Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet411/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   407   408   409   410   411   412   413   414   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

наследственность. Это присущее всем организмам свойство повторять в ряду поколений одинаковые 
признаки и особенности развития, способность передавать от одного поколения к другому материальные 
структуры клетки, содержащие программы развития из них новых особей. 
Влияют на наше здоровье и биологические ритмы. Одной из важнейших особенностей процессов, 
протекающих в живом организме, является их ритмический характер. 
Учѐт всех этих факторов способствует укреплению здоровья молодежи, которые яляются будущими 
отцами и матерями, а здоровая мать способствует появлению здорового ребѐнка. 


420 
ЭКОЛОГИК ОМИЛЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ТАРАҚҚИЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ
ЭШМУРОДОВА Н.Ш., ЎзДЖТИ 
Спорт – фойдали кўникмалар ва маҳоратлар, чиройли қомат, фойдали одатлар, соғлом турмуш тарзи 
ҳамда мустаҳкам соғлиқ демакдир. Спортдан кўзланган асосий мақсад ҳам инсонни ҳам жисмонан ҳам маънан 
камолотга етказишдир. 
Биринчи президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, одамзотнинг соғлиги кўп жиҳатдан ўзи 
яшаб турган атроф-муҳитга боғлиқ. Бунинг учун у ўз ҳаѐтини оқилона йўлга қўйиши, ҳар қандай 
касалликларнинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзи ва турмуш маданияти талабларига амал қилиб яшаш 
талаб этилади.   
Соғлом турмуш тарзи йўналишларининг тиббий маданият, шахсий гигиена, жисмоний ҳаракатчанлик, 
кун тартибига риоя қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш, экологик таълим ва тарбия, руҳий саломатликни 
асраш каби тиббий-биологик-экологик омилларга қатъий риоя қилишлари орқали эришилади. 
Ҳар бир давлатнинг соғлиқни сақлаш тизими олдига аҳолининг соғлигини сақлаш ва уни ҳар 
томонлама мустаҳкамлаш асосий вазифа сифатида қўйилади. 
Саломатлик – нафақат касаллик ѐки жисмоний нуқсонларнинг йўқлиги, балки, тўлиқ жисмоний, руҳий 
ва ижтимоий хотиржамлик ҳолатидир. 
Кун тартибини оқилона ташкил қилиш орқали инсонларнинг интизом ва ирода кучини тарбиялаш, 
зарарли одатлардан ҳимоя қилиш, болалар ва ўсмирларни соғлом ва тетик бўлишларида фойдали кўникмаларни 
шакллантириш, спортчиларни жисмоний машғулотлар таъсирига мослашиш имкониятларини шакллантиришга 
эришилади. Бу борада атроф-муҳитнинг ҳолати ва хавфсизлиги аҳоли саломатлигини сақлашнинг асосий 
омилларидан ҳисобланади.
Жисмоний тарбия ва спорт тараққиѐтида атроф-муҳит хавфсизлигининг аҳамиятини экологик таълим 
ва тарбия орқали ѐшлар онгига сингдириш, уларда кўпгина фазилатлар, шу жумладан, уларнинг жисмоний 
бақувват бўлиши, организмнинг заҳира кучларини, иш қобилиятини, ҳамда организмнинг кўпгина 
касалликларига нисбатан қаршилик кучини ошишига ѐрдам беради. Ҳар бир инсонга у ѐки бу спорт тури билан 
шуғулланишни тавсия этишда, унинг физиологик хусусиятлари, ташқи муҳит омилларига таъсирчанлиги ва 
саломатлик даражасини эътиборга олган ҳолда индивидуал ѐндашув зарур.
Шу ўринда мушак тизимини мустаҳкамлашга ва бўғимлар ҳаракатини яхшилашга, қоматни 
шакллантиришга, марказий асаб тизими, юрак – қон томир фаолиятини, нафас олиш тизимини 
мустаҳкамлашда, кучлилик ва чидамкорлик сифатларини оширишда, таянч-ҳаракат тизимини тўғри 
шакллантиришда, сколиоз ва яссиоѐқликнинг олдини олишда, ортиқча вазнни камайтиришда, бўйни 
ўстиришда, касалликларга қарши организмларнинг курашиш қобилиятини оширишда, айниқса, экологик 
омиллар ва жисмоний машғулотлар таъсирига спортчиларни мослашишини ҳар томонлама ўрганиш назарий ва 
амалий аҳамиятга эга. 
Экологик омиллар таъсирида жисмоний машғулотларга мослашиб боришлик спортчилар 
организмидаги моддалар алмашинуви жараѐнларига, айниқса ѐш организмларда суяк ва бошқа аъзолар ўсиши, 
янгиланиши ва тикланиши жараѐнларини яхшиланишига олиб келади. Яна бир қатор, тетиклик, ҳаракатчанлик, 
ўзига ишонч туйғулари, асаб тизимида фаоллик, шартли рефлексларнинг тезроқ пайдо бўлиши, болаларда 
хотира ва диққатни жамлаш, иш қобилиятини ошиши, ўзлаштириш жараѐнларини яхшиланиши каби ижобий 
натижаларни белгилайди.
Марказий асаб тизими идора этиш жараѐнининг фаолиятини такомиллашуви натижасида жисмонан 
чиниққан спортчиларда айрим орган ва органлар тизими иши жисмоний юкламаларга анча барқарор бўлади. 
Жисмоний машғулотларнинг носпецифик таъсири ташқи муҳитнинг бир қатор ноқулай факторлари: исиб 
кетиш, совқотиш, гипоксия ва шунингдек, юқумли ва юқумсиз касалликларнинг келиб чиқишини олдини 
олади. 
Жисмоний тарбия ва спортнинг қайси тури билан шуғулланишдан қатъий назар, организмни 
чиниқтиришда ҳар хил ҳароратли шароитга мослашиш машғулотидан фойдаланиш катта аҳамият касб этади. 
Муҳит шароитига мослашиш, бунда инсон саломатлигини таъминлашда унинг адаптация имкониятларини 
ошириш муҳим аҳамиятга эга.
Экологик омиллардан бири бўлган ҳавонинг ҳарорати + 24
0
Сда одамни иш қобилияти меъѐрида иш 
бажариш ҳолатига қараганда -15% га камаяди, агар ҳарорат +28
0
С бўлса -30% камаяди. Бу шароитда 
организмнинг жисмоний тарбия билан шуғулланиши иссиқлик ишлаб чиқарилишини кучайтириб юборади. 
Натижада организм қизиб кетади ва иссиқлик балансини бузилишига олиб келади. Шунинг учун ҳам жисмоний 
ҳаракат ноқулай метеорологик шароитда бажарилиши оқибатида иссиқлик уриши жараѐни вужудга келади. 
Бунинг оқибатида организмда касаллик пайдо бўлади [1]. 
Ҳаво ҳарорати юқори бўлган шароитда жисмоний ҳаракатлар билан ѐки спорт билан шуғулланиш 
марказий нерв тизими функциясининг бузилишига олиб келади, яъни, кузатиш, эътибор бериш сифати ва 
барқарорлиги бузилади, кўриш моторикаси координацияси анча издан чиқиб оддий кўриш, фарқлаш 
реакциялари тезлиги пасаяди, бош мияда кетадиган асаб жараѐнлари издан чиқа бошлайди. Бундай ҳолатлар 
спорт машғулотларини бажарилишида турли жароҳатларга сабаб бўлади.Аксинча, паст ҳаво ҳарорати 
организмни эластиклигини бузади, мушакларнинг қисқариши хусусиятини издан чиқаради. Натижада таянч 


421 
ҳаракат аъзолари тизимида кўплаб бузилишларни келтириб чиқаради. Айниқса, тўсатдан юза тўқималарининг 
маҳаллий совиб кетиши ўша жойни совуққа олдириб қўйиши мумкин. Организм совиб кетишининг олдини 
олишда асосий аҳамиятни ишлаш режимига ва дам олишга, рационал овқатланишга, рационал кийим ва кечак 
билан таъминлашга қаратиш лозим.
Жисмоний тайѐргарликни ва машғулотларни самарасини янада оширишда спортчиларни ташқи 
муҳитнинг ноқулай шароитларига мослашиб бориши ҳаѐт учун кураш жараѐнида бир қатор физиологик 
мослашиш сифатларини шакллантириб, уни доимо такомиллаштириб борган. Экологик омилларга нисбатан 
асосан физиологик жиҳатдан мослашиш аъзо ва аъзолар тизимининг функционал ҳолатини фаол ишлай олиш 
даражасига эришишини, шунингдек, организмнинг ўзгарувчан ташқи муҳит шароитларига мослашиб, узоқ 
муддат ва фаол умр кўриш ҳамда соғлом насл қолдириш имкониятларини белгилаб, уни бошқариб бориш 
механизмларини такомиллаштиради. Фақат ташқи муҳитнинг экологик омилларига мослашиш туфайлигина 
организмнинг ички муҳити (гомеостази) сақланиб қолади, яъни, мослашиш фақат организмнинг ташқи муҳит 
шароитларининг кескин ва сезиларли ўзгаришларига чидамлилигини таъминлаб қолмасдан, балки фаол 
равишда организмнинг физиологик функцияларини шунга мослаштириб ассимиляция жараѐнларини 
тезлаштиради.
Жисмоний тарбия ва спортда турли шароитларга мослашишни амалга ошириш учун организмни 
чиниқтириш ҳамда доимо машқлар билан ўша ўзгариш мумкин бўлган муҳитга тайѐргарлик кўрган кишиларда 
анча енгил ўтади. Мослашишда руҳий ҳолатнинг аҳамияти ҳам муҳим роль ўйнайди. Руҳий мослашиш 
шахснинг ўзини ўзи тарбиялашини, ўзлигини англаб етиши, ўзини ўзи бошқариши, бунда иродали бўлишини, 
бажарилиши керак бўлган ишларга маъсулиятли юксак ахлоқий сифатларни белгилаб беради. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   407   408   409   410   411   412   413   414   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish