Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ХОТИН-ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ АСОСИЙ МЕЗОНЛАР



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet405/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
ХОТИН-ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИНИ ТАЪМИНЛОВЧИ АСОСИЙ МЕЗОНЛАР 
ШАҲРИДДИНОВА Л.Н., Навоий давлат педагогика институти 
Ўзбекистон Республикасида соғлом
турмуш тарзини ривожлантириш, кенг аҳоли қатламлари 
доирасида тарғиб ва ташвиқ этиш, ѐшлар, хусусан ѐшлар онгига сингдириш бўйича ўзига хос тизим яратилган 
булиб, бу тизим фаолияти Ўзбекистан Республикаси Президенти Фармонлари, инсон манфаатларини ҳимоя 
қилувчи Қонунлар, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, шунингдек ҳукуматнинг турли расмий ҳужжатлари орқали 
тартибга солинади. Шунингдек, Ўзбекистан Республикасида соғлом
турмуш тарзини тарғиб этиш ва таъминлаш 
буйича давлатнинг ички қонунлари билан бир қаторда, халқаро хуқуқий хужжатлар амал килади.
Ҳозирда мамлакат миқѐсида оммавий спортни ривожлантириш, аҳоли турли қатламларининг спорт 
билан шуғулланишига имконият яратиш, соҳага ихтисослашган спорт муассасаларининг моддий техник 
базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътиборнинг натижаси ўлароқ спорт-соғломлаштириш масканлари, олимпия 
захиралари ўқув муассасаларининг фаолияти тубдан яхшиланмоқда. Амалга оширилаѐтган ишлар қаторида 
миллий хусусиятларимизни, мардлик ва жасурликни ўзида акс эттирган миллий спорт турини ривожлантириш 
борасида ҳам кўпгина ишлар амалга оширилди. 
Хусусан, хотин-қизлар саломатлигини таъминловчи асосий мезонлардан бир сифатида жисмоний 
тарбия ва спортни ривожлантиришга, унда хотин-қизлар фаоллигини оширишга хизмат қилувчи масалаларни 
ўрганиб бориш зарур ҳисобланади. Чунки, ―Хотин қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом авлодни 
тарбиялаш масаласи давлатимиз ва жамиятимизнинг энг муҳим устувор вазифаси бўлиб қолмоқда‖. 
Бизга маълумки хотин-қизлар бўш вақтининг асосий қисми оила даврасида ўтади. Шундан ҳам 
кўринади оилада болаларнинг тарбиясида хотин-қизларнинг ўрни ва роли каттадир. Шунингдек, болаларнинг 
хулқ-атвори, муносабати шаклланишида оналарнинг таъсири отага нисбатан катта бўлади. Ота-оналарнинг 
фарзанд тарбиясидаги масъуллиги ҳам болаларнинг кейинги ҳаѐтида муҳим ўрин тутади. Болаларнинг 
қизиқишларини кўзатиш, уларга қараб болага керакли билимларни шакллантиришга эътибор қаратиш 
келажакда ўз йўлини танлашда ҳамда танлаган йўли, яъни касби бўйича керакли ва зарур билим ва малакага эга 
бўлиб боришда зарур ҳисобланади. Шунинг учун ҳам ―Биз учун яна бир муҳим масала - бу қизларимизни 
ѐшлигидан спортга жалб этиш, қизиқтириш билан боғлик бўлиб келмокда. Эртага она бўладиган, янги инсонни 
дунѐга келтирадиган, оила ва жамият таянчи бўладиган қизаримизни ѐшликдан спорт билан ошно этиш 
масаласига янада жиддий эътибор беришимиз, бу борада эскидан қолган қарашларга бутунлай чек қўйишимиз 
зарур‖. 
Бизга маълумки мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортнинг кейинги тараққиѐти хотин-қизларнинг 
жисмоний тарбия ва спортга бўлган муносабати, яъни қизиқиши билан белгиланади. Чунки аѐлларнинг 
қизиқиши уларнинг саломатлигини таъминласа, ўз навбатида уларнинг саломатлиги соғлом авлодниниг дунѐга 
келишини таъминлайди. ―Қизларимизнинг мана шундай соғлом бўлиб улғайиши эртанги кунимизнинг, дунѐга 
келадиган баркамол авлоднинг муҳим омилларидандир‖. Бу борада жисмоний тарбия ва спорт тизими 
доирасида аѐл мураббийларнинг тайѐрланиши, уларнинг малакаси ва маҳоратининг ортиши спортнинг янада 
ривожланишига хизмат қилади.
Қизларни соғлом
турмуш тарзини спорт ва жисмоний тарбия орқали яхшилашда уларнинг ѐшига, турар 
жойига, қизиқишларига эътибор қаратишимиз керак бўлади. Уларнинг турар жойларидаги спорт иншоотларида 
ташкил қилинган тўгаракларда қизларнинг шуғулланиши учун мўлжалланган спорт турларининг 
мавжудлигини ўрганиш ва улардаги мураббийларнинг маълумотига ўтказиладиган машғулотларнинг кунларига 
ва вақтига алоҳида диққатни қаратиш қизлар спортини ривожлантиришда муҳим йўналиш ҳисобланади. Қизлар 
шуғулланадиган спорт турларида қатнашувчиларнинг ѐшига алоҳида эътибор берилади яъни сув спорти, 
гимнастиканинг ҳар иккала тури ѐшликдан 6-7 ѐшдан машғулотларга қатнашишни талаб этади. Шунинг учун 
қизлар спортни ва жисмоний тарбиясини ривожлантиришда қизларимизнинг спорт турларига қизиқишини 
доимий ўстириб боришимиз керак. 
Умуман аѐллар саломатлигини тиклашда жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти каттадир. Ҳатто, 
баркамол авлоднинг дунѐга келиши аѐлларнинг саломатлигига боғлиқдир. Барчамизга маълумки 
мамлакатимизда аѐлларни спортга жалб қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада уларни 
қизиқишини янада оширишда миллий спорт турларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Чунки, бундай 
спорт турлари уларнинг руҳияти ва характерига мос бўлиб, миллий хусусиятларимиздан андиша, ҳаѐ, ибо каби 
қадриятларимга мувофиқ келади.
Бугунги кунда аѐллар жисмоний тайѐргарлигини тадқиқ этишда уларнинг дунѐқаришини, спорт 
ҳақидаги билимларини ўрганиб бориш педадогик назорат қилишниниг асосий омилларидан бири ҳисобланади. 
Ҳар бир омилни кўздан қочирмаслик, уларни умумий-яхлит тизим сифатида олиб ѐндошиш тадқиқотларнинг 


416 
самадорлигини янада оширади. Аѐллар спортини назорат қилиш аѐллар жисмоний тайѐргарлигини 
оширишнинг илмий ѐндошувли усулларидан бири бўлиб, жисмоний тайѐргарлик даврида камчилик ва 
ютуқларнинг билиш имкониятини беради. Бу эса ушбу жараѐнда кескин хатоларни олдини олиш ва берилаѐтган 
юкламаларнинг самарадорлиги даражаларини ўрганиш, натижаларга таяниб самарали машқлар ва усулларни 
қўллаш, уларни илмий асосланган машғулотлар билан бойтиш ҳамда замонавий услубларни жисмоний 
тайѐргарлик жараѐнига киритиб боришда кўмакчи воситалар бўлиб хизмат қилади. Ҳар бир давр фарзандалари 
ўз даврида миллат келажаги учун улкан ишларни амалга ошириб боришида саломатлик ва ишонч зарур. 
Айниқса, қизларни оилавий хаѐтга тайѐрлашнинг психологик, гендер, ҳуқуқий, тиббий, ижтимоий
диний ва маърифий, мафкуравий, жинсий, шахс маданияти, жисмоний тарбия ва спорт, уй-рўзғор тутиш, 
кийиниш одоби, оила анъаналари каби йуналишлари мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўзига хос кўпқиррали ва 
аҳамиятлидир. Бу йўналишларнинг ҳар бири ўз ҳолида соғлом турмуш тарзи ғояларининг мазмун ва моҳияти 
кенг қамровлилигидан далолат беради.
Маҳаллада қизларни соғлом
турмуш тарзини шакллантиришда асосий эътибор оилага, маҳаллага 
қаратилиши мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда оилага тайѐрлашнинг мазмуни соғлом
турмуш тарзи 
тарғиботи билан шуғулланувчи тизимларнинг мавжудлиги ва амалийлиги, уларнинг педагогик методлар билан 
қуролланганлиги, қизларни маҳаллада оилага тайѐрлаш босқичларининг ишланганлиги, маҳалла тизими орқали 
қизларни оилага тайѐрлаш фаолият шаклларининг мавжудлиги билан белгиланади. 
Маҳаллада қизларни соғлом
турмуш тарзи асосида оилага тайѐрлаш жараѐнида барча давлат ва 
нодавлат тузилмаларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофикдаштириш замон талаби ва эҳтиѐжи бўлиб, уларнинг 
барчасини ягона мақсад бўлган соғлом
турмуш тарзига йўналтириш фуқаролар истиқбол саломатлиги ва соғлом 
миллат генофондининг асоси бўлиб хизмат қилади. Мазкур ҳаѐтий жараѐнда жисмоний тарбия ва спорт орқали 
аѐлларни сағлом ва кучли қилиб тарбиялаш баркамол авлодни шакллантириш ва тарбиялашда муҳим аҳамият 
касб этади. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   401   402   403   404   405   406   407   408   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish