Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
 
 
 



УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРНИНГ ЛОГОПЕДИЯ ШАХОБЧАЛАРДА НУТҚ КАМЧИЛИКЛАРИНИ 
БАРТАРАФ ЭТИШНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 
 
АЧИЛОВА С.Ж. Низомий номидаги ТДПУ.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2014-йилда ўтказилган чуқурлаштирилган тиббий кўрик 
натижасида республикамиздаги умумтаълим мактабларининг бошланғич ( 1-4) синфларида жами 120 минг 
нафарга яқин нутқида нуқсони мавжуд ўқувчилар таълим олаѐтганлиги аниқланган. Бугунги кунда 
республикамиздаги 264 та умумтаълим мактаблари қошида логопедия шахобчаларида нутқ ривожланишида 
нуқсони бўлган болаларга хизмат кўрсатиш фаолияти Халқ таълими вазирлигининг 2000 -йил 7 -сентябрдаги 
167 -сонли буйруғи билан тасдиқланган ―Умумий ўрта таълим мактаблари қошидаги логопедик ѐрдам 
хоналарининг намунавий низоми‖ билан тартибга солинган. Шунингдек, мамлакатимизнинг таълим модели 
ҳамда таълим соҳасидаги ислоҳатлардан келиб чиққан ҳолда, ўқитувчи-логопедлар умумтаълим 
мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларининг оғзаки нутқидаги нуқсонларни тузатиш билан шуғулланиб, 
уларнинг ҳафталик юкламалари Ўзбекистон Республика Вазирлар Маҳкмасининг 1997- йил 11- мартдаги 133-
сонли қарори билан, ойлик иш ҳақлари эса Вазирлар Маҳкамасининг 2005-йил 25- декабрдаги 275- сон қарори 
билан белгиланган. Вазирлик томонидан нутқида нуқсони бўлган болаларга хизмат кўрсатиш мақсадида 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини муҳофаза қилиш вазирлиги билан ҳамкорликда 
―Умумтаълим мактаблар қошидаги логопедия шохобчаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида‖ги қарори 
ишлаб чиқилди. Ўзбекистон Республикасининг ―Таълим тўғрисида‖ги, ―Бола ҳуқуқлари кафолатлари 
тўғрисида‖ги қонунларга ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 -йил 19 -февралдаги ПҚ 2133- сон 
―Соғлом бола йили‖ Давлат дастури тўғрисида‖ги қарорига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, Халқ таълими 
вазирлиги тизимидаги ―Умумтаълим мактаблари қошидаги логопедия шохобчаси‖ фаолиятини тартибга 
солади.Логопедия шохобчасининг мақсадлари қуйидагилардан иборат: 
 Умумтаълим мактабларида таълим олаѐтган бошланғич синф ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўқув 
дастурларни ўзлаштирилишига тўсқинлик қилувчи нутқ нуқсонларини олдини олиш ва уни бартараф этиш; 
 Жисмоний ва руҳий ривожланишидаги камчиликларни коррекцялаш, ўқувчиларнинг оғзаки 
нутқидаги нуқсонларини бартараф этишда, жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишида 
педагог ва ота оналарга кўмактлашиш. 
 Қуйидагилар логопедия шохобчасининг асосий вазифаси саналади; 
 Машғулот жараѐнида ўқувчиларнинг нутқ аъзоларини тизимли тарзда кузатиб бориш; 
 Ўқувчиларнинг фанлар бўйича ўқув дастурини ўзлаштиришларига тўсқинлик қилувчи нутқ 
нуқсонларини олдини олиш ва уни бартараф этиш; 
 Мураккаб нутқ нуқсонига эга бўлган, жисмоний ва руҳий ривожланишида нуқсони бўлган 
ўқувчилар билан коррекцион машғулотларни олиб бориш; 
 Ўқувчининг ижтимоийлашувига, касбий дастурларни онгли равишда танлаш ва ўзлаштирилишига 
кўмактлашиш; 
 Ўқувчиларнинг нутқ нуқсонларини олдини олиш ва бартараф этишга доир махсус билимларни 
психолог, педагог, оат оналар ва бошқаларга тарғиб қилиш; 
 Ўқитувчилар ва аҳоли ўртасида логопедик билимларни ташвиқот қилиш.Логопедия шохобчасини 
ташкил этиш тегишли равишда халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш 
туман (шаҳар) бўлимлари қарори билан расмийлаштирилади. Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик 
таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимининг ўқувчиларнинг касбга йўналтиришни ва педагогик 
психологик диагностикасини методик таъминлаш кичик гуруҳи ҳар йили 25-сентябргача бўлган муддатда, 
умумтаълим мактабларида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган ўқувчилар рўйҳати асосида, 
тегишли туман (шаҳар) бўйича логопедия шохобчаларининг сони ва уларнинг жойлашуви дислокациясини 
белгилайди. Логопедия шохобчасида ўқитувчи логопед лавозимида олий маълумотли ўқитувчи логопед 
(дефектолог)лар фаолияти юритади.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish