Малака тоифа йўналиши: Бошланғич таълим фани ўқитувчилари Тингловчилар контингенти



Download 2,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/85
Sana18.04.2022
Hajmi2,16 Mb.
#560767
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   85
Bog'liq
BT 4.3

Назорат саволлари 
1.
Малакали педагоглар томонидан маҳорат дарсларини ташкил этиш.
2. Миллий тарбия мезонларини изохлаб беринг. 
3.Тарбия парадигмалари. 
4.Таълим-тарбиянингсамарадорлигиниоширишдабиринчи 
пррезидентИ.А.Каримовасарларининг ўрни. 
2-МАЪРУЗА: Инклюзив таълим муаммолари 
Режа: 
1.
Инклюзив таълимга бўлган эҳтиёжлар ва ушбу таълим шаклининг 
афзаллик жиҳатлари.
2.
Инклюзив таълимда ҳал этиладиган мақсад ва вазифалар. 


117 
3.
Инклюзив таълимга киритишнинг асосий тамойиллари ва уларнинг 
мазмуни. 
4.
Инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш йўллари. 
 
Таянч иборалар: 
инклюзив, махсус ёрдамга муҳтож, ногирон, 
имконияти чекланган, коррекция, интернат, катализатор. 
2.1.Инклюзив таълимга бўлган эҳтиёжлар ва ушбу таълим 
шаклининг афзаллик жиҳатлари.
Махсус ёрдамга муҳтож бўлган болалар таълим-тарбияси уларни
ўқиш ва ёзишга ўргатиш муаммоларини ижтимоий ҳаётга
мослаштиришга кўмак бериш, бу ишларни самарали амалга ошириш,
махсус соҳа ходимлари ҳамда ногирон болалар ота-оналарига амалий
ёрдам бериш каби маъсулиятли ишлар жумласига киради.
Махсус ёрдамга муҳтож болалар асосий муаммоларини улар
ўзлари яшаб турган муҳитдан, оиладан узоқда таълим тарбия бериш билан 
ҳал қилиб бўлмайди. Жамият ўз аъзоларига жавобгарликни ўз бўйнига
олмас экан, чеклаб қўйилган ҳуқуқ ва имкониятлар қайтариб берилмас
экан ижтимоий Интеграцияга эришиш қийин.
Махсус эҳтиёжли болаларни таълим тарбиясида тенгҳуқуқлилик 
муаммосини ҳал этиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидан биридир. 
Аммо бугунги кунда ҳам жуда кўплаб болалар турли хилдаги сабабларга 
кўра таълимдан четда қолиб кетмоқдалар. Инклюзив таълимга жалб
қилишнинг ташкилий, илмий-услубий чораларини кўриб чиқиш яъни
мутахассисларини тайёрлаш, малакасини оширишга оид тадбирларни
ишлаб чиқиш лозим. Алоҳида ёрдамга муҳтож болаларни умумтаълим
муассасаларига жалб қилишнинг икки асосий омили бор: 
Биринчидан, алоҳида эҳтиёжга эга бўлган болалар ҳам соғлом
болалар билан биргаликда ўзаро фаолият кўрсатишлари мумкин. 
Инклюзив таълим мақсадга мувофиқ тарзда ташкил этилса, махсус


118 
эҳтиёжли болалар ижтимоий томондан ҳимояланадилар, соғлом болалар
эса ижтимоий адолат ва тенгликнинг тан олиниши буюклигини ногирон
болаларга нисбатан янада меҳрибон ва эътибор билан муносабатда
бўлишни ҳис этадилар. 
Иккинчидан, ногирон болалар ҳам соғлом тенгдошлари билан ёнма-
ён ўқиш, тарбияланиш ҳуқуқига эга эканлиги.
Бу ишларни муваффақияти ҳар бир давлатнинг қонунларида акс 
этилиши зарур. Чунки, қонунлар, уларни керакли моддий ва маънавий 
ресурслар билан таъминланишини амалга оширишни кафолатлайди. 
Имконияти чекланган ўқувчиларга таълим беришда, ота-оналар, маҳаллалар
педагоглар, мутахассислар ҳамкорлигида фаолият кўрсатишларини талаб
қилинади ва мажбурий ҳисобланади. 
Алоҳида эҳтиёжли болалар ҳам соғлом тенгдошлари билан биргаликда 
ўз қобилият даражасида фаолият кўрсатиш, таълим олиши, касб-ҳунар 
ўрганиши ва ривожланиши мумкин. Инклюзив таълим мақсадга мувофиқ
тарзда ташкил этилса махсус ёрдамга муҳтож болалар ижтимоий
томондан ҳимояланадилар, ижтимоий ҳаётда тенг ҳуқуқлилигини, ўз
тенгдошлари билан бирга билим олишлари мумкинлигини ҳис этадилар.
Алоҳида эҳтиёжли болалар учун ташкил этилган сегрегатцион-махсус, 
ёпиқ турдаги муассасаларда болалардаги мавжуд нуқсонлар анча-мунча 
юқори даражада коррекциялансада, аммо болаларнинг мактаб жамоасидаги 
тор доирага тушиб қолишлари натижасида ижтимоий жамиятга мослашиши, 
келажакда нормал ривожланишдаги болалар қатори фаолият юритишларида 
жуда катта қийинчиликларга дуч келадилар. Махсус мактаблар мана шу 
жиҳатлари билан жуда катта камчиликларга эга. Бундан ташқари махсус 
эҳтиёжли болаларни барча қатори кенг жамоатчилик даврасидан ажратган 
ҳолда яшашлари ҳам демократия нуқтаи назарига тўғри келмайди. Чунки 
махсус эҳтиёжли болалар ҳам барча қатори хақ-ҳуқуқларга эга.
Махсус эҳтиёжли болаларни умумтаълим муассасаларига жалб этишга 
бўлган эҳтиёж шунда намоён бўладики, таълим тизимидан бутунлай четда 


119 
қолиб кетаётган махсус эҳтиёжли болаларни таълимга жалб этиш, махсус 
муассасаларга боришга яшаш жойи жуда узоқда бўлганлиги ёки моддий 
маблағнинг етишмаслиги ёки ота-оналарнинг ўз фарзандини махсус 
муассасага боришини хоҳламаслиги оқибатида қийналаётган ота-
оналаргакўмак бериш, махсус эҳтиёжли болаларни ижтимоий жамиятга эрта 
ва тўлақонли мослаштириш, тенг ҳуқуқлилик масаласини ҳал этиш, 
камситишларни олдини олишдадир.
Инклюзив таълим масаласи 90-йилларнинг диққат маркази бўлиб қолди. 
Жанубий Африка ва Жанубий Шарқий Осиёдаги Интеграциялашган таълим 
дастурлари асосида якуний иш ҳужжатлари ўрганилиб чиқилди. Натижада 
барча давлатларнинг Таълим Вазирликларида махсус мактаблар қошидаги 
махсус бўлимларга муқобил сифатида инклюзив ишлаш услублари қабул 
қилинди.
Инклюзив таълимга бўлган эҳтиёж унинг жамиятга ва махсус эҳтиёжли 
болалар учун қуйидаги нафли жиҳатлари мавжудлигидан келиб чиқади:

Инклюзив таълим махсус эҳтиёжли болаларга доимо ўз оиласи 
маҳалласи ва қариндош-уруғлари даврасида бўлишга имкон беради.
Болаларни оиласидан, уйидан узоқда бўлган интернатларга 
жойлаштириш уларнинг уйи, оиласи ҳамжамият ҳаётига иштирок этиш 
ҳуқуқига тўсқинлик қилади. Уйидан, оиласидан, ота-она меҳридан узоқда 
бўлган бола дийдаси қаттиқ бўлиб ўсади. Чунки оила тарбиянинг бош 
марказидир.

Инклюзив таълим барча учун таълим сифатини яхшилайди.

Инклюзив таълим таълим сифатини яхшилашга олиб келадиган 
катализатор бўлиб хизмат қилиши мумкин. Махсус эҳтиёжли болаларни 
умумтаълим муассасаларига қабул қилиниши ўқувчиларни янада болага 
қаратилган фаолроқ ва кўпроқ ўқувчиларни қамрайдиган янги ўқитиш 
услубларини ишлаб чиқишга ундайди. Бунинг нафи эса ҳамма болага тегади.

Инклюзив таълим камситишларни олдини олишга ёрдам беради. 


120 
Жамиятда ногиронларган нисбатан янглиш фикр ва муносабат жуда 
юқоридадир. Улар ҳақида маълумотларнинг камлиги ва уларни ёшлигидан 
махсус муассасаларда ёпиқ тарзда таълим тарбия берилиши бунга сабаба 
бўлиши мумкин. Бундай муносабатни йўқотиш ёки камайтириш анча мушкул 
ишдир. Лекин тажрибадан шу нарса маълумки, катталарга нисбатан болалар 
фарқли ва ўхшашлик жиҳатларни тезроқ англар эканлар. Агарда махсус 
эҳтиёжли болалар нормал ривожланишдаги болалар билан биргаликда 
таълим тарбия олсалар, бу барча болаларни ногиронларга нисбатан ўзлари 
сингари бола эканликларни англаб, камситмасликларини таъминлаган бўлар 
эди. 

Download 2,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish