ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2015, 8
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки кунларидан
бошлаб ўқитувчи-мураббийлар касбининг аҳамияти ва ну-
фузини юқорига кўтариш бўйича аниқ мақсадга қаратилган
ишлар изчиллик билан рўёбга чиқарилмоқда, педагогларнинг
моддий турмуш шароитини яхшилашга йўналтирилган чора-
тадбирлар амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда давлатимиз томонидан
кўрса тилаётган эътибор ва ғамхўрлик барча
тарбиячи ҳамда ўқитувчиларнинг ўз
устида
ишлаши, тинмай изланиш олиб бориши ҳамда
ўқув жараёнини замон талаблари даражаси-
да, илмий асосда ташкил этишлари учун за-
рурий шароитларни яратиб бериш билан бир
қаторда халқ таълими соҳасига ёш мутахассис-
лар келиб қўшилишига имконият яратмоқда,
бу эса ўз навбатида мактабгача таълим муас-
саса раҳбарлари олдига янада янги вазифалар
қўяди.
Маълумки, инсон ҳар доим ўсиш ва ривож-
ланиш сари интилади. Шундай экан инсон ка-
молотига таъсир этувчи омилларнинг илмий-
назарий моҳиятини барча педагогик жамоа
раҳбарлари тўғри тушунишлари лозим. Ҳар
бир педагог ўз
педагогик фаолиятини турли
хил шароитларда ва жамоа ташкилотчилари
бўлган инсонлар таъсирида амалга оширади.
Педагогнинг фаолиятига таълим муассаси-
даги бугунги шароит ва жамият учун фойда-
ли ва зарур мақсадларни амалга оширишда
шахс ривожига ва шаклланишига кучли таъсир
қиладиган одамлар гуруҳи бўлган
педагогик
жамоадаги руҳий муҳит ўз хукмини ўтказади.
Жамоа жамиятнинг бир бўлаги сифатида унинг
барча хусусиятларини қамраб олади. Ғоявий,
сиёсий, иқтисодий, ахлоқий-маънавий ва
бошқа жабҳалар шулар жумласидандир. Бугун-
ги кунда ихтиёрий педагогик жамоани маълум
бир сайлаб қўйилган ёки тайинланган раҳбар
бошқаради.
Раҳбарлик – одамларга мақсадли таъсир
ўтказишга қаратилган, уларнинг хулқини тар-
тибга солиш билан боғлиқ бўлган бошқа-
рувнинг таркибий қисми ҳисобланади. Шундай
қилиб, «бошқарув» тушунчаси «раҳбарлик»
тушунчасига қараганда анча кенг тушунчадир.
Раҳбар бошқарув фаолиятида қатор функ-
цияларни бажаради: педагогик жамоанинг
илмий-педагогик фаолияти мақсадларини
аниқ лайди ва шакллантиради, шу фаолият-
ни режалаштиради, рағбатлантириш
восита-
лари ва усулларини белгилайди, уни назорат
қилишни педагогик ҳамкорлик асосида амалга
оширади ва ҳоказо.
Шунинг учун ҳам раҳбар ёш педагогнинг
ўзи танлаган касбга меҳр қўйиши, касбнинг
сирларини мукаммал ўрганиши ва унда ўз ке-
лажагига нисбатан ишонч туйғулари ривожла-
нишига кўп қиррали таъсир қилади, дейиши-
миз мумкин.
Ўз навбатида раҳбар жамоада ўз ўрнига
эга бўлиб, у билими, муомаласи, илмий дунё-
қараши, ходимлар билан ўзаро
муносабат-
лар, мақсадга интилиш, ижтимоий хулқ ва
бошқаларда намуна бўлиши зарур, бундан жа-
моанинг ҳар бир аъзоси ўзига хос таъсирла-
нади. Раҳбар бошқарув фаолиятида ўзаро таъ-
сирнинг икки йўналиши, педагогнинг жамоага
ва жамоанинг педагогга таъсири ва бу ўзаро
таъсир ижобий ёки салбий бўлиши мумкинли-
гини ҳисобга олиши зарур.
Педагогнинг жамоага таъсири унинг обрўси,
билими, дунёқараши, ўзи танлаган касбга
қизиқиши ва қобиляти, ўз фанини пухта би-
лиши, тарбияланувчилар билан муносабати,
ўз устида ишлаши, ташкилотчилик қобилияти,
пешқадамлик қилиши ва
ташаббускорлиги
каби кўринишларда намоён бўлади. Унинг
обрўси деганда жамоа ўқитувчини мутахассис
сифатида тан олиши, субъектив сифатларининг
жамоа фаолиятининг объектив талабларига
мос келиши тушунилади. Бунда мутахассис-
нинг билими, кўникма ва малакаси,
тажриба-
си, касб маҳорати, уддабуронлиги, тадбиркор-
лиги ва ижодкорлиги унинг бошқалардан кўра
кўпроқ кўзга ташланиши ва обрў орттиришига
сабаб бўлади.
Шу нуқтаи назардан қараганимизда мак-
табгача таълим муассасаси мураккаб тармоқ
39
ТАЪЛИМ МЕНЕЖМЕНТИ / МЕНЕДЖМЕНТ В ОБРАЗОВАНИИ