1.2. Пластик анатомия фанини ўқитишда замонавий технологиялар
Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида таъкидлаб ўтилганидек, тингловчи ва ўқувчилар учун дарсликлар ва услубий қўлланмалар ва электрон модулларни яратиш асосий мақсадларидан бири қилиб қўйилди.
Ma’lumki, tasviriy san’at o’qituvchilarini tayyorlashga ixtisoslashgan
pedagogika oliy o’quv yurtlarida kadrlar tayyorlash bir necha o’zaro bir-biri bilan
chambarchas bog’liq o’quv predmetlari asosida amalga oshiriladi. Qalamtasvir,
rangtasvir, kompozitsiya, haykaltaroshlik va plastik anatomiyadir. Qalamtasvir,
rangtasvir fanlarida anatomiyadan olingan bilimlarga tayangan holda, rassom
inson qomatining rasmini chizishda modeldan nnsxa ko’chirmasdan tasvirni jonli,
jozibali qilib yaratishi lozim. Bunda tananing tashqi va ichki tuzilishini va
harakatlanish mexanizmlarini tasawur qilishi kerak. Shunda rassom naturadan
ko’rko’rona nusha ko’chirmay uni jonli tasvirlash imkoniga ega bo’ladi va odam
shakli kompozitsiyasini tuzishda qulay bilimlarga ega bo’ladi.
Bulajak mutaxassis o’qituvchi qalamtasvir sohasidagi perspektiva qonunqoidalari, yorug’-soya nazariyasi, shakllarning konstruktiv tuzilishi va nisbatlari borasida olgan bilimlarini haykaltaroshlikning eng sodda geometrik shakllardao tuzilgan natyurmort relefini amaliy bajarish mashg’ulotlari jarayonida
mustahkamlaydilar. Shundan so' ng metodik izchillikda gips naqsh elementlprini
tasvirlash, inson portretininig relefi, byusti va niboyat murakkab vazifalardan
bo' Igan inson qomati haykalini, haqqoniy tasvirlash mashg'ulot lari bilan davom
ettiriladi. Bu esa talabadan bevosita inson plastik anatomiyasini bo’yicha yuqori
darajadagi nazariy bilimlarni egallagan bo’lishini taqazo etadi.Shuning uchun
ham haykaltaroshlikni plastik anatomiyasiz tasavvur etish qiyin.
Shuningdek, plastik anatomiya kursining nazariy qismida etarli bilimlarni
egallagan talaba o’zining ushbu fanni o’zlashtirish jarayondagi olgan bilimlarini
inson va hayvonlar tasvirini amaliy bajarish jarayonida qo' Hay olishi nihoyatda
kerakdir.
Tasviriy san’atni plastik anatomiyasiz tasavvur qilish qiyin. Malakali
rassomlar qalamtasvir, rangtasvir, grafika va haykaltaroshlik san’atida inson
qomatini va hayvonlar tasvirlarini haqqoniy bajarishda, uni jonli tarzda
shakllantirishda plastik anatomiyaga oid ma’lumotlarini mukammal bilishlari
lozim. Rassom odam yoki hayvon qiyofasini tasvirlar ekan, uning tuzilishini,
anatomiyasini bilmog’i kerakligini uqtiradi. Qadimgi usta assomlar odam shaklini
tasvirlashda, uning suyaklar tizimi, paylar tuzilishi, muskullar shakli va ularning
turli holatlarida qisqarib yoki cho’zilishi orqali insonning harakatlarining
o’zgarishiga e’tibor qaratganlar. Portret chizishda esa uning terisiga katta e’tibor
berilishini ko’plab ta’kidlaganlar. Turli o’quv adabiyotlarida odam va
hayvonlarning anatomik tuzilishi: suyaklar, bo’g’imlar, boylamlar, muskullar va
ichki a’zolar to’g’isidagi ma’lumotlar to’la yoritilgan, lekin inson tanasining
xilma-xil harakatlari jarayonida (o’tirganida, turganida, yugurganida) skeletmuskul qismlarining fazoda o’zaro qanday munosabatda bo’lishi,
umumlashtirilgan muskul massivlarining hosil bo’lishi natijasida shaklni
o’zgarishi plastik anatomiyani o’rganishiga undaydi.
Plastik anatomiya fani odam, qush va hayvonlar tanasining umumiy anatomik tayanch harakat tizimidagi suyak va muskullarning tuzilishi, shakli, ularning birikishi, bo’g’im turlari va ulardagi harakatlarining ma’lumotlaridan tashqari, odamning dinamik va statik holati, tashqi fazo, bo’shliqda tana og’irligi muvozanat saqlash, hamda tana turli qismlarining uisbatlarini o’rgatadi. Gavdaning holati
o’zgargankla suyak va muskullar holatining odam qiyofasiga qanday ta’sir etishini
bo’lajak pedagog kadrlar “Plastik anatomiya” fani orqali o’rganadilar. Olingan
nazariy ma’lumotlar esa odamning shakliga qarab tasvirlar chizish orqali
mustahkamlanib boradi.
Тасвирий санъат инсоният тарихида жудда катта ахамиятга эга эканлигини яхши биламиз. Инсоният пайдо бўлибдики унинг ҳаётида тасвирий санъатнинг илк белгилари намоён бўлган. Бизга тарихдан яхши маълумки, узоқ ўтмишда одамлар тоғу-тошларга илк суратларни чиза бошлашган. Бунда улар асосан ҳайвонларни, қушларни, одамларни ва кўпинча овчиликка бағишланган лавҳаларни тасвирлашган. Биз биламизки чизматасвир нафақат тасвирий санъатнинг, балки барча турдаги, у архитектура соҳаси бўладими ёки дизайн соҳаси бўладими, буларнинг ҳаммасида хохлаймизми йўқми қаламтасвир ушбу сохаларнинг асосий негизи бўлиб хизмат қилади. Ҳамда у орқали кенг маъноли, бутун дунёга машҳур бўладиган, асарларни яратилади. Шунинг учун ҳам қаламтасвир барча тасвирий санъатларнинг асоси яъни пойдевори десак асло муболаға бўлмайди.
Шу билан бирга ушбу битирув ишида хозирги замон тасвирий санъатида қаламтасвирларни яратиш техника ва технологиялари ва улардан тўғри фойдалана билиш, улар ҳақидаги қонун ва қоидалар тўғрисида ҳам маълумотлар бериб борилган. Бундан ташқари қўлланмада бериб борилган гипсдан ишланган геометрик жисмлар, одам юзининг қисмлари, антик давр одамлари хайкалларининг гипсдан ишланган наъмуналари ҳам ўз аксини топган. Бу каби наъмуналар орқали ўқувчи – тингловчиларга қаламтасвирни чизиш сир-асрорларини ўргатиш, тасвирий санъатга қизиқтириш, уларнинг очилмаган истеъдодлари қирраларини намаён қилиш ва Ватанимиз келажагини, баркамол авлодни комил инсон қилиб тарбиялаш каби масалалар ҳам ушбу модулнинг асосий бош меъзони ҳисобланади.
Айтиш керакки, бутун дунёда кўзга кўринган олим ва мутахассислар, жаҳондаги машҳур ўқув юртлари, нуфузли халқаро тузилмаларнинг раҳбарлари ва вакиллари иштирокида Ўзбекистонда шаклланган таълим тизимини ислоҳ этиш модели ва уни амалга ошириш бўйича тўпланган тажрибанинг муҳокама қилиниши мазкур Форумнинг бош мавзуси бўлди. Таълим тизимини ислоҳ этиш масалалари – замонавий давлатнинг изчил ва барқарор тараққиёти, авваламбор, унинг иқтисодий ривожланиши йўлидаги муаммоларни ечиш билан бевосита боғлиқ ҳолда кўрилаётганини барча иштирокчилар эътироф этдилар.
Кенг кўламли ислоҳотларнинг муҳим бўғини – инновациялар ҳам бугун ҳар бир соҳада бўлгани каби таълим тизимида ҳам ўзининг афзалликларини намойиш қилмоқда. Ҳозирги вақтда «инновация» тушунчаси жуда кенг қўлланилмоқда. Инновация сўзи инглизча сўз бўлиб, инновацион янгилик киритиш деган маънони билдиради, яъни тизим ички тузилишини ўзгартириш, деб таърифланади. Инновация амалиёт ва назариянинг муҳим қисми бўлиб, ижтимоий-маданий объект сифатларини яхшилашга йўналтирилган ижтимоий субъектларнинг ҳаракат тизимидир.
Инновациялар долзарб, муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бир тизимда шаклланган янгича ёндашувлардир. Улар ташаббуслар ва янгиликлар асосида туғилиб, таълим мазмунини ривожлантириш учун истиқболли бўлади. Шунингдек, умуман таълим тизими ривожига ижобий таъсир кўрсатади. Инновация – маълум бир фаолият майдонидаги ёки ишлаб чиқаришдаги технология, шакл ва методлар, муаммони ечиш учун янгича ёндашув ёки янги технологик жараённи қўллаш, олдингидан анча муваффақиятга эришишига олиб келиши маълум бўлган охирги натижадир.
Бугун таълим тизимидаги инновацияларни қуйидагича таснифлаш мумкин:
– фаолият йўналишига қараб (педагогик жараёндаги, бошқарувдаги);
– киритилган ўзгаришларнинг тавсифига кўра (локал, модулли, тизимли);
келиб чиқиш манбаига кўра (шу жамоа учун ички ёки ташқаридан олинган).
Таълим тизимидаги ҳар қандай янгилик инновация бўла олмайди. Шу сабабли «новация» ва «инновация» тушунчалари ўртасидаги асосий фарқларни кўрсатиб ўтиш зарур. Бунинг учун ислоҳот фаолиятининг аниқ шакли, мазмуни ва кўлами асос бўлиб хизмат қилади. Агар фаолият қисқа муддатли бўлса ва яхлит тизим хусусиятига эга бўлмаса, ўз олдига муайян тизимдаги фақат баъзи элементларини ўзгартиришни вазифа қилиб қўйган бўлса, у ҳолда биз новация хусусида фикр юритаётган бўламиз. Агар фаолият маълум концептуал ёндашув асосида амалга оширилаётган бўлса ва унинг натижаси ўша тизим ривожланишига ёки унинг принципиал ўзгаришига олиб келса инновация деган тушунча шаклланади.
Ҳар иккала тушунча мезонлари қуйидагича: новация мавжуд назария доирасида амалга оширилади, кўлам ва вақт бўйича чегараланади, методлар янгиланади ва натижаси аввалги тизимни такомиллаштиради. Инновация эса тизимли, яхши ва давомли бўлади, маълум амалиётда янги фаолият тизимини лойиҳалайди, амалиёт субъектлари позицияларини тўла янгилайди. Бунда фаолиятнинг йўналишлари очилади, замонавий технологиялар яратилади, фаолиятнинг янги сифат самараларига эришилади, натижада амалиётнинг ўзи ҳам янгиланади.
Инновациянинг амалиётга киритилиши инновацион жараёнларда амалга оширилади. Инновацион жараён деб – инновацион ўзгаришларга тайёргарлик кўриш ва уни амалга ошириш жараёнига айтилади. Инновацион жараён - бу педагогик янгиликлар, бу янгиликларнинг педагогик ҳамжамият томонидан ўзлаштирилиши ва улардан илмий асосда амалиётда самарали фойдаланишнинг ўзгариб борувчи яхлитлигидир.
Таълим жараёнидаги инновацион ўзгаришлар, тизимга ҳар қандай янгиликнинг киритилиши бевосита ўқитувчи фаолиятини янгилаш ва ўзгартириш орқали амалга оширилиши ҳам атрофлича ўрганилган. Инновацион фаолият – бу узлуксиз равишда янгиликлар асосида ишлаш бўлиб, у узоқ вақт давомида шаклланади ва такомиллашиб боради. Инновацион фаолият – янги ижтимоий талаблар билан анъанавий меъёрларнинг мос келмаслиги ёхуд амалиётнинг янги шаклланаётган меъёрининг юзага келган меъёр билан тўқнашувчи натижасида вужудга келган қатор муаммоларни ечишга қаратилади. Инновациялар доимий равишда педагогик фаолиятга янгиликлар олиб кириш орқали таълим ривожига ҳисса қўшади, педагогик фаолиятга ижобий таъсир кўрсатади.
Бугунги кунда давлатимиз таълим соҳасига катта эътибор бермоқда. Келажаги буюк давлат учун комил инсонлар кераклиги ва зарурати бир неча бор таъкидланмокда. Ёш авлодни комил инсон қилиб вояга этказиш, кўп жиҳатдан ўқитувчи шахси, унинг салоҳиятига боғлиқ кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг асосий мақсади ҳам ҳар томонлама етук, юксак малакали кадрлар, жумладан педагог қадрлар тайёрлашга эришишдир.
Ўқитишга технологик ёндашиш, яъни ўқув жараёнини ишлаб чиқариш жараёни каби такрорланувчан тавсифга эга бўлишини таъминлашга оид дастлабки изланишлар асримизнинг 50-йилларида америкалик педагог олимлар томонидан олиб борилган. Хусусан, “ўқитиш технологияси” ибораси ҳам, биринчи марта америкалик олим Б.Скиннер томонидан ишлатилган. У ўқитиш технологияси – психология фани ютуқларини амалиётда қўллашдан иборат деб таърифлаган. Педагогик алоқалар ва технологиялар ассоциацияси матнлар қўмитаси профессори Голбрайт эса, педагогик технология тушунчасига қуйидагича таъриф беради: “Ўқитиш технологияси - илмий ва бошқа билимларни амалий масалаларни ҳал этишда системали равишда қўллашдан иборат”. Албатта, бу таърифни ҳам мутлақо тўғри деб бўлмайди, чунки жаҳон педагогикасида педагогик технология тушунчасининг кўплаб таърифи мавжудлиги ҳам маълум. Булар орасида ЮНЕСКО томонидан берилган қуйидаги таъриф педагогик технологиянинг туб моҳияти ва унинг барча жихатларини очиб беради:
“Педагогик технология- таълим шаклларини мақбуллаштириш учун инсон ва техника ресурсларини ҳамда уларни ўзаро таъсирини эътиборга олган ҳолда ўқитиш ва билимларни ўзлаштириш жараёнини яратиш, қўллаш ва аниқлашнинг системали методидир.
“Кейс-стади” (инглиз тилида “cасе” – чемодан, метод, “студи” – муаммоли вазият; вазиятли таҳлил ёки муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш) технологияси ўқувчи(талаба)ларда аниқ, реал ёки сунъий яратилган муаммоли вазиятни таҳлил қилиш орқали энг мақбул вариантларини топиш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилади. У ўқувчи (талаба)ларни ҳар қандай мазмунга эга вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилишга ўргатади.
Технологиянинг негизида муайян муаммоли вазиятни ҳал қилиш жараёнининг умумий моҳиятини акс эттирувчи элементлар ётади. Булар қуйидагилардир: таълим шакллари, таълим методлари, таълим воситалари, таълим жараёнини бошқариш усул ва воситалари, муаммони ҳал қилиш юзасидан олиб борилаётган илмий изланишнинг усул ва воситалари, ахборотларни тўплаш, уларни ўрганиш усул ва воситалари, илмий таҳлилнинг усул ва воситалари, ўқитувчи ва ўқувчи (талаба) ўртасидаги таълимий алоқанинг усул ва воситалари, ўқув натижалари.
“Кейс-стади” методи дастлаб АҚШнинг Гарвард бизнес мактабида, 1924 йилда қўлланилган. Ҳозирда ушбу метод хорижий мамлакатларда иқтисодиёт ва бизнес йўналишларида кенг қўлланилади. Россияда эса у ўтган асрнинг 80-йилларида дастлаб МДУда, кейинчалик эса бошқа таълим муассасаларида ҳам фаол қўлланила бошланди. Ўзбекистонда “Кейс-стади” методи таълим жараёнига мустақиллик йилларидагина татбиқ этилди.
Метод талабаларда предметни ўзлаштиришга бўлган қизиқишни, амалий кўникмаларни, вазиятни таҳлил қилиш ва тўғри қарор қабул қилишга нисбатан ижодий ёндашиш малакаларини ривожлантиради, турли муаммоли вазиятлар ва уларни ҳал қилиш асосида улар томонидан билимларнинг фаол ўзлаштирилиши учун имконият яратади.
“Кейс-стади” ёрдамида талабалар қуйидаги кўникма, малакаларга эга бўлади:
1. Таҳлилий кўникмалар (маълумотларни ахборотлардан ажрата олиш, уларни туркумлаштириш, маълумотларни зарур ва нозарурга ажратиш, таҳлил қилиш, тақдим этиш; бунинг учун шахс аниқ, мантиқий фикрлай олиши керак).
2. Амалий кўникмалар (муаммонинг мураккаблигидан келиб чиқиб, реал вазиятни таҳлил қила олиш, энг муҳим назария, метод ва тамойилларни қўллай билиш).
3. Ижодий кўникмалар (бунда мантиқийлик асосида вазият (муаммо)ни эчиш муҳим эмас, балки ижодий ёндашув асосида муаммонинг бир неча эчимларини топиш ва уларни таҳлил қилиш талаб этилади).
4. Мулоқот кўникмалари (унга кўра талаба баҳс-мунозара олиб бориш, ўз нуқтаи назарини ҳимоя қилиш, қарорига бошқаларни ишонтириш, жуда қисқа ва ишонарли ҳисоботни тайёрлаш кўникмаларини ўзлаштира билиши зарур).
5. Ижтимоий кўникмалар (қарорни муҳокама қилиш жараёнида талабалар бошқаларнинг хатти-ҳаракатини таҳлил қилиш, бошқаларни тинглай билиш, баҳсда ўзгаларнинг фикрларини қўллаб-қувватлаш, илгари сурилган фикрга қарама-қарши фикрни билдира олиш ва ўзини бошқара олиши лозим).
6. Ўз-ўзини таҳлил қилиш (баҳс-мунозара жараёнида ўзини тута билиши, бошқаларга намуна бўлиши муҳим).
Самарали “Кейс-стади” қуйидаги талабларга жавоб бера олиши зарур:
- мақсад аниқ ифода этилиши;
- муайян даражада мураккаб бўлиши;
- ижтимоий, иқтисодий, маданий ҳаётнинг бир неча жиҳатини ёрита олиши;
- тезда самарасизга чиқмаслиги;
- миллий ҳусусиятларни ўзида намоён эта олиши;
- бизнес, таълим ёки бошқа соҳаларга оид типик вазиятларни ифодалаши;
- бугунги кун кун долзарб бўлиши;
- талабаларда таҳлилий тафаккурни ривожлантириши;
- баҳс-мунозарани ташкил этиш имкониятини яратиши;
- бир неча ечим (қарор)га эга бўлиши.
Таълимда қўлланиладиган “Кейс стади”нинг тайёр вариантлари ҳам мавжуд бўлиб, уларни сотиб олиш мумкин. Бироқ, энг самарали йўл ҳар бир фан бўйича кейсларнинг мустақил яратилишига эришишдир. Биргина Гарвард университетида йилига 700та кейс ишлаб чиқилади. Уларнинг нархи 10 $. Аммо баъзи кейсларнинг нархи 500 $ дан 1000 $ гача. Лондон бизнес мактаби ва бошқа бизнес мактаблар ўзларида 340 нафарга яқин иштирокчиларни бирлаштирган ҳолда кейсларни яратиш билан шуғулланади.
Психолог Н.Ф.Тализина таъкидлаганидек, «таълим тизимида педагогик технология иборасининг пайдо бўлишига қуйидагилар сабаб бўлган: 1) дидактика қоидаларини барча мамлакатларда (хусусан, АҚШда) кенг тарзда оммалашмагани, 2) унинг қоидалари ўта конструктив тусда бўлмай, замон талабидан орқада қолганлиги ва 3) асримизнинг 60-йилларида таълим жараёнига техникавий дастурланган таълим машиналарининг кириб келганлиги”.
Сўнгги йилларда Россия педагог олимлари В.П. Беспалко, Н.Ф.Тализина, Т.Н.Балло, Л.В.Занков, Т.Я.Галперин, В.И.Давидов, Г.К.Селевко, Ўзбекистонлик олимлар Л.Л.Фарберман, Р.Х.Жўраев, Ж.Ғ.Йўлдошев, С.А.Усмонов, Ў.Қ.Толипов, К.Ишматов, Н.С.Саидаҳмедов, М.Очилов, А.П.Парпиев, М.Усмонбоева, М.Ҳошимова, Ф.Ш.Расулова, Б.Зиёмуҳаммадов, С.Бозорова, А.В.Голиш, А.Очилов, И.Мамажонов ва бошқалар ўз илмий тадқиқотларида ўқув жараёнига педагогик технология тушунчасининг моҳиятини ва аҳамиятини очиб беришга ҳаракат қилдилар.
Педагогик технологиялар тушунчаси ўз ривожланиш тарихига эга эканлигини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. Хорижий мутахассислар бу тушунчани ривожланишини уч босқичга бўлиб ўрганиш керак, деб ҳисоблайдилар. Биринчи босқичда ўқитиш жараёнини фақат ўқитувчининг ўзи олиб борар эди. Н.Ф.Тализина ибораси билан айтганда: “Инсон тажрибаси ўқитиш технологиясини бажарган”. Иккинчи босқичда дарслик ва қўлланмалар чоп этила бошланган, сўнг – ўқитиш технологияси мазмунида туб ўзгаришлар содир бўлди. Ўқитувчига ёрдам берувчи турли дидактик материаллар вужудга келди. Учинчи босқичда эса ўқитиш технологияси мазмун жиҳатдан янада бойиди: ўқитувчи ва талабалар учун юқоридагилар қаторига техник воситалар, яъни ўргатувчи машиналар ҳам қўшилди. Ўргатувчи машиналарнинг ўқув жараёнида қўлланилиши натижасида дастурланган таълим тушунчаси вужудга келди. У педагогик технологиянинг дастлабки муқобили сифатида ишлатила бошланди.
60-йилларда яратилган дастурланган таълим, ўқитишнинг аниқ мақсадларини белгилашнинг ўша даврдаги замонавий шакли бўлишига қарамай, фан ва амалиётда узоқ вақт ўз ривожини топмади. Лекин, ўша йиллар жаҳон педагогикасида техник воситаларни ривожлантириш ва уларни синфдаги барча ўқувчиларни қамраб олишини таъминлаши, ахборот сиғими ва уларнинг ахборот ўтказиш қобилиятларини ошириши, ўқув ахбороти узатиш тармоқларини индивидуаллаштириш муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор берила бошланди. Кўпчилик мутахассис олимлар ўқув жараёнида кенг қўлланилаётган телевидение, радио, кино каби воситалар ўрнига ЭҲМ, ахборот сақлашнинг компютерлаштирилган тизими, лазерли алоқа тармоғи, микроэлектрон қурилмалар ва бошқа янги ахборот воситаларидан фойдаланишга ўтиш зарурлигига эътиборни қаратдилар.
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда замонавий педагогик технологияларнинг илмий-назарий асосларини қуйидаги мезонларга кўра баҳолаш мумкин:
1. Педагогик муаммонинг ечими илмий асосланганлиги;
2. Педагогик жараённинг асосий объекти ҳамда субъекти ҳисобланмиш таҳсил олувчиларнинг онгли, фаол ўқув билиш фаолиятларининг таъминланганлиги;
3. Олинган натижанинг сифат ва самарадорлиги нисбатан юқорилиги;
4. Олинган натижага ортиқча вақт, зўриқиш воситалари ва шу кабилар сарфланмаганлиги;
5. Педагогик технологиялар ижодий изланишлар маҳсули бўлиб, маълум янгиликка эгалиги ва узоқ муддатлар давомида қўлланиш имкониятларининг мавждудлиги;
6. Педагоглар оммаси томонидан эътироф этилиб, осон ўзлаштирилиши ва амалиётга кенг кўламда татбиқ этилиши кабилардир.
Агар таълим-тарбия жараёнида кўзланган натижага нисбатан кўп вақт, зўриқиш кучлари, материаллар, воситалар кабилар сарфлаш ҳисобга олинган бўлса, бунда қўлланилган технологияни самарали, илғор деб бўлмайди. Самарали, илғор педагогик технологиялар таълим-тарбия жараёнининг барча таркибий унсурлари (таълим мазмуни, дидактик мақсадлар, иштирокчилари, ташқи таъсир этувчи омиллар, амалга ошириш шарт-шароитлари кабилар)ни ҳар томонлама ҳисобга олган, ижодий изланишлар натижасидир.
Илмий–амалий манбаларнинг таҳлили ва шахсий тажрибаларимизга асосланган ҳолда қуйидагиларни таълим-тарбия жараёнининг самарадорлигини оширувчи омиллар сифатида кўрсатиб ўтамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида» 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сонли Фармони эълон қилингандан сўнг уни бажариш юзасидан ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида стратегик устуворликларни амалга оширишга доир амалий чора-тадбирларни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июнда №200-сонли қарори қабул қилинди. Қарорнинг 7- бандида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилди:
Ихтисослаштирилган олий ўқув юртларида, касб-ҳунар коллежларида ва академик лицейларда дастурий воситаларни, маълумотларнинг ахборот базаларини, мультимедиа, компьютер техникасини ишлаб чиқиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича юқори малакали мутахассислар ва техник ходимлар, шунингдек компьютер ва ахборот технологияларидан фойдаланувчилар тайёрлашни кенгайтириш;
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда умумтаълим мактабларининг барча ўқувчиларини ва талабаларни компьютер ва ахборот технологиялари билан ишлашга кенг кўламда ўқитишни таъминлаш;
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ўрта ва олий таълимнинг таълим стандартларига мувофиқ равишда электрон ўқитиш базасини яратиш, таълим муассасаларининг ахборот инфратузилмасини шакллантириш, барча ўқув муассасаларида инглиз тилини чуқур ўрганиш, шунингдек республика ахборот тармоғида лотин алфавитига асосланган ўзбек тилидан фойдаланишнинг стандартлаштирилган механизмини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича дастурий чора-тадбирлар тўғрисида бир ой муддатда таклифлар ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш.
Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ)нинг кенг ривожланиши кейинги ўн йилликларда жаҳон тараққиётининг глобал тенденцияси ҳисобланади. Жадал ривожланаётган ҳозирги дунёда АКТ иқтисодий тараққиётни олға ҳаракатлантирувчи асосий омил бўлиб, мамлакатга инвестицияларнинг жалб этилишига, янги иш ўринларининг яратилишига, ишлаб чиқаришда ва бошқарувда илғор технологияларни жорий этишга кўмаклашади, бозор иштирокчилари ўртасида ахборотлар алмаштиришда, битишувларни амалга оширишда харажатларни қисқартириш воситасига айланмоқда.
Кейинги йилларда Ўзбекистонда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш учун муайян чора-тадбирлар амалга оширилди. Ахборотлаштириш ва телекоммукациялар соҳасида ахборот-коммуникация технологиялари фаолият кўрсатишининг муҳим иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий асосларини белгилаб берувчи қонунчилик базаси яратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |