Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


-СЕКЦИЯ. ОБУЧЕНИЕ ИНФОРМАЦИОННЫМ ТЕХНОЛОГИЯМ В НАЧАЛЬНЫХ КЛАССАХ



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

2-СЕКЦИЯ. ОБУЧЕНИЕ ИНФОРМАЦИОННЫМ ТЕХНОЛОГИЯМ В НАЧАЛЬНЫХ КЛАССАХ 
 
КИЧИК МАКТАБ ЁШИДАГИ ЎҚУВЧИЛАРНИНГ АҚЛИЙ ТАФАККУРИНИ КОМПЬЮТЕР 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВОСИТАСИДА ШАКЛЛАНТИРИШ 
 
АБДУАЛИМОВ А., ЖДПИ.
 
Бошланғич таълимда ўқувчиларнинг ақлий тафаккурини шакллантириш имкониятларининг
асосийлари қуйидагилардан иборат: 
- бошланғич таълим етарли даражада инфратузилмага эга;
- бу таълим муассасасида замонавий билим ва малакали педагог кадрлар фаолият юритмоқда; 
- бошланғич таълим замонавий ўқув-услубий қўлланмалар, техник воситалар (масалан, компьютер), 
кўргазмали қуроллар яратиш ҳамда уларни ишлаб чиқиш билан таъминланган ва ҳоказолар. 
Чунки тезкор маълумотлар ахборот ва компьютерлар манбаи бўлган ҳолда, вояга етиб келаѐтган шахс 
онги, дунѐқараши ва ахлоқига салбий таъсир кўрсатиши маълум. Шу маънода кичик мактаб ѐшидаги 
ўқувчиларнинг ақлий тафаккурини шакллантиришда компьютер воситаларидан фойдаланиш методикасини 
ишлаб чиқиш долзарб вазифалардан бўлиб турибди. 
Таълим муассасаларида олиб борилган кузатишлар ва қисқа муддатли синовлар шуни кўрсатадики,
кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда мазкур масаланинг ижобий ва салбий жиҳатлари бор. Ижобий жиҳатлари:
- компьютер кичик мактаб ѐшидаги ўқувчини ўзига тез жалб қилади; 
- бошланғич синф ўқувчиси компьютер билан қизиқиб муносабатга киришади; 
-бошланғич синф ўқувчисида мустақил ҳаракат қилиш ва фикрлаш тарзи тезлашади; 
- кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларида диққатни бир жойга жойлаш ҳолатлари юзага келади ва 
ҳоказо. 
Булар ақлий тафаккурни шаклантириш учун муҳим элементлардир. Айни вақтда, қуйидаги салбий 
жиҳатлар кузатилди: 
- кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда компьтерга боғланиб қолиш ҳисси уйғонади; 
- кичик мактаб ѐшидадаги ўқувчиларда компьютер ѐнида кўпроқ бўлиш истаги пайдо бўлади; 
- кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда дафтарга ѐзиш, чизиш ва ҳисоблаш туйғуси пасаяди; 
- болада таълим муассасасидан ташқари бошқа жойларда компьютерга интилиш юзага келади ва 
ҳоказо. 
Зеро, муайян илмий ва педагогик тажрибалар асосида ўз ҳаракатларнинг ижобий жиҳатларини 
кўпайтириш усулларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир. Бизнинг фикримизча, бунда қуйидагиларга 
эътибор бериш кутилган самарани беради: 
1.Болага компьютерни тўғри таништириш. Бу масалада машғулот олиб борадиган ўқитувчи
қуйидагиларга эътибор бериши керак: 
- кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда компьютернинг ижобий ва салбий жиҳатлари ҳақида тушунча 
уйғотиш; 
- ўқувчиларни компьютер билан муайян вақтларда бўлишга одатлантириш; 
- бошланғич синф ўқувчиларида компьютер технологиялари таълим-тарбия воситаси эканлаги 
тўғрисида тасаввур уйғотиш; 
- ўқувчиларини компьютер билан ишлаш режасига риоя қилишга кўниктириш 
2. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларга компьютерда таълим бериш. Машғулот олиб борадиган 
ўқитувчи компьютерда таълим машғулотларини олиб боришда қуйидагиларга диққат қилиши лозим: 
- кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларни компьютерда ѐзиш, чизиш ва ҳисоблашга ўргатиш; 
- ўқувчиларни компьютерда қунт ва диққат билан ишлашга кўниктириш; 
- кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларни компьютердаги тасвирларни ҳикоя қилиб беришга ўргатиш; 
- бошланғич синф ўқувчиларини компьютернинг кенг имкониятлари билан етарли даражада 
таништириш ва ҳоказо. 
3.Компьютерда таълимий роликли ўйинларни ташкил қилиш. Мазкур масалада ўқитувчи
қуйидагиларга эътибор бериши даркор: 
- компьютерга ѐзиш, чизиш ва ҳисоблашдан сабоқ берувчи роликли тасвирларни жойлаштириш; 
- қисқа муддатли таълимий фильмларни компьютерга киритиш; 
- компьютерга киритилган турли роликларда кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларни фикрлашга ундовчи 
саволларнинг кўпроқ бўлишини таъминлаш; 
- кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг компьютер билан ишлаѐтганида у билан изчил мулоқатда 
бўлиб туриши ва ҳоказо. 
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг ақлий тафаккурини компьютер технологиялари воситасида 
шакллантириш ишида ўқитувчи-мураббийлар учун бир неча талаблар қуйилади. Бундай талабларнинг 
асосийлари қуйидагилардан иборат: 
1) Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларга компьютерда сабоқ бериш ҳафтада икки мартадан ошмаслиги 
керак; 
2) Компьютерда сабоқ бериш 20-25 минутдан ошмаслиги лозим; 



3) Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларни дарс жараѐнида фикрлаш ва сўзлаб беришига эришиш; 
4) Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг компьютерда мустақил ишлаш кўникмасини шакллантириш 
ва ҳоказо. 
Компьютер технологиялари айнан мазкур мақсадларга тезкор эришиш имкониятларига эга. Бунда 
асосий масала мутахассислар ѐрдамида туза олган ўқув дастури ва материалларига эга бўлишади.


Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish