Freinet-Kindergarten
. Мактабгача педаго-
гиканинг бу йўналиши ўз номини болалар тар-
биясига ўзига хос ёндашиш усулини ишлаб
чиққан италиялик оилавий жуфтлик фамилияси-
дан олинган. Бу йўналишнинг асосий тамойили
- боланинг бутунлай эркинлиги ва мустақил-
лигидир. Фрайнет-боғчасида болалар нима қи-
лишлари, қандай ўйин ўйнашлари, нима билан
шуғул ланишлари, қачон овқатланишлари ва
ухлашларини ўзлари ҳал қиладилар. «Болалар
конференцияси» деб аталмиш йиғилишларда
болалар МТМ доирасида ҳулқ-атвор қоида-
ларини ўзлари белгилашади. Бундай боғ ча ларда
ижод қилиш, сюжет-роль ўйинлари, экспери-
ментлар, табиат қўйни ёки шаҳарнинг корхона
ва ташкилотларига экскурсияга боришларга кат-
та аҳамият берилади.
5.
Интеграцион болалар боғчалари.
Бундай
турдаги МТМларда соғлом болалар билан бир-
галикда жисмонан ва руҳий носоғлом болалар
биргаликда тарбияланади. Бундай шароит од-
дий болалар учун чидамлик, бағрикенглик ва
ҳурмат қилишни ўрганишга ажойиб имконият,
деб қаралади. Имкониятлари чекланган болалар
жамиятдан ажралган ҳолатда бўлмайдилар, ўз
тенгдошлари билан мулоқот ва ҳамжиҳатликда
бўлишни ўрганадилар. Шундай боғча ва мактаб-
ларнинг сони кўплиги Германияда ногиронлар-
нинг яшаши, таълим олиши ва ўзини намоён
қилиши учун қулай шароитлар яратади.
6.
Интернационал болалар боғчалари.
Бун-
дай МТМлар эмигрантлар учун яратилган бўлиб,
кўпинча уларни эмигрантларнинг ўзлари фар-
зандлари учун ташкил этадилар. Германияда
турк-немис, яҳудий, рус-немис болалар боғ-
чалари жуда кўп. Бу муассасаларнинг концеп-
цияси билингваллик
1
тамоийилига асосланган.
Яъни, гуруҳларда доимо болалар билан она ти-
лида сўзловчи тарбиячи билан бирга немис ти-
лида сўзловчи тарбиячи ҳам бўлади. Бунда бо-
лалар ҳам ота-оналарининг тилини, ҳам немис
тилини ўрганадилар. Рус-немис боғчаларида
кўпинча Россия муаллифларининг дастурлари-
дан фойдаланилади. Унда Россияда нишонлана-
диган анъанавий – Масленница, 8 март, Янги
йил каби кўп байрамларга бағишланган машғу-
лотлар ҳам бор.
Шунингдек, Германияда Вальдорф болалар
боғчалари ва Монтессори тизимида ишлайди-
ган болалар боғчалари ҳам мавжуд.
Агар ўрта статистик немис болалар боғчасини
олсак, унинг фаолияти лойиҳалар тамойили асо-
сида ташкил этилганлиги намоён бўлади. Маса-
лан, «Касб» лойиҳаси даврида болалар тарбиячи
билан экскурсияларга борадилар, турли нарса-
лар ясайдилар, театрлаштирилган саҳналар
қўядилар, печенье пиширадилар, лойдан нарса-
лар ясайдилар ва ҳоказо. Болалар стулчаларда
ўтириб тарбиячини эшитадиган турдаги машғу-
лотлар йўқ. Болаларга кўп эркинлик берилади.
Улар истаган нарсани қилишлари, кийимларини
ифлос қилишлари, бутун майдонда сакрашлари
ва югуришлари мумкин. Болалар билан ишлаш-
га бундай ёндашишнинг кўп ижобий ва салбий
томонларини топиш мумкин. Лекин ота-оналар
олдида концепция, назария ва ғоялардан ибо-
рат катта танлаш ҳуқуқи бор. Улар фарзандлари-
ни бола учун энг қулай боғчага беришлари мум-
кин.
Do'stlaringiz bilan baham: |