи савдо айланмаси 3,6 мар-
та, экспорт ҳажми эса 5 марта ошди. Шу
билан бирга, экпорт динамикаси ташқи
хавф-хатарларга ва жаҳон иқтисодиётининг
нобарқарорликларига жуда таъсирчанлиги-
ни кўрсатди, яъни инқироз йилларида экс-
порт ўсиш суръатлари, унинг диверсифика-
ция даражаси сезиларли даражада пасай-
ган (1-расм). Экспорт таркибини диверси-
фикация қилишнинг иқтисодий ўсишга ижо-
бий корреляцияси мавжуд бўлиб, экспорт
таркибининг юқори диверсификациялаш-
ганлик даражаси юқори ўсиш суръатлари-
ни таъминлашга кўмаклашади (1-расм). Мам-
лакат экспортининг товар таркибида пах-
та толаси умумий экспорт ҳажмидаги улуши
2000 йилги 27,5 фоиздан 2011 йили 9,0 фо-
изгача камайган. Бу рақамлар сўнгги йил-
лардаги иқтисодий қайта қуришнинг саноат-
да юқори қиймат қўшилган товарлар ишлаб
чиқарилишига кўмаклашаётганидан далолат
бермоқда.
Ўзбекистон
иқтисодиётини
ташқи
иқтисодий
рақобатбардошлик
бўйича
муҳокама қиладиган бўлсак, унда тўлов ба-
ланси бўйича жуда ижобий натижага эри-
шиб келинмоқда. 2000 йилдан бошлаб ижо-
бий ташқи савдо баланси кузатилмоқда. 2000
йилда ижобий сальдо 317 миллион АҚШ дол-
ларига тенг бўлган бўлса, 2011 йилга келиб
эса бў кўрсаткич 4517 миллион АҚШ долла-
рини ташкил этди. Сўнгги йилларда экспорт
ҳажми сезиларли даражада, яъни 11,6 фоизга
ўсди, экспорт қилинаётган маҳсулотлар тар-
киби ва сифати яхшиланиши натижасида хом
ашё бўлмаган тайёр товарларнинг улуши 70
фоиздан зиёдни ташкил этди. Ташқи савдо
2
Садыков А. Приоритетные направления повыше-
ния конкурентоспособности экономики Узбекистан. //
Материалы Форума экономистов Узбекистана. UNDP,
IFMR. – Т., 2012.
8
ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ МУНОСАБАТЛАР /
МИРОВАЯ ЭКОНОМИКА И МЕЖДУНАРОДНЫЕ ЭКОНОМИЧЕСКИЕ ОТНОШЕНИЯ
Do'stlaringiz bilan baham: |