БИОЛОГИЯ ФАНИНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ
БЕГЛИЕВ С., БАБАДЖАНОВ А. Хоразм вилояти ХТХҚТУМОИ.
Бундан 3500 йил олдин Конфуций «эшитганимни ѐдимдан чиқараман, кўрганимни эслаб қоламан,
мустақил бажарсам тушуниб етаман», деган экан. Таълимда информацион ҳамда педагогик технологияларни
қўлланилганда ўқувчи эшитиш, кўриш, кўрганлари асосида мустақил фикрлаш имкониятига эга бўладилар.
Таълим жараѐнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда дарсларни ташкиллаштириш
учун маълум бир шарт-шароитлар бўлиши лозим.
Биринчидан, ахборот ресурслари бўлиши керак, буларга: шахсий компьютер, проектор, мультимедиа
воситалари, сканер (мураккаб схемалар ва чизмаларни, негатив плѐнкадаги тасвирларни компьютерга ўтказиш
учун), рақамли фотоаппарат, видео камера (видео конферинциялар ўтказиш учун ва яна бошқа мақсадларда),
принтер, нусха кўчирувчи қурилма (тарқатма материалларни қоғозга тушириш ва кўпайтириш ва яна бошқа
мақсадлар учун) ва бошқа ресурслар.
Иккинчидан, махсус дастурий таъминотлар ҳисобланади. Таълим тизимда мултьмедия электрон ўқув
адабиѐтлар, маърузалар, виртуал лаборатория ишлари, ҳар хил анимацион дастурлар ва яна бошқа ишларни
яратишда керак бўладиган махсус дастурлар ҳисобланади. Бу дастурлар жуда кўп бўлиб, мисол учун:
Анимацион роликлар яратиш учун Маcромедиа Флаш МХ дастуридан фойдаланилади. Мултьмедиали тақдимот
маърузаларини яратишда ҳаммамизга маълум бўлган Поwер Поинт ва Маcромедиа Аутҳорwаре дастуридан
фойдаланилади. Электрон ўқув адабиѐтларни яратиш давомида кенг фойдаланиладиган таҳрирловчи дастурлар
хам мавжуд бўлиб уларга мисол учун, Адобе Пҳотошоп дастури орқали расмларни таҳрирлаш ва шу каби
воситалар таълим сифатини оширишда мухим рол ўйнайди.
Биология фанини ўрганишда бир ўлчам тасвирларига эга дарслик ѐрдамида барча органлар қисмларини
ва уларнинг функцияларини тушуниш қийин. Энди одам танасининг уч ўлчамда тасвирланган ва ҳар бир орган
фаолияти акс этилган виртуал тақдимотини тасаввур қилинг. Бу ҳолат ўқувчи миясига узоқ вақт таъсир
кўрсатади ва одам органлари тизими тасвирини анча вақтга эслаб қолади.
Биология тирик мавжудодларнинг атроф-муҳит билан ўзаро боғлиқлигини ўрганувчи илмий тадқиқот
ҳисобланади. У тасвирларга ва диаграммаларга тўла бўлиши керак. Уруғлар униб чиқиши жараѐнини
китобдан ўқиш орқали тушуниш қийин. Кўргазмали тасвирлардан фойдаланилса, тасаввурлар янада ѐрқин ва
тушунарли бўлади. Ҳатто биологияга қизиқмайдиган ўқувчилар ҳам фанга қизиқа бошлайдилар.
Аввалги синф тахтасида бўр билан ѐзиш ва кўргазма расмлардан фойдаланиш вақти ўтди. Ўқитувчилар
янада самарали ўқитиш учун проекторлар ва АКТ дан фойдаланиб, жонли ўқув синфларини ташкил этишлари
керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |