талабгор — биринчи, олий малака тоифали ва етакчи, бош ўқитувчи лавозимидаги ҳамда мазкур малака тоифалари ва лавозимларга талабгор педагог кадрлар;
гуруҳ назоратчиси — Инспекция бошлиғининг буйруғи билан тайинланадиган малака (тест) синовини ўтишини қатъий назорат қилишга масъул бўлган ва талабгорларга малака (тест) синовини топшириш тартиби бўйича амалий ёрдам кўрсатиш учун жалб қилинган таълим сифатини назорат қилиш бўйича ҳудудий бўлимларнинг бошлиқлари ёки мутахассислари;
аудитория раҳбари — Инспекция бошлиғининг буйруғи билан тайинланадиган, гуруҳ назоратчилари ва талабгорлар ҳаракатларига умумий раҳбарликни бажарувчи, назорат қилувчи ва амалий ёрдам кўрсатувчи Инспекция марказий аппаратининг таркибий бўлинма бошлиқлари ёки мутахассислари.
2-боб. Малака (тест) синовини ташкил этиш ва ўтказиш
4. Таълим сифатини назорат қилиш бўйича худудий бўлимлар талабгорлар сонига мос ҳолда аудитория (синф)лар сони ва талабгорлнинг аудитрорияларга тақсимоти тўғрисидаги маълумотлар тегишли ҳудудда ёки бинога кириш жойларидаги ҳаммага кўринарли жойларга осиб қўйилади.
5. Талабгорлар малака (тест) синовлари топшириш учун шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асли ва аттестациядан ўтказганлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан келишлари шарт.
6. Малака (тест) синови http://test.tdi.uz сайти орқали онлайн шаклда ўтказилади ва жами 40 та саволдан иборат бўлади.
7. Малака (тест) синовининг ҳар саволи учун 1,5 дақиқа, жами 1 соат вақт берилади. Математика, физика, кимё, биология, информатика ва ахборот технологиялари фанларидан малака (тест) синови учун қўшимча 30 дақиқа вақт берилади.
8. Малака (тест) синови ўтказиш пайтида талабгорлар ҳар қандай сабаб билан аудиториядан чиқиши тақиқланади (талабгорнинг соғлиги ёмонлашган ҳолларда гуруҳ назоратчиси ва тиббиёт ходимлари кузатуви остида аудиториядан чиқишга рухсат берилади). Узрсиз сабабларга кўра аудиториядан чиққан талабгорлар қайтадан малака (тест) синовига қўйилмайди.
9. Малака (тест) синови саволларига эътирозлар бўлган ҳолатларда, мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги малака (тест) синовлари бўйича эътироз бланкаси расмийлаштирилади.
Эътирозлар малака (тест) синовлари тугагач, Инспекцияга шартнома асосида жалб этилган фанлар бўйича экспертлар томонидан ўрганиб чиқилади ҳамда малака (тест) саволлари бўйича эътирозлар ўринли деб топилганда, тегишли тўғри жавоблар учун балл кўшиб берилади.
10. Қуйидаги ҳолларда талабгорлар малака (тест) синови жараёнидан четлаштирилади:
малака (тест) синови ўтказиладиган аудиторияга киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олиб кирган бўлса ёки улардан малака (тест) синовлари давомида фойдаланса;
малака (тест) синови жараёнида бир-бирлари билан ўзаро суҳбатлашса.
11. Талабгор малака (тест) синовидан четлаштирилганда мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги далолотнома расмийлаштирилади. Талабгорлар малака (тест) синовидан четлаштирилган тақдирда, малака (тест) синовидан ўтмаган ҳисобланади ҳамда унинг тўплаган балли инобатга олинмайди.
12. Талабгорлар узрсиз сабабларга кўра тест синовига келмаган ва иштирок этмаган тақдирда, улар учун қўшимча тест синови қайта ўтказилмайди.
13. Малака (тест) синови гуруҳ назоратчиси томонидан тугатганидан сўнг мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги қайдномага талабгорнинг тўплаган баллини тасдиқловчи имзо қўйдириб олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |