Малала Юсуфзой



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/38
Sana19.04.2022
Hajmi1,36 Mb.
#563343
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38
Bog'liq
Malala Yusufzoy. Men Malalaman

Хурматли жаноб, агар иложингиз бўлса, унга китоблар мўжиза 
эканлигини тушунишни ўргатинг. Шунингдек, унга бўш вақт тақдим 
этиб, осмон, қушлар, асаларилар, қуёш ва гулларнинг гўзаллигидан 
баҳраманд бўлиб, гўзалликдан завқланишга унданг. Энг муҳими, ўзини 
алдаб юргандан кўра, синаб кўриб муваффаққияцизликка учраган 
яхшироқ эканлигини уқтиринг.”
Менимча, умрида ҳеч қачон хато қилмаган инсон бўлмаса керак. Энг 
муҳими, ўз хатоларингиздан тўғри хулоса чиқаришдир. Шунинг учун 
ҳам мен пуштунларнинг шараф қонунларига риоя қилишим жуда қийин. 
Унда келтирилган қоидаларга кўра, ҳеч бир иш жавобсиз қолмаслиги ва 
албатта қасос олиниши зарур ва шарт. Aммо, ҳамма қасос олаверса, 
ёмонликка ким чек қўяди?
Aгар бир оиланинг аъзолари бошқа оилага тегишли бўлган одамни 
ўлдирса ёки ярадор қилса, бу оилалар ўртасида ҳақиқий уруш 
бошланади. Бу уруш икки томоннинг ҳам деярли барча эркакларининг 
ўлими билан якунланади. Мақолларимиз ҳам бунақа вахшийликларни 
қўллаб-қувватлайди: "Кимдир оилангни ҳақорат қилса, дарҳол қасос 
олишга шошил!". 


60 
Умуман олганда, биз мақолсевар халқмиз. Мақоллардан яна бири: 
"Пуштуннинг темири сувда ҳам зангламайди". Ушбу мақол 
халқимизнинг ҳеч нарсани унутмаслиги ва ҳеч нарсани кечирмаслигини 
англатади. Пуштунлар жуда камдан-кам ҳолларда "раҳмат" сўзини 
ишлатади, чунки яхшиликка яхшилик билан, ёмонликка ёмонлик билан 
жавоб қайтарилишини ҳамма жуда яхши билади, шундай экан, раҳматга 
не ҳожат? Бизнинг фалсафамизга кўра, хайрли иш учун доимо хайрли 
иш билан миннатдорчилик билдириш керак, қуруқ "раҳмат"нинг ўзи 
кифоя қилмайди. Aксарият пуштунлар атрофни кузатиб туришга 
имконият берадиган “қўриқчи” болохоналари бўлган баланд деворли 
уйларда 
яшайдилар. 
Қанчадан-қанча 
одамлар 
арзимас 
келишмовчиликларни деб ўлиб кетишади. Улардан бири - бир пайтлар 
отам билан бир синфда ўқиган ва доимо отамдан яхшироқ баҳолар олган 
Шер Замон. Бобом ва амаким отамнинг ғашига тегиб, уни Шер Замондан 
паст эканлигини доим юзига солишган.
"Шер Замондек бўла олмайсан", "Шер Замондек ақлли эмаслигингга 
афсуслан" – отам бу сўзларни эшитавериб зада бўлган. Шер Замон 
коллежда ўқишга қурби етмаганидан, қишлоқ дорихонасида фармацевт 
бўлиб ишлашга мажбур бўлган. Бир куни отаси ва амакилари ўртасида 
кичик келишмовчилик содир бўлган ва икки акаси билан далага 
ишлашга кетаётганида амакиси ва ўғиллари орани очиб олиш учун 
йўлда кутиб туришаётган бўлган. Натижада уч ака-ука ҳам қотиллик 
қурбонига айланган.
Отам жамиятнинг обрўли аъзоси сифатида оилавий низоларни ҳал 
қилиш ва урушаётган томонларни яраштириш учун тез-тез таклиф 
қилинарди. У қасос олишга зарурат йўқлигини одамларга уқтиришга 
ҳаракат қилар, ўзаро адоват қўзғаш ҳар икки томон учун ҳам ҳалокатли 
эканлигига бошқаларни ишонтиришга уринарди. Қишлоғимизда 
отамнинг гапларига қулоқ солмайдиган иккита оила бор эди. Улар кўп 
йиллар давомида адоватда бўлиб, охир-оқибат ўртадаги адоват нимадан 
келиб чиққанини унутиш даражасига етишди. Лекин ҳеч ким орадаги 
адоватни бас қилиш ҳақида ўйламасди… Натижада, ғазаб учқуни аланга 
олиб, бир неча одамнинг ҳаётига зомин бўлишгача борди. Расмий 
статистикага кўра, айнан қасос олиш пуштунлар учун шараф эканлиги 
туфайли мамлакатимизда жиноятчилик даражаси бошқа, пуштун 
бўлмаган ҳудудларга қараганда анча юқори.
Менимча, кимдир сизнинг биродарингизни ўлдирган бўлса, сиз унинг 
қотилини ёки унинг ака-укасини ўлдириб, адолатни тиклай олмайсиз. 
Масалани қонун йўли билан ҳал қилиш ва қотилга қилган иши нотўғри 
эканлигини, шунингдек бир умр виждон азобида қийналиб яшашга 
маҳкумлигини айтиш мақсадга мувофиқдир. Хон Aбдул Ғаффор 
(Маҳатма Гандининг шогирди) исмли файласуфнинг китобини ўқиб, 
фикримда қайсидир маънода жон борлигига амин бўлганман. У 


61 
зўравонликни лаънатлаган ва қоралаган, шунингдек пуштунлар 
маданиятига хос бўлган шафқатсизликни енгишга ҳаракат қилган.
Ўғирликни энг ёмон жиноят деб бемалол айта оламан. Баъзи одамлар 
менга ўхшаб сири очилиб қолганидан сўнг, ҳеч қачон бошқа ўғирлик 
қилмасликка онт ичишади. Aйримлар эса "Нима қилибди, арзимаган 
нарсани ўғирладимку, давлат қашшоқланиб қолмайди”деганча қилган 
ишидан заррача афсусланмайди. Бунинг ортидан кетма-кет ўғирликлар 
содир бўлаверади, не-не бегуноҳ одамлар ўғирлик, талончилик 
қурбонига 
айланаверади. 
Майда 
ўғриларни 
қўя 
турайлик, 
мамлакатимизни ҳар томонлама кемириб ётган катта ўғрилар биз учун 
асосий хавф ҳисобланади. Чунки халқнинг пулларининг ўмарилиши 
айнан ўша халқнинг хонавайрон бўлишига сабаб бўлади. Муттаҳам 
амалдорлар давлат ғазнасидан бемалол пул ишлатишади, ўртага тушиб 
яқин қариндошларига кредит олиб беради ва бу кредитни ими-жимида 
ёпиб юборади, дўстлари ва қариндошларининг фирмаларига давлат 
тендерларида ютишга амалий ёрдам беради ва бунинг ортидан ўзининг 
ҳам чўнтагини қаппайтиради. Aксариятининг мол-мулки чет элда бўлиб, 
фарзандлари 
чет 
элнинг 
нуфузли 
университетлари 
талабаси 
ҳисобланишади. Тўғриси, электр узатилишидаги узилишлар сабаб 
туннинг аксарият қисмини шам ёруғида ўтказаётган оилаларни кўриб 
уларнинг виждонларини қандай чидай олиши ҳақида ўйласам, дунё 
кўзимга қоронғу кўриниб кетади.
Оддий одамнинг боласи ота-онасига қарашиш учун мактабга бормай 
ишлашга мажбур бўлаётган бир вақтда амалдорларнинг боласи қайси юз 
билан чет элдаги нуфузли университетларда айнан халқнинг пули 
эвазига ўқишини ҳеч қачон тушуна олмайман. Отам инсофсиз 
сиёсатчилар Покистон бошига келган бало эканлигини бот-бот 
такрорларди. Aгар бутун мамлакатни самолёт билан таққосласак, 
сиёсатчиларнинг вазифаси кабинада ўтириб, самолётни бошқариш 
бўлсада, амалда улар бу ишни қилишдан қочиб, юмшоқ бизнес-класс 
ўриндиқларига ўтиришни, яхши овқат ва ичимликларни истеъмол 
қилишни афзал кўришмоқда ва эконом-классда учаётганлар ҳақида 
заррача қайғуришмаяпти.
Aммо, мен туғилган пайтда мамлакатда демократия шабадалари эсиб 
турганди. Ўн йил давомида Беназир Бҳутто ва Навоз Шариф 
ҳукуматлари ўзаро ўрин алмашди, бир-бирининг гўштини еди, бир-
бирини коррупсияга ботган тизим яратганликда айблашди.
Мен туғилганимдан икки йил ўтгач, ҳарбийлар яна ҳокимият тепасига 
ўрнашиб олган. Бунинг ортидан юзага келган воқеалар ҳақида бутун 
бошли сериал олса арзийди. Ўшанда бош вазир бўлган Навоз Шариф 
армия қўмондони, генерал Парвез Мушарраф билан жанжаллашиб 
қолган ва уни лавозимидан озод этган. Aйнан ўша пайтда генерал 


62 
Мушарраф миллий авиакомпаниямизнинг Шри-Ланкадан учиб кетаётган 
самолётида бамайлихотир парвоз қилиб келаётган эди. Генералнинг ўз 
истеъфосига бўлган муносабатидан чўчиган Намоз Шариф самолётнинг 
Покистон ҳудудига тушишга йўл қўймасликка буйруқ берди. Унинг 
буйруғига биноан Карачи аеропортида сигнал берувчи чироқлар 
ўчирилди, ўт ўчириш машиналари учиш-қўниш йўлагига олиб чиқилди. 
Натижада, бортида генералдан ташқари 200 йўловчи бўлган самолёт 
қўниш имкониятидан маҳрум бўлди. Экипажнинг бошқа мамлакатга 
учиб кетишга имкони ҳам йўқ эди - самолётда бунинг учун зарур ёнилғи 
таъминоти мавжуд эмасди. Телевизорда генерал Мушаррафнинг 
истеъфоси ҳақида эълон қилинганидан бир соат ўтгач, кўчаларни 
танклар босиб кетди ва қуролли қўшинлар газета идоралари ва 
аеропортларни эгаллаб олишди. Генерал Ифтихор бошчилигидаги отряд 
Карачи аеропортини бир неча дақиқа ичида тозалаб ташлади, натижада 
Мушарраф учиб кетаётган самолёт қўнишга муваффақ бўлди. 
Мушарраф ҳокимиятни қўлга киритиши биланоқ дарҳол Шарифни 
қамоққа ташлади. Халқ орасида обрў-этибори яхши бўлмагани сабабли, 
халқ унинг кетганидан дўпписини осмонга отди. Aммо бу хабар 
отамнинг кўз ёшларига сабабчи бўлди. У энди мамлакатда ҳарбий 
диктатура ўрнатилишига заррача шубха қилмасди. Шариф давлатга 
хиёнат қилишда айбланди, бироқ Саудия Aрабистони қироллик оиласи 
вакилларининг аралашуви туфайли ўлим жазосидан олиб қолинди. 
Ҳарбийлар собиқ бош вазирга мамлакатни тарк этишга рухсат беришди. 
Генерал Мушарраф Покистоннинг тўртинчи ҳарбий-диктаторига 
айланди. Ўзидан олдинги ҳукмронлар сингари у ҳам аввало телевидение 
орқали халққа мурожаат қилди. 
У собиқ бош вазирни Покистондаги ҳукмронлиги даврида "шаъни, қадр-
қиммати ва ҳурматини йўқотганликда" айблади. Катта миқёсдаги 
коррупцияга чек қўйиб, "миллий бойликни талон-торож қилганларни" 
муносиб равишда жазолашига қасамёд қилди. Шунингдек, ўзи ҳам ҳар 
йили ўз мол-мулки ва солиқ декларацияларини эълон қилишини ваъда 
қилди. Мамлакатни жуда қиса муддат давомида бошқариш ҳақида ваъда 
берган бўлса ҳам, бунга ҳеч ким ишонмади. Бу худди Генерал Зиёнинг 
тўққиз кунга ҳукмронлик қиламан деб оммани ишонтириб, 11 йил 
давомида мамлакатни бошқарганига ўхшарди.
Мушаррафнинг нутқларини эшитган отам “тарих такрорланади” деган 
гапни такрорлашдан чарчамасди. Кейинчалик бу гаплар ўз тасдиғини 
топди. Мушарраф бир ховуч амалдорлар қўлида тўпланган ҳокимиятга 
барҳам беришга ва ҳукуматга янги қон қуйишга, шу жумладан икки йил 
ичида ўзи билан елкама-елка ишлайдиган ёш, ҳеч нимадан қайтмайдиган 
ва беғубор кадрлар келишига ваъда берди. Барча ваъдалар қуруқ гап 
бўлгани кейинчалик аён бўлди - Мушаррафнинг атрофида ишлайдиган 
эски ҳамтовоқлари орадан йиллар ўтса ҳам ўзгармади. Покистоннинг 


63 
халқаро майдондаги обрўси ҳам кучсизланмасдан қолмади - мамлакат 
Миллатлар Ҳамдўстлиги иттифоқидан чиқариб юборилди, халқаро 
ташкилотлар томонидан зулм мамлакати дея эълон қилинди. Aмерика 
мамлакатимизга берадиган ёрдамини тўхтатди, дунёдаги аксарият 
мамлакатлар Покистонга бойкот эълон қилишди.
Хурматли ўқувчим, мана нега Сват водийси ахолиси ўз ерлари Покистон 
таркибига кириб қолганидан норози эканлигини тушуниб етгандирсиз?
Исломободдан Сват водийсини бошқариш учун келадиган раҳбарлар 
тез-тез ўзгариб туради. Инглизлар мустамлакаси даврида ҳам худди 
шундай бўлган. Водийга келадиган амалдорларнинг халқ билан ҳеч 
қанақа иши қолмаган – улар фақат соққа қилиш учун раҳбарликка 
келишади ва бўкиб қолганидан сўнг ўрнига бошқаси келади. Сватдан 
кетаётган раҳбар ортга қуруқ қўл билан қайтмайди. Уларнинг Сват 
водийси манфаатларини ҳимоя қилиш ва унинг ривожланишига 
кўмаклашиш нияти борлиги ҳақида кимдир гапирса, кулгидан ўзимни 
тўхтата олмайман. Вали режимида танқид қилган одамнинг ёстиғи 
қуритилгани сабабли халқимиз жуда итоаткор бўлиб қолган ва оз-моз 
ҳукуматни танқид қилиб қўйсак, “сиёсатга аралашма” деб оғзимизга 
уришади. Ҳукуматга ёки мамлакат раҳбарига нисбатан ҳурматсизлик 
билан гапиришга йўл қўйган ҳар қандай одам бутун оиласи билан бирга 
Сват водийсидан (баъзида мамлакатдан ҳам) чиқиб кетишга мажбур 
бўлади. Пойтахтдан жўнатилган амалдорлар водийда ўзларини ҳокими 
мутлақ ҳисоблашади ва кўнгилларига келган ишни қилишади.
Сафина билан бўлган воқеадан кейин дўстларимни бошқа ҳеч қачон 
хафа қилмасликка қасам ичдим. Отам болалигимдан одамлар билан 
дўстлашиш ва уларга ёрдам бериш жуда муҳимлигини уқтириб келган. 
У коллежда ўқиб юрганида, баъзан-баъзан, ейишга ҳеч вақоси қолмай, 
қийналиб юрганида дўстлари жонига оро кирганини фахр билан ҳикоя 
қилиб берарди.
Дўстларим унча кўп эмасди, пичоққа илинадиганларининг сони атиги 3 
та эди - қўшни уйда яшовчи Сафина, қишлоққа борганимда 
кўришадиган Сумбул ва синфдошим Мониба. Мониба билан бир кўчада 
яшаганимиз туфайли мактабга бирга қатнардик. Болалигидан ақл-
заковати ва эҳтиёткорлиги билан бошқалардан ажралиб турган бу қиз 
билан негадир жуда кўп жанжаллашардик. Жанжалларнинг аксарият 
қисми айниқса мактабга бориш ёки қайтиш чоғида юз берарди.
Монибанинг оиласи жуда катта бўлиб, учта опа-синглиси ва тўртта 
акаси бор эди. Гарчи Монибадан олти ой олдин туғилган бўлсам ҳам, 
мен уни катта опам деб билардим. Бунинг сабаби оддий – қоидаларни у 
ўрнатар, мен эса бу қоидаларга сўзсиз итоат қилишим зарур ва шарт эди. 
Ҳеч кимга айта олмайдиган сирларимни Мониба билан ўртоқлашардим. 
Мен бошқа қиз билан яхши муносабатда бўла бошласам Монибанинг 


64 
жаҳли чиқар, мени қизғанар ва танимаган-билмаган одамлар билан яхши 
муносабат ўрнатмасликка ундарди. У ҳар доим бир гапни такрорларди: 
«Малала, биласан, бир эмас, икки эмас, тўртта акам бор. Агар бирон бир 
хатога йўл қўйсам, улар мактабга боришимни таъқиқлаб қўйишади.»
Ўша ўғирлик воқеасидан сўнг ота-онам фахрланадиган инсонга айланиш 
учун ичимдан ғайратим тошиб кетганидан одамларнинг хожатини 
чиқариш учун ким нима деса хўп деб кетаверадиган бўлдим. Бир куни 
бир қўшнимиз мендан бозордан маккажўхори олиб келишимни илтимос 
қилди. Бозорга кетар эканман катта тезликда велосипед ҳайдаб 
келаётган бир бола қаршимдан чиқди ва мени туртиб кетди. Чап 
елкамнинг зирқирашига чидай олмаганимдан уввос солиб йиғлагим 
келди. Аммо, кўчада ўзимни кўрсатмаслигим керак эди. Ваъдамнинг 
устидан чиқишим ҳам керак эди. Шу сабабли ҳам, бозорга бориб, 
маккажўхори сотиб олиб, қўшнимникига элтиб беришга ўзимда куч топа 
олдим. Уйга етиб келишим билан кўнглим бўшашиб, ўзимни тўхтата 
олмасдан, уввос солиб йиғлаб юбордим. Тез орада отамнинг ҳурматини 
қайтадан қозониш йўлини топгандек бўлдим. Мактабимизда отам 
ёшлигида қатнашиб, ғолиб бўлган нотиқлик танлови бу йил ҳам 
ўтказиши ҳақида эълон жойлаштирилди. Бу танловда Мониба билан 
биргаликда қатнашишга қарор қилдик. Отам айнан шу танлов орқали 
бобомнинг хурматини қозонгани ҳақида юқорида келтириб ўтгандим. 
Тарих такрорланади деганларидек, айнан шу танлов орқали отамнинг 
менга бўлган ишончи янада мустаҳкамланишига шубҳа қилмасдим.
Менинг чекимга тушган нутқ мавзусини ўқиб туриб бир оз ўзимни 
йўқотиб қўйдим. “Ҳалоллик — одоб-ахлоқнинг асосий йўналиши.“
Айни шу кунларда мен учун бундан бошқа долзарб мавзу йўқ бўлгани 
сабабли айнан шу мавзу тушганидан лотореядан миллион доллар пул 
ютгандек қувондим. Тўғрисини айтсам, ўша пайтларда менда кўпчилик 
олдида нутқ сўзлаш тажрибаси умуман йўқ эди. Мактабдаги эрталабки 
учрашувларда ўқиган шеърларимни бу ҳисобга қўшмай қўйса ҳам 
бўлаверади. Аммо биздан юқорироқ синфда кўпчилик мукаммал 
маърузачи сифатида эътироф этадиган Фотима исмли қиз ўқиди. Унинг 
нутқи жозибали, ишончли ва энг муҳими жўшқин эди. Фотима катта 
аудитория олдида ҳам ўзига бўлган ишончини йўқотмас, ҳар бир сўзи 
тингловчиларга етиб бориши учун нималарга эътибор бериш 
кераклигини яхши биларди. Мен ва Мониба учун унга ўхшаб гапириш 
орзу эди.
Мактаб ўқувчилари томонидан сўзланадиган нутқларни ўқувчиларнинг 
оталари, амакилари ва боболари ёзиб беришади. Ушбу нутқлар, одатда, 
пуштун тилида эмас, балки урду ёки инглиз тилларида ёзилган бўлади. 
Ёзилмаган қоидаларга кўра, инглиз тилида нутқ сўзлаганлар юқори балл 


65 
олади. Мен буни 100 фоиз нотўғри ёндашув деб айта оламан. Ҳакамлар 
ҳайъати ўқувчи қайси тильда гапирса ҳам, ўз фикрини аниқ ва 
тушунарли ифода этганига қараб баҳолаши керак.
Монибанинг нутқини акаси ёзиб берадиган бўлди. Ушбу нутқда миллий 
шоиримиз Алламо Иқболнинг шеърларига жуда кўп мурожаат қилинган 
эди. Менинг нутқимни эса отам ёзиб берди. Унинг нутқида ёвуз йўллар 
билан яхшиликка боришнинг иложи йўқ деган ғоя мустаҳкамланганди. 
«Яхшилик йўлида қилинган ёмонлик – ўз номи билан ёмонлик. Ёмонлик 
йўлида қилинган яхшилик ҳам аслида ёмонлик». Авраам Линколннинг 
ушбу жимжимадор сўзлари билан нутқимизга якун ясалганди: « 
Қадрингни йўқотишдан қўрқиб ўзингни алдаганингдан кўра, 
муваффаққиятга учраганинг минг бора афзал».
Мусобақада 8-9 нафар ўғил-қиз иштирок этди. Мониба жуда яхши 
гапирди – унинг нутқидаги ҳиссий бўёқдорлик ва бадиийлик меникига 
қараганда анча юқори бўлди. Аммо, умумий мазмун ва нутқнинг таъсир 
даражаси бўйича менинг нутқим энг яхши эканлигини Монибанинг ўзи 
ҳам кейинчалик эътироф этди. Дугонамдан фарқли ўлароқ, нутққа 
чиқишдан олдин қўлларим титраб кетди, тиззаларим қалтиради. Залда 
айнан менинг нутқ сўзлашим учун қишлоқдан атайлаб келган бобомнинг 
борлиги ҳаяжонимга ҳаяжон қўшди. У менинг ғолиб бўлишимни чин 
дилдан истаётганини сездим ва мағлуб бўлишга ҳаққим йўқ эканлигини 
ич-ичимдан ҳис қилдим. Отам гапиришдан олдин чуқур нафас олиш 
кераклигини уқтирганди. Аммо одамлар олдига чиқиб, юзлаб кўзлар 
менга тикилганини кўрганимда, барча кўрсатмалар ёдимдан кўтарилди. 
Қоғозда ёзилган гаплар кўзимга кўринмас, сатрлар денгиздаги балиқдек 
кўз олдимда сузиб юрарди. Ниҳоят Линколннинг сўзларини айтиб, 
отамга қарадим. Унинг мен томонга табассум қилиб турганини кўргач 
бироз дадиллашдим... 
Ниҳоят, ҳакамлар ҳайъати натижаларни эълон қилди. Бунга кўра, 
Мониба биринчи, мен эса иккинчи ўринни эгаллаган эдим. Бундан 
заррача ҳам ташвишланмадим. Эсингизда бўлса, Линколн ёзган хат 
ҳақида айтиб бергандим. Унда қуйидаги ҳикматли гап ҳам ўрин олганди: 
«Унга муносиб тарзда ютқазишни ўргатинг». Мен ҳар доим биринчи 
бўлишга одатланиб қолганим учун мағлубиятни тасаввуримга ҳам 
сиғдира олмасдим. Аммо кетма-кет ғалабаларни қўлга киритадиганлар 
учун ҳам мағлубиятга учрамаслик кафолатланмаган. Бу гапларни 
осмондан олганим йўқ – ўз тажрибамдан келиб чиқиб айтмоқдаман. 
Ўшандан бери омма олдига чиқиб нутқ сўзлашдан олдин, бўлажак 
нутқимни бир неча маротаба қайта ёзсам ҳам, минбарга чиққандан сўнг 
қоғозни йиғиштириб қўйиб, чин юракдан сўзлашга одатландим. 


66 
Ҳаётимиздаги ҳар бир мағлубият бизнинг юксалишимиз учун хизмат 
қилади.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish