Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги
“2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4889-сонли қарорига мувофиқ Элликқалъа туманида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
2020-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатига туманимиздан умумий қиймати 241 млрд. 835 млн. сўм бўлган 70 та инвестиция лойиҳалари киритилган бўлиб, тармоқ жадваллари тасдиқланди. Мазкур лойиҳалар ишга тушиши натижасида 854 та янги иш ўринлари ташкил этиш режалаштирилган.
Шундан: 2020-2021 йилларда жами 118 млрд. 829 млн. сўмлик 53 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб, янгидан 513 та иш ўринлари яратилди.
2020 йилда жами 73 млрд. 618 млн. сўмлик 35 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиб, ушбу лойиҳалар асосида 406 та янги иш ўринлари яратилди. Шундан 13 та лойиҳа муддатидан олдин ишга туширилди.
2021 йилда жами 164 млрд. 221 млн. сўмлик 35 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши белгиланган, Шундан 45 млрд. 210 млн.сўмлик 18 та лойиҳа ишга туширилиб, янгидан 107 нафар иш ўринлари яратилди.
Жорий йил якунига қадар 131 млрд. 302 млн.сўмлик 17 та лойиҳа ишга туширилиши ва янгидан 373 нафар иш ўринлари яратиш режалаштирилган.
Шундан соҳалар кесимида:
Саноат соҳасини ривожлантириш бўйича жами 24 та лойиҳа, умумий қиймати 75 млрд. 370 млн. сўмни ташкил қилади. Шундан, ўз маблағлари
37 млрд. 231 млн. сўм, банк кредити 33 млрд. 495 млн. сўм, хорижий кредит
450 минг АҚШ долларидан иборат бўлиб, янгидан яратиладиган иш ўринлари
337 тани ташкил қилади.
Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича жами 28 та лойиҳа, умумий қиймати 60 млрд. 429 млн. сўмни ташкил қилади. Шундан, ўз маблағлари 23 млрд. 581 млн. сўм, банк кредити 16 млрд. 640 млн. сўм, хорижий кредит 2 млн. 55 минг АҚШ долларидан иборат бўлиб, янгидан яратиладиган иш ўринлари 148 тани ташкил қилади.
Қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш бўйича жами 18 та лойиҳа, умумий қиймати 106 млрд. 36 млн. сўмни ташкил қилади. Шундан, ўз маблағлари 23 млрд. 919 млн. сўм, банк кредити 54 млрд. 150 млн.сўм, хорижий кредит маблағлари 2 млн. 710 минг АҚШ долларидан иборат бўлиб, янгидан яратиладиган иш ўринлари 369 тани ташкил қилади.
Лойиҳалар секторлар кесимида:
I-секторда: жами лойиҳалар – 15 та; қиймати – 39 млрд. 11 млн. сўм; янги иш ўринлари – 122 та. Шундан: саноатда қиймати 15 млрд.
314 млн. сўмлик 5 та лойиҳа асосида 38 янги иш ўрни; хизмат кўрсатишда қиймати 10 млрд. 100 млн. сўмлик 5 та лойиҳа асосида
32 янги иш ўрни яратиш; қишлоқ хўжалигида қиймати 13 млрд.
597 млн. сўмлик 5 та лойиҳа асосида 52 янги иш ўрни яратиш.
Шундан ишга тушган лойиҳалар:
Лойиҳалар – 13 та; қиймати – 36 млрд. 363 млн. сўм; янги иш ўринлари –107 та.
II-секторда: жами лойиҳалар – 10 та; қиймати – 36 млрд. 3 млн. сўм;
янги иш ўринлари – 174 та. Шундан: саноатда қиймати 1 млрд. 810 млн. сўмлик 3 та лойиҳа асосида 14 янги иш ўрни; хизмат кўрсатишда қиймати 5 млрд. 893 млн. сўмлик 4 та лойиҳа асосида 14 янги иш ўрни яратиш; қишлоқ хўжалигида қиймати 28 млрд. 300 млн. сўмлик 3 та лойиҳа асосида 146 янги иш ўрни яратиш.
Шундан ишга тушган лойиҳалар:
Лойиҳалар – 7 та; қиймати – 17 млрд. 130 млн. сўм; янги иш
ўринлари – 135 та.
III-секторда: жами лойиҳалар – 15 та; қиймати – 73 млрд. 715 млн. сўм; янги иш ўринлари – 276 та. Шундан: саноатда қиймати 6 млрд.
500 млн. сўмлик 2 та лойиҳа асосида 106 янги иш ўрни; хизмат кўрсатишда қиймати 16 млрд. 196 млн. сўмлик 5 та лойиҳа асосида
38 янги иш ўрни яратиш; қишлоқ хўжалигида қиймати 51 млрд.
19 млн. сўмлик 8 та лойиҳа асосида 132 янги иш ўрни яратиш.
Шундан ишга тушган лойиҳалар:
Лойиҳалар – 9 та; қиймати – 21 млрд. 350 млн. сўм; янги иш
ўринлари – 99 та.
IV-секторда: жами лойиҳалар – 30 та; қиймати – 93 млрд. 106 млн. сўм; янги иш ўринлари – 282 та. Шундан: саноатда қиймати
51 млрд. 746 млн. сўмлик 14 та лойиҳа асосида 179 янги иш ўрни; хизмат кўрсатишда қиймати 28 млрд. 240 млн. сўмлик 14 та лойиҳа асосида
64 янги иш ўрни яратиш; қишлоқ хўжалигида қиймати 13 млрд. 120 млн. сўмлик 2 та лойиҳа асосида 39 янги иш ўрни яратиш.
Шундан ишга тушган лойиҳалар:
Лойиҳалар – 24 та; қиймати – 43 млрд. 985 млн. сўм; янги иш ўринлари – 172 та.
Do'stlaringiz bilan baham: |