ЎҚИШНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ЛИНГВОКУЛЬТУРОЛОГИК ЁНДАШУВ ТЕХНОЛОГИЯСИНИ
ҚЎЛЛАШГА ДОИР
АТАЕВ Ш.А., ТДПУ
Маълумки, чет тил ўқитиш методикасида тўртта нутқ фаолият тури бўлиб, улар оғзаки (тинглаб
тушуниш, гапириш) ва ѐзма (ўқиш, ѐзув)га бўлинади. Шунингдек, психология фанида қўшимча нутқ фаолият
турлари сифатида – таржима ва ўйлаш эътироф этилган. Ғарбий Европа, хусусан Германия чет тил ўқитиш
методикаси олимлари томонидан таржима бешинчи нутқ фаолият тури сифатида қабул қилинган.
Мазкур мақолада чет тил ўқитиш методикасида ўқиш нутқ фаолият турига бағишланган илмий ишлар
шаҳри ва чет тил машғулотларида ўқиш нутқ фаолият турининг лингвокультурологик хусусиятлари масаласига
бағишланган. Мақола муаллифи ўқишнинг кўпгина олимлар томонидан таклиф этган тавсифлари келтириб
ўтган. Шунингдек, ўқишга оид илмий ишлар шарҳи баѐни билан бирга унинг таҳлил методлари иллюстратив
мисоллар ѐрдамида баѐни берилган.
Ҳозирги кунда немисзабон мамлакатларда ўқиш нутқ фаолият турини ўрганилишига доир кўпгина
илмий адабиѐтлар нашр қилинган. Жумладан, ўқиш компетенциясининг структураси ва шаклланиши
(У.Шифеле, 2000), матнларни ўқиш: матн тушуниш – ўқиш дидактикаси – ўқиш ижтимоийлашиву (Х.Гарбе,
К.Холле, Т.Еш, 2009), ўқишни ўргатишда кўникма ва компетенция (Х.Бройер, 2010) ўқиш дидактикаси ва
тизимли ўрта таълимда ўқишни шакллантириш асослари (К. Розеброк, Д.Никс, 2014), она тили (Erstsprache),
иккинчи (Zweitsprache) тил ва чет тил (Fremdsprache)да ўқиш компетенцияси (М.Лутьехармс, К.Шмидт, 2010),
ўқишни шакллантириш, ўқишни ўрганиш ва ўргатиш (Х.Шенк, 2016), шу ўринда мазкур муаммо немисзабон
мамлакатлар, яъни Швейцария чет тил ўқитиш методикаси вакилллари томонидан ҳам, яъни ўқишга
йўналтириш (М.Филипп, 2012) ва ўқишнинг педагогик психологияси (Х.Гриззманн, 1986) Австрия мактаби
вакиллари – ўқишнинг бугунги кундаги истиқболи (Э.Бойтнер ва У.Танцер, 2010) масалалари атрофлича
таҳлилга тортилган.
Хусусан, Ўзбекитонда чет тил ўқитиш методикасида нутқ фаолият турлари деярли махсус илмий
муаммо сифатида ўрганилган. Фақатгина бормоқ билан саналадиган ишларда мазкур масалага тўхталиб
ўтилган, жумладан Р.А.Зарипова, Ў.Ҳ.Ҳошимов, И.Я.Ёқубов, С.Сайдалиев, Ж.Жалолов лар [1; 4; 5; 6]нинг
ишларида нутқ фаолият турларининг тавсиф ва таснифи, ўргатиш принциплари ва лингвистик ва психологик
масалаларига тўхталиб ўтилган. ХХI-асрга келиб, тилда фақатгина лексик, грамматик ва фонетик ҳодисаларни
ўргатиш билан бирга умуман таълим тизимида ѐш авлод (ўқувчи, талаба)га ўрганилаѐтган чет тилда мавжуд
қайд этилган маданий меросни ўзлаштириш, яъни маданиятни тил орқали ўрганиш масаласи устивор вазифа
сифатида қаралмоқда. Мустақиллик йилларида мазкур масалани ўрганиш ва узлуксиз таълим тизимига татбиқ
этиш йўлида қўйилган илк қадам, яъни 2012 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси биринчи
Президентининг қабул қилинган ―Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида‖ги қарори [2, 1 б.] билан ҳаѐтга татбиқ этиш бошланди. Бундай талаб мамлакатимизни мустақиллик
йилларида дунѐ ҳамжамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида жаҳонга юз тутаѐтган бир вазиятда бозор
иқтисодиѐти ва ахборот технологиялари тараққиѐти шароитида чет тил ўрганишга эҳтиѐж кучайди. Қарор
ижросини таъминлаш мақсадида таълим соҳасида Умумий ўрта таълим мактаблари учун I-IX cинфлар учун чет
(инглиз, немис француз) тил фанидан ўқув дастури ишлаб чиқилди[3].
Умуман олганда, чет тилни лингвомаданий хусусиятлар орқали ўрганиш масаласи педагоглар олдида
турган масъулятли вазифадир. Нутқ фаолияти турлари ҳақида мулоҳаза қилар эканмиз, ўқиш рецептив нутқ
фаолият тури бўлиб, унинг асосий мақсади – ѐзма матн ифодаланган маълумотларни олиш бўлиб, ўқиш аслида
– фикрни график шаклда ифодалаш бўлиб, илмий адабиѐтларда шундай талқин этилади, яъни ―ўқиш деганда
ҳарфий белгиларда ифодаланган нутқий ахборотни идрок этиш ва унинг мазмунини пайқаш жараѐни
тушунилади‖ [6, 252 б.].
Илмий адабиѐтларни таҳлили натижасида ўқишнинг тушуниш характерига кўра эллик тури қайд
этилган. Ўқишнинг асосий турларига ўрганув ўқиш, маълумотли ўқиш, овоз чиқариб ўқиш, овоз чиқармай
ўқиш, уйда ўқиш ва индивидуал ўқиш киради.Хорижий тилга оид бўлган лингвокультурологик хусусиятлар
асосан ўрганув ўқиш жараѐнида таҳлилга тортилади. Бу ўқиш туридан мақсад – матн таркибидаги турли
лингвистик воситалар, шунингдек, макон ва замон билан боғлиқ тушунчаларни излаш, уларни келиб чиқиши ва
англатган маъноларини атрофлича ўрганиш ва таҳлил қилишдан иборат.
Масалан, немис бадиий адабиѐтида, яъни буюк немис адиби Й.В.Гѐтенинг ―Фауст‖ трагедиясида макон
билан боғлиқ номларни таҳлил қилар эканмиз, қуйидагиларни кузатиш мумкин: ―Вальпургия кечаси‖(афсонага
кўра, 30 апрельдан 1 майга ўтар тун Брокен тоғида жинлар базми бўладиган жой), ѐки бўлмаса ―Алвастининг
ошхонаси‖ билан боғлиқ ҳолат шундай тасвирланган, яъни пастак ўчоқда ѐнаѐтган катта қозон, ундан
чиқаѐтган буғда сирли шарпаларни намоѐн бўлиши, урғочи маймун қозоннинг кўпигини олиб, шопириб
тураши, эркак маймун эса, ўчоқ бошида болалари билан исиниб ўтириши ва шифт ҳамда деворларда осилган
асбоблар фантастик кўришга эга. Кулба бу тарзда тасвирланишини илоҳийликни билан боғлаш мумкин.
Буларни барчаси асарни рамзий маънога эканлигидан далолат беради. Шунингдек, топонимларга ҳам алоҳида
тўхталиш мақсадга мувофиқдир, мисол учун Лайпциг мафтункорлигини Парижга қиѐсланиши қуйидаги
мисраларда кузатиш мумкин: Wahrhaftig, du hast recht! Mein Leipzig lob ich mir!//
75
Es ist klein Paris und bildet seine Leute. Аслиятдаги шу мисралар ўзбек тилидаги П.Усмон таржимасида шундай
берилган: Сен ҳақлисан, дарҳақиқат!// Лейпцилим мадҳ этса бўлур!//
Кичик Париж деб саналур,// Элга бахш этар маърифат.
Шунингдек, таълим олувчилар чет тилдаги матнни таҳлил қилар эканлар, ундаги мавжуд
лингвомаданий сўз ва ибораларга дуч келадилар. Мазкур образли асосга эга турли воситалар орқали талаба чет
тилга оид лингвомаданиятни ўрганади. Натижада машғулотлар жараѐнида талабалар социокультурологик
компетенцияга эга бўла бошлайдилар, ўрганилаѐтган тилда қайд этилган урф-одатлар, байрамларни маъносини
идрок қила бошлайдилар, яъни хорижий тил орқали ўзга маданиятга хос белгиларни ўзлаштирадилар, мисол
учун турли образли асосга эга бўлган воситаларни, фразеологик бирликлар, мақол ва маталларни она тили
билан қиѐслайдилар, мисол учун немисча ―Im Meer ertrinkt kein Fisch‖ мақоли ўзбек тилида шундай
эквивалентга эга ―Карвон кўп – рисқи бўлак‖. Мақолларни фақрли ва ўхшаш тарафларини таҳлил қилиш орқали
хорижий тилга хос бўлган лингвокультурологик жиҳатларни ўрганадилар.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, хорижий тилни хозирги кунда янги босқичда талаби асосида ўрганиш
талаб этилмоқда. Таълим жараѐнида, яъни чет тил машғулотларида мазкур масалани ечишини
лингвокультурология фани доирасида амалга ошириш, яъни ўзга маданиятга хос жиҳатларни тил орқали
ўргатиш ва ўрганишни талаб қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |