болага қувноқ мусиқалар қўйиш ва биргаликда рақсга тушиш;
мусиқага монанд қандай қарсак чалишни кўрсатиш;
мусиқага монанд оёқ ва қўллар билан қандай ҳаракатланишни кўрсатиш;
алла айтиш;
болани чиройли дид билан кийинтириш ва кийим деталларига боланинг диққатини қаратиш.
|
бола тасаввурини ривожлантирувчи муҳит яратиш;
боланинг мусиқий фаоллигини ривожлантирувчи болалар қўшиқларини эшиттириш;
болани таом тайёрлаш, хоналарни байрамга тайёрлаш жараёнига жалб қилиш;
турли табрикномаларни томоша қилиш, дўкон ва салонларда композиция яратаётган ишчилар фаолиятини кузатиш
|
болага мустақил ишлаши учун турли табиий материаллар, бўёқ, елим, қалам ва пластилин ва ҳоказолардан ташкил топган иш жойини ташкил этиш;
болани чизишга рағбатлантириш;
бола атрофидаги ўйинчоқлар, предмет ва материалларни вақти-вақти билан ўзгартириб туриш;
болани тасаввурини қўллаган ҳолда бирор-бир эртак қаҳрамони бўлишга ундаш.
|