Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни


ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ХОТИН-ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИНИНГ ГАРОВИДИР



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet355/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   351   352   353   354   355   356   357   358   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ ХОТИН-ҚИЗЛАР САЛОМАТЛИГИНИНГ ГАРОВИДИР 
 
НУРУЛЛАЕВ А.Р., БухДУ 
 
Инсон фаолияти қандай мақсад ва мазмун ѐки қайси йўналишда ижро этилмасин унинг пировард 
унумдорлиги ва харакат самарадорлиги, ўз навбатида мувофиқ жисмоний сифатлар, харакат малакалари, 
кўникмалари ва албатта организмнинг фукционал имкониятларига асосланади. Аѐлларнинг организми 
эркакларникидан бир қатор морфологик ва функционал хусусиятлар билан ажралиб туради. Бу хусусиятлар 
биринчи навбатда энг муҳим биологик вазифа оналик билан боғлиқ. Шундай экан жисмоний тарбия ва 
спорт бўйича ўтказиладиган машғулотлар (жисмоний тарбия дарслари, тренровка машғулотлари, спорт 
мусобақалари) мазмунини мақсадли ривожлантириш ва бошқариш ҳар бир мутахассис (ўқитувчи, мураббий, 
ташкилотчи, услубчи, йўриқчи) ва раҳбар шахсларга катта маъсулият юклаши, улар жисмоний маданият, 
жисмоний тарбия, жисмоний ривожланиш, жисмоний тайѐргарлик ва спорт мосламаларига оид билимларни 
ўзлаштиришлари, мувофиқ касбий-педагогик малака ва кўникмаларни пухта эгаллашлари зарур эканлиги исбот 
талаб қилмайди.
Алоҳида эътибор қаратиш муҳимки, хотин-қизлар спортини самарали ташкил қилиш, кўп йиллик спорт 
тренировкаси жараѐнида шуғулланувчилар соғлиги ва уларнинг спорт махоратини шакллантира бориш устивор 
жихатдан жисмоний тайѐргарлик кўрсаткичларига боғлиқдир. 
Кундалик ҳаракат хажми ва шиддати инсон саломатлиги, унинг жисмоний ва функционал 
шаклланишида муҳим аҳамиятга эгадир. Лекин барча харакат турлари, жумладан спорт тўгаракларида ижро 
этиладиган жисмоний ва техник-тактик машқлар хажми ҳамда шиддати шуғулланувчининг функционал 
имкониятларига мос келиши ѐки хиѐлгина юқори бўлиши лозим. Чунки биология фанида азалдан ўз исботини 
топган қонуниятларга кўра, онтогенетик тараққиѐтнинг муайян босқичларида бажариладиган кундалик 
жисмоний юкламанинг ялпи таъсир ―кучи‖ организмнинг функционал имкониятларидан доимо юқори бўлса, 
шу организмда зўриқиш ѐки тез толиқиш аломатлари пайдо бўлади. Бундай салбий ―излар‖ одамнинг айниқса 
ѐш қизларнинг одатий функционал фаолиятини издан чиқаради, кайфиятини туширади, уйқусини бузади, 
провард иш қобилиятини сусайтиради ва унинг тўлиқ тикланишига тўсқинлик қилади. Агар шундай юкламалар 
хотин-қизлар фаолиятида сурункали қайтарилиб турса, организмнинг нормал ўсишига таъсир этибгина қолмай, 
балки турли функционал ―объект‖ларга локол ѐки глобал потологик асоратларнинг юзага келишига сабабчи 
бўлиши эхтимолдан ҳоли эмас. Аксинча кундалик ѐки ялпи машғулот юкламалари хажми ва шиддати 
функционал имкониятдан паст бўлса жисмоний сифатларнинг шаклланиши сусаяди, иш қобилияти 
кучаймайди. Бинобарин, кундалик ѐки ялпи юкламалар, шу жумладан, жисмоний тарбия дарслари ва 


365 
тренировка машғулотларига оид юкламаларни шуғулланувчиларнинг ѐши, жисмоний ва функционал 
имкониятларига қараб ―тўлқинсимон‖ принципда ошира бориш даркор. Демак хотин-қизлар спортига оид 
машғулотларни ташкил қилишда педагогик ва тиббий назоратга асосланиш соғлом баркамол авлод тарбиялаш 
жараѐнинг ажралмас қисмидир.
Спорт амалиѐтида жисмоний тайѐргарлик, одатда, икки бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлган умумий 
ва маҳсус жисмоний тайѐргарлик турларига бўлинади. 
Хаѐт давомида инсон соғлиги, унинг ақлий ва жисмоний фаоллиги, кўп йиллик спорт тренировкаси 
давомида спорт маҳоратининг шакллана бориши устивор жихатдан шу икки тайѐргарлик турлари мазмуни ва 
даражаси билан боғлиқ. 

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   351   352   353   354   355   356   357   358   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish