Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ИНГЛИЗ ТИЛИ ДАРСЛАРИНИ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
БОШЛАНҒИЧ СИНФЛАРДА ИНГЛИЗ ТИЛИ ДАРСЛАРИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШДА ЎҚИТУВЧИ МАҲОРАТИ 
 
АҲМЕДОВА Н.М., ТДПУ. 
 
Хорижий тилларни ўрганишга нисбатан энг қулай бўлган давр бу 5-8 ѐш бўлиб, бу даврда бола 
томонидан ўз она тилини ўрганиш тизими тўлиқ эганланган бўлиб, хорижий тилни эгаллашга у онгли равишда 
ѐндашади, атрофдагилар билан хорижий тилда алоқага киришиш унда қийинчилик туғдирмайди. Болаликда 
хорижий тилларни ўрганувчи жараѐн орқали ривожланадиган аналитик лаѐқатлар боланинг коммуникатив 
қобилятлари ривожига ижобий таъсир кўрсатади. 10 ѐшдан сўнг хорижий тилларни ўрганувчи болаларнинг 
фақат 5 фоизгина сўзларни акцентсиз талаффуз этиши мумкин. Шунинг учун ҳам хорижий тилларни 
ўрганишни эрта бошлаш самарaли ҳисобланади. Бундан ташқари инглиз тилини бошланғич синфларда 
ўзлаштиришда дастлабки ўқув жараѐнларини вазиятли ва таълимий ўйинларни қўллаш орқали ўқувчи нутқини 
ривожлантириш мақсадида ташкил этилади. Шу сабабли инглиз тилини ўрганишда фойдаланиладиган 
дидактик ўйинларни танлаш ва саралаш зарур. Умумий ўрта таълим мактабларининг бошланғич таълимининг 
иккинчи синфидан бошлаб, вазиятли ва таълимий ўйинларни қўллаш орқали оғзаки нутқни ривожлантириш 
баробарида ўқувчилар томонидан мазкур тилнинг алифбоси, ўқиш ва грамматикани ўзлаштириш босқичма-
босқич амалга оширилади. 
Катталарга нисбатан ѐш болаларнинг айниқса, кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг диққати 
чегараланганлиги сабабли дарс жараѐнининг ҳар 5-7 дақиқасида эркин машғулот ташкил қилиб туриш мақсадга 
мувофиқ. Болалар томонидан хорижий тилларнинг нисбатан осон ўзлаштирилишини импритинг ходисаси 
билан боғлаш мумкин бўлиб, бу ходиса тез эсда олиб қолишни, сўзлардан нутқда бирикмалар ва жумлалар 
ҳосил қила оладиган даражада тўғри фойдаланишни кўзда тутади. Психолог олимлар эса, 8 ѐшгача болада 
импритинг учун қулай бўлган ѐш деб ҳисоблайдилар. Бунга кўра, агар болаларга 5-6 ѐшдан бошлаб хорижий 
тиллар ўргатиб борилса, 2-3 йил ичида уларга тил бўйича бирмунча кўп материал бериб, улардан оғзаки нутқда 
фойдаланиш қоидаларини самарали ташкил этиш мумкин. Бу жараѐн самарадорлиги боланинг ѐдда сақлаб 
қолиш хусусиятлари билан боғлиқ. Кичкина болаларда оператив хотира кўникмалари ҳали шаклланмаган 
бўлиб, сўзларни эсда олиб қолиш механизми асосан бола доимий равишда фойдаланидиган она тили бўйича 
эсда олиб қолишнинг доимий механизмлари билан бир хил бўлади.
Хорижий тилни ўрганиш жараѐнида ноанъанавий таълим технологиялари асосида ташкил этилган 
дарсда ўқувчиларнинг мустақил ўқиб-ўрганишга бўлган иштиѐқи ошади, уларда ўқув материалларини 
ўзлаштиришга нисбатан ижодий ѐндашув қарор топади, касбий тайѐргарлик, малака ва кўникмалар 
такомиллаштирилади, натижада инглиз тили таълим сифати ва самародорлигини оширади. Инглиз тилини 
ўрганишда таълимнинг асосий қисми талаффуз, график, орфографик, лексик ва грамматик кўникмаларни 
шакллантиришга қаратилади. Бунда компютерда инглиз тилини ўрганиш учун ишлаб чиқилган махсус 
дастурлар ҳам грамматик, ҳам лексик талаффузларни тўғри амалга оширишга катта имконият яратади. Янги 
мавзуни намойиш этиш босқичида экранда сўзлар ва уни акс эттирувчи расмлар пайдо бўлади. Ўқувчилар 
сўзларни тинглаб, уларни талаффуз этиш имкониятига эга бўладилар. Мавзуни компютер ѐрдамида тақдим 
этишда таълимни индивидуаллаштириш принципига эътибор бериш лозим. Айрим ўқувчилар сўзнинг график, 
айримлари эса товушли образни қабул қилишда қийинчиликка учрайдилар. Компютер у ѐки бу қийинчиликни 
машқлар воситасида бартараф этиб, ўқувчининг инглиз тилидан ўзлаштиришга қийналаѐтган жиҳатларини 
топишга ва уларни бартараф этишга ѐрдам беради. 
Ўқувчиларнинг ўзлаштиришларини назарот қилишда ҳам ўзига хос амалий усулларни қўллаш талаб 
этилади. Кичик ѐшдаги ўқувчиларнинг ўрганган материаллaрини қай даражада ўзлаштирилганликларини 
суръатлар, қисқа сўровлар, сухбатлар тарзида амалга ошириш орқали уларнинг талаффузларини кузатиш 
мумкин. Бахолашда ҳам рағбатлантирувчи белгилардан фойдаланиш тавсия этилади. Умумий ўрта таълим 


76 
мактабларида 5-9-синфларнинг назорат ишлари унинг бир неча турларидан фойдаланиб амалга оширилади. 
Бунда, индивидуаллик айниқса характерли бўлиб, мазкур назоратда матн, вазият, савол, топшириқлар устида 
ишлаш мумкин. Мисол тариқасида машғулот пайтида берилган матн устида ишлаш: унинг моҳиятини сўзлаб 
бериш, мазмунини гапириб бериш, бир томондан ўқувчининг матндаги янги сўзларни, яъни тил материалини, 
иккинчи томондан гапириш малакасини аниқлаш ва баҳолаш имконияти туғилади. 
Умумий ўрта таълим ва ўрта махсус таълим тизимида ѐзма назоратга хос камчиликларга кўп вақт талаб 
қилиши, ўқитувчининг ҳар бир ўқувчи учун алоҳида ѐзма иш вариантини ишлаб чиқиши зарурлигини киритиш 
мумкин. Таъкидлаш жоизки, ѐзма назорат ишлари чет тили грамматикаси ѐки лексикасининг турли бўлими 
бўйича ҳар бир ўқувчининг билиш даражасини аниқлашда қўл келади. Инглиз тилини ўрганиш ва уни ҳаѐтга 
жорий этишдек масъулиятли вазифа қўйилган бугунги кунда, амалий ишларни ривожлантиришга, ѐш 
авлоднинг ҳар тамонлама жадал ўсишига, ѐшларнинг ҳар томонлама жаҳон стандартларига жавоб бера 
оладиган етук кадр бўлиб камол топишида ҳар биримиз масъулдирмиз.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish