Туман Мактабгача таълим
бўлими мудири Л.Жумақулова
2021-2023 йилларда Сурхондарё вилоятининг Музработ туманини комплекс ижтимоий-иктисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича Музработ туман Мактабгача таълими бўлимига қарашли 63-74-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилган ишлари буйича
МАЪЛУМОТНОМА
Музработ тумани “Оби ҳаёт” маҳалласида 25 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш ва жихозлар билан таъминлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 100,0 млн сўм ажратилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда маҳаллий бюджет маблағларидан 100 млн сўм ажратилмаган. “Оби ҳаёт” маҳалласида ЯТТ “Ҳайдарова Висола” томонидан 63-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган. Таъминотчи “Эко само мебель” О/К билан 30 млн сўмлик шартнома тузилиб, жиҳозларни қарзга олган ҳолда жорий йилнинг 9 июлда фаолиятини бошлаган.
Бугунги кунда маҳаллий бюджет маблағларидан 100 млн сўм ажратилмаган. “Оби ҳаёт” маҳалласида ЯТТ “Норбоева Фарида” томонидан 74-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган. Таъминотчи “Халқаро хизмат” О/К билан 30 млн сўмлик шартнома тузилиб, жиҳозларни қарзга олган ҳолда жорий йилнинг 1 июлда фаолиятини бошлаган.
Шу билан бирга яна 2 нафар ташшабускор изланмоқда.
Туман Мактабгача таълим
бўлими мудири Л.Жумақулова
2021-2023 йилларда Сурхондарё вилоятининг Музработ туманини комплекс ижтимоий-иктисодий ривожлантириш дастурини амалга ошириш бўйича Музработ туман Мактабгача таълими бўлимига қарашли 50-67-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида амалга оширилган ишлари буйича
МАЪЛУМОТНОМА
Музработ тумани “Бодомзор” маҳалласида 50 ўринли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотини ташкил этиш ва жихозлар билан таъминлаш учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 200 млн сўм ажратилиши режалаштирилган.
Бугунги кунда 2 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти маҳаллий бюджет маблағларидан 200 млн сўм ажратилмаган.
“Бодомзор” маҳалласида ЯТТ “Ражабова Матлуба Нуриллаевна” томонидан 50-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган. Таъминотчи “Маржона Файз Мебел” МЧЖ билан 30 млн сўмлик шартнома тузилиб, жиҳозларни қарзга олган ҳолда жорий йилнинг 7 июнда фаолиятини бошлаган.
“Бодомзор” маҳалласида ЯТТ “Салимова Мухайё Нурилло қизи” томонидан 67-сонли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилган. Таъминотчи “Маржона Файз Мебел” МЧЖ билан 30 млн сўмлик шартнома тузилиб, жиҳозларни қарзга олган ҳолда жорий йилнинг 7 июнда фаолиятини бошлаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |