82
бошлаб иккинчи тилни ўрганиш давомида бола ўз она тили ва чет тилини бирдек даражада қабул қилиб ўргана
боради ва нутқ жараѐнида керакли сўзни қўллаш зарурияти туғилганда, у ҳаѐлига биринчи келган ѐки
талаффузи қийин бўлмаган сўзни қўллайди.
Бундай чалкашликлар, асосан, 3 ѐшгача кузатилади, кейинчалик
эса болада тиллар ўртасидаги чегараларни ажрата олиш ва керакли сўзлардан фойдалана олиш қобилияти
шакллана боради.
Албатта, ушбу маълумотлар юзасидан эътирозли фикрлар юзага келиши мумкин, яъни бугунги кундаги
аксарият чет тили мутахассислари чет тилини ўрганишни нисбатан кеч ѐшдан, асосан, мактаб даври яъни, 10-12
ѐшдан бошлаганлар ва шундай бўлса-да, тил соҳасида катта-катта ютуқларга эришганлар,
лекин
мутахассисларнинг маълумотларига кўра, мисол учун, инглиз тилини кечроқ ўрганишни бошлаган одамлар ҳеч
қачон 7 ѐшли ҳақиқий инглиз боласидек соф инглиз тилида гапира олишмайди, ҳатто шу тил бўйича профессор
даражасини олган бўлсалар ҳам. Қуйидаги илмий хулоса ҳам ушбу фикрни яна бир бора тасдиқлаши
шубҳасиздир.
Англиялик олимлар тадқиқотларига кўра, бола мияси сўзлаш сигналларини унинг шартсиз рефлекс ва
―автоматик‖ ҳаракатларни бошқарадиган махсус бўлимида қайта ишлайди. Бу бўлим ―чуқур ҳаракатлантирувчи
фаолият соҳаси‖ ҳам ҳисобланади. Бола гапира бошлаган вақтда ҳар қандай информация айнан мана шу
бўлимда хотирага маҳкам ўрнашиб қолади ва тафаккури ривожланиши учун асосий негизга айланиб боради.
Шундай қилиб, бола унга нотаниш бўлган тилни ўргана бошлар экан, бу янги тил бўйича маълумотлар
миясининг она тили сақланадиган қисмида йиғилиб борилади. Катта одамларда эса ўрганаѐтган тили ҳақидаги
информация миянинг нисбатан умумийроқ қисмига жойлаштирилади. Бунинг оқибатида
катталар аввал она
тилида гап тузишади, сўнгра гапни аста-секинлик билан сўзма-сўз чет тилига таржима қилишади. Яъни улар
кичкинтойлардек автоматик равишда фикрлашга қийналадилар. Олимларнинг фикрича, ҳатто
бирор чет тили
бўйича олий ўқув юртларида ва махсус курсларда билим эгаллаб, профессионал даражага эришган
инсонларнинг нутқи ҳам автоматик равишда ишлаши мумкин, лекин бунда
барибир мия боланикидек эмас,
бошқача ишлайди.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқадики, болада чет тилларини ўрганиш бўйича қобилаятни
шакллантириш қанчалик эрта бошланса, шунчалик яхши, доно халқимиз таъкидлаганидек, ―ѐшликда
олинган
билим – тошга ўйилган нақш кабидир‖ ва ушбу вазиятда яна бир ҳақли савол юзага келади, яъни болага чет
тилларини ўрганишда кўмаклашиш учун қандай чора-тадбирларни қўллаш ва қай йўл билан самарали
натижаларга эришиш мумкин? Бу борада ота-оналар ҳамда устоз ва мураббийлардан талаб қилинадиган чора-
тадбирлар қуйидагича бўлса мақсадга мувофиқроқ деб ўйлаймиз.
Do'stlaringiz bilan baham: