2.3 Ўқувчиларни тарбиялашда оила, маҳалла ва ўқув муассасасининг
ҳамкорлиги мазмуни
Мамлакатимизда кейинги йилларда қабул қилинган таълим ва тарбия тўғрисидаги қатор меъёрий ҳужжатлар, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида" ги Қонуни, "Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" бозор иқтисодиёти шароитларида мувафаққиятли ишлай оладиган, мустақил фикрлай оладиган кадрларни тайёрлашда оила, маҳалла ва ўқув муассасаларининг нуфузини янада юқори поўонага кўтаришни тақозо этади.
Зеро, таълим-тарбияни такомиллаштиришда ҳам давлат бош ислоҳатчидир. Президентимиз таъкидлаганидек, биринчидан, ёш авлодга ўзлигимизни, муқаддас анъаналаримизни англаш туйғуларини, халқимизнинг кўп асрлар давомида шаклланган эзгу орзуларни, жамиятимиз олдига бугун қўйилган олий мақсад ва вазифаларни сингдириш;
Иккинчидан, жамиятимизда бугун мавжуд бўлган ҳурфикрликдан қатъий назар ёшларни жипслаштирадиган, халқимиз ва давлатимиз даҳлсизлигини асрайдиган, эл-юртимизни энг юксак мақсадлар сари чорлайдиган ягона ғоя-миллий мафкурага садоқат руҳида тарбиялаш;
Учинчидан, ёшларни байналминал жаҳон ҳамжамиятида, халқаро майдонда Ўзбекистонга муносиб ҳурмат туғдириш учун интилиш руҳида тарбиялаш;
Тўртинчидан, ёш авлодни ватанпарварлик, эл-юртга садоқат, юксак одамийлик ва инсоний фазилатлар руҳида тарбиялаш;
Бешинчидан, ёш авлодни улуғ аждодларимизнинг муносиб ворислари эканликлари, айни вақтда жаҳон ва замоннинг умумбашарий ютуқларини эгаллаш руҳида тарбиялаш, Ўзбекистонда ёшларни тарбиялашнинг энг долзарб масаласидир.
1993 йилда ишлаб чиқилган "Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги" концепциясида тараққиётимизнинг маънавий-ахлоқий негизи миллий ва умуман, инсоний қадриятлар уйўунлиги эканлиги эътироф этилади, миллий ва умуминсоний тарбиянинг қуйидаги ўзаро алоқалари, уйўун йўналишлари белгилаб олинди.
Миллий тарбия йўналиши орқали ёшларда ўзликни англаш, ватанпарварлик, миллий ғурур, миллатлараро мулоқот маданияти, миллий мафкуравий онглилик, миллий одоб, фидоийлик фазилатлари шакллантирилади.
Умуминсоний йўналишида ҳуқуқий, иқтисодий, жисмоний, ақлий, эстетик, экологик, гигиеник ва бошқа тарбия йўналишлари амалга оширилади. Бу концепция миллий давлатчилик ва жамият қурилиши талаблари асослилигини таъминлайди.
"Кадрлар тайёрлаш миллий дастури" нинг 2-3 бандида таълим ва тарбия олувчиларнинг ўқиши, турмуши ва дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш борасидаги вазифалар ҳал этилишида жамоатчилик бошқарувини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилган. Бу "Оила, мактаб, маҳалла ҳамкорлиги" бугунги куннинг маънавий-маърифий, мафкуравий, тарбиявий зарурати эканлигини билдиради.
Ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқимизнинг бой миллий, маданий, тарихий анъаналарига, урф-одатларига ҳамда умумбашарий қадриятларга асосланган самарали, замонавий педагогик технологиянинг ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилиши, шахсни тарбиялаш ва уни ҳар томонлама камол топтиришнинг устуворлигини таъминлаш; умумий ҳамда миллий педагогик маънавиятни ошириш; мамлакатимиз фуқаролари орасида миллий мафкуравий тарбия ишларини такомиллаштириш мазкур концепциянинг асосий мақсадидир.
Болаларни тарбиялашда оила, маҳалла, тарбия муассасаси концепциясини амалга ошириш жараёнида ҳар бирининг алоҳида вазифалари мавжуд:
оилада соғлом муҳитни яратиш, миллий руҳ ва турмуш тарзини ҳисобга олиш, фарзандлар ота-онасига, ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш, ўзаро ғамхўр бўлишини таъминлаш;
фарзандларга чуқур дунёвий билим асосларини бериш, маърифатли ва маънавиятли кишилар бўлиб етишишларини таъминлаш;
болаларнинг маънавий баркамол ва жисмоний соғлом бўлишлари учун иқтисодий ва ижтимоий муҳитни яратиш;
болаларни мустақил фикрлашга ўргатиш, истиқлол ғоялари ва миллий мафкурага садоқат руҳида тарбиялаш;
болаларнинг бўш вақтини педагогик нуқтаи назардан келиб чиқиб унумли ташкил қилиш, уларга қўшимча таълим бериш;
болаларда тежамкорлик ва ишбилармонликнинг маънавий ахлоқий томонларини шакллантириш;
маҳалла фаоллари томонидан тарбия муассасалари билан биргаликда таълим-тарбия жараёнида амалга оширилиши керак бўлган масалаларни муҳокама қилишда қатнашиши ва оқилона ечимларини топишда фаоллик кўрсатилиши;
маҳалла ўз ҳудудидаги ижтимоий ва иқтисодий ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни қўллаб-қувватлаб ва фарзандларининг билим ҳамда тарбия олишларига бош-қош бўлиши;
маънан носоғлом оилаларни маҳалла йиғинларида муҳокама қилиш, уларга нисбатан жамоатчилик чораларини кўриш;
ота-оналар орқали болаларни ташаббускорлик, меҳнатсеварлик, миллий ўурур, ватанпарварлик, миллий одоб, байналмилаллик каби хислатларни сингдиришни ҳар томонлама рағбатлантириш;
маҳалла ҳудудида ўқув-тарбия муассасалари билан биргаликда турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, анжуманлар, байрам ва беллашувлар ташкил қилиш;
тарбияси "оғир", қаровсиз қолган болаларнинг ота-оналари билан ишлаш, оилаларга педагогик ёрдам бериш;
ёш оилалар билан ишлаш, тиббий, тарбиявий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, ижтимоий тушунчалар бериш учун махсус тадбирларни амалга ошириш;
Do'stlaringiz bilan baham: |