ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2017, 11
лекин хал қилувчи
натижани муниципалитет
белгилайди ва бўш ўрин бўлса ота-оналарга бо-
лани боғчага (яслига) бориш учун руҳсат бера-
ди. Болани боғчага йилнинг барча ойидан олиб
бориш мумкин, лекин бўш ўринлар сони
1 апрелга келиб кўпаяди чунки шу пайтда ўқув
йили бошланиб боғчаларни битирувчи бола-
ларнинг бир қисми бошланғич мактабга йўл
оладилар.
Япониянинг мактабгача тарбия тизимига
қуйидаги турдаги муассасалар киради:
–
давлатга, муниципалитетга, префектурага
тегишли;
– ҳусусий.
Шунингдек мактаблар ва институтлар қошида
ҳам болалар боғчалари мавжуд. Яъни болалар
учун боғча ёшиданоқ унинг келажакдаги ўқиш
жараёни белгиланади. Бундай ихтисослашти-
рилган болалар боғча тарбияланувчиси кела-
жакда тегишли нуфузли мактабга кейинроқ эса
университетга кириш имкониятига эга бўлади.
Фарзандининг порлоқ келажагини шакллан-
тиришда ота-оналар мактабгача ва таълим му-
ассасаларни танлашга мантиқий сиёсат
билан
ёндашадилар. Бу жараён болани нуфузли бола-
лар боғчасига кейин бошланғич сўнгра энг яхши
ўрта мактабга жойлаштириш билан бошланади
ва бола катта бўлгунча давом этади. Натижада
бола муносиб касб эгаси бўлиши ва шунга мос
иш ҳақи олиши учун ота-отанар бола туғили-
шидан бошлаб унинг таълим олишига катта
маблағ сарфлашлари керак.
Агар оила бирор бир сабаб билан болани бо-
лалар боғчасига
олиб бормаса, унда онанинг
ўзи уни мактабга тайёрлаш учун ҳамма керакли
билимни ўргатиши лозим.
Япониянинг мактабгача таълим тизимининг
80 фоизини ҳусусий болалар боғчалари ва бола-
га қараш марказлари ташкил этади.
Давлатга тегишли ва ҳусусий боғчалар ўрта-
сидаги фарқ катта эмас. Таълим бериш жараёни-
нинг тизими ва ёндашиш иккала турдаги муасса-
саларда ҳам 2006 йилда қабул қилинган “Таълим
тўғрисидаги асосий қонун”га мос равишда олиб
борилади. Бунда боланинг ҳох давлатга қарашли,
ҳох ҳусусий боғчада тарбияланиши учун тўлов
пули ота-онанинг даромадига қараб белгилана-
ди - оила даромади қанча катта бўлса боғча
пули ҳам шунча катта бўлади. Ўртача қилиб ол-
ганда кам таъминланганлар учун 100 АҚШ дол-
лардан, бадавлат оилалар учун 500 долларгача
тўлов амалга оширилади. Яслиларда (болага
қараш марказларида) яна боланинг ёши ҳам
ҳисобга олинади - бола қанчалик кичик бўлса,
тўлов бахоси юқори бўлади.
Лекин бари бир
ҳусусий боғчаларда тўлов нархи юқорироқ
ҳамда ҳар ойлик тўловдан ташқари кириш
тўловини ҳам ўз ичига олади ва бу эса 1000 АҚШ
долларгача бориши мумкин.
Шулар билан бирга ҳамма боғчалар учун
мажбурий бўлган форма учун ҳам пул тўлаш ке-
рак бўлади. Ҳар бир болалар боғчаси ўз форма-
сига эга бўлиб бунда бир хил шимчалар, юбка-
чалар, кўйлакчалар, иссиқ кўйнаклар, бош кий-
им ва орқасига осиб юриладиган халталар
бўлиши керак.
Формаларни кийиб юриш маж-
бурий.
Do'stlaringiz bilan baham: