Мактабгача таьлим муассасалари тарбияланувчиларининг ақлий тафаккурини шакиллантиришда инноватцион технологияларнинг ўрни



Download 7,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet353/502
Sana22.02.2022
Hajmi7,18 Mb.
#108621
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   502
Bog'liq
boshlangich toplam

 
 
 


362 
БОЛАЛАРНИ ЎСИБ РИВОЖЛАНИШИ ВА СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИДА 
ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ МАШҚЛАРИНИНГ ЎРНИ 
 
НУРБАЕВ Б.Ш., б.ф.н., ЎзДЖТИ. 
 
Жисмоний тарбия ва спортнинг болалар усиб-ривожланишларида, саломатликларини саклаш ва соглом 
турмуш тарзида тутган урни бекиѐсдир. Шу сабабли болаларга узларининг саломатлиги хакида шахсан 
гамхурлик килиб бориш маданиятини ѐшликдан, оила, мактаб, махалла, согликни саклаш тизими, жисмоний 
тарбия ва спортнинг кумагида сингдириш бугунги куннинг долзарб масаласидир.
Жисмоний тарбия ва спортнинг турли восита ва шаклларини ўқувчиларнинг турли ѐш даврларидаги 
анатомик-физиологик хусусиятлари, психологияси, аъзо ва тизимларининг тузилиши ва функциясини 
эътиборга олган ҳолда тўғри тадбиқ этиш соглом турмуш тарзида самарали натижа беришини илгари суришдан 
иборат.  
Бола организми ҳар доим ҳам бир текис ривожланавермайди. Тез ўсиш даврида юқори энергия 
алмашинуви жараѐни секин ўсиш билан алмашингач, тана оғирлигининг орта бориши дифференциал 
жараѐнининг устунлигини кўрсатади. Бу борада бола организмининг ўсиш тезлиги, ривожланишидаги 
ўзгаришлар ва бола ҳисобига педиатрияда ѐш даврлари қайд қилинади.6- 7 ѐш илк болалик даври; 8-11 ѐш 
(қизлар) ва 8-12 ѐш (ўғил болалар) болалик даври; 12-15 ѐш (қизлар) ва 13-16 ѐш (ўғил болалар) ўсмирлик 
даври; 16 ѐшда эса ўспиринлик даври бошланади. Шуни айтиш керакки, боланинг ―паспорт‖ ѐши ҳар доим ҳам 
биологик ривожланишга мос келавермайди . 
Кейинги пайтларда усиш ва ривожланиш акселерация билан боғлиқ бўлмоқда шунинг учун пировард 
ўсиш ва ривожланиш эртароқ ѐшда кузатилмоқда. Ҳозирги болалар физиологиясида акселерация ҳолати: 
ҳаракат функцияларининг олдинроқ етилиши, жисмоний ҳаракатларнинг фаоллиги, олдинги болаларга 
нисбатан бўйининг баландлиги аниқланмоқда. Баъзи мутахассислар ҳозирги болаларда ўсиш ва ривожланиш 
акселерациясини ижобий ҳол деб ҳисобламоқдалар. Лекин акселерациянинг физиометрик кўрсаткичларга 
жисмонан ишчанликка, вегетатив тизимни ривожлантиришга таъсири кам эканлиги баъзи адабиѐтларда 
таъкидлаб ўтилган.
Ҳозирги ўқувчилар тана узунлиги ва оғирлиги жиҳатидан олдинги ўқувчилардан фарқ қилса ҳам 
динамометрия, кардиореспиратор тизими функцияси, жисмоний қобилияти жиҳатидан улардан анча паст 
даражада эканлигни айтиб ўтиш мумкин. Бу ҳолат гипокинезия билан боғлиқдир. 
Шуни эътиборга олиш керакки, бу ѐшда қиз ва ўғил болаларда кислороднинг максимал узлаштириш, 
ўпкада ҳаво айланишида сезиларли фарқ борлиги кўринади. Бу фарқлар қиз болаларда биринчи синфдан 
бошлаб кардиореспиратор аппаратининг функционал ҳамда умумий жисмоний имконияти шу ѐшдаги ўғил 
болаларга нисбатан анча пастлигини кўрсатади. Касб-ҳунар коллеж ўқувчиларида бу фарқ кескинлашади. Катта 
ѐшдаги қиз болаларда кислородни максимал ўзлаштиришнинг пасайиши кам ҳаракатлилик (гипокенезия) ва ѐғ 
тўқимасининг ўсиши ҳисобига содир бўлади . 
Соғлом турмуш тарзи муаммоси одамзод олдида турган энг муҳум муаммо шахсни ҳар томонлама 
ривожлантириш, меҳнат, турмуш ва дам олиш соҳасида одамлар ижтимоий фаоллиги кучайиб боришига ѐрдам 
берадиган, илмий жиҳатдан асосланган ижтимоий-гигиеник жиҳатдан оқилона бўлган турмуш тарзидаги 
шакллантириш муаммосидир. 
Меҳнат ва жисмоний машқлар дейилганда, биринчи галда жисмоний ривожланиш мақсадида 
қўлланиладиган ҳар хил шаклдаги ҳаракатлар тушунилади. Ҳаракат фаоллигининг чекланиши гипокенизияга 
олиб келади. Бунда ҳаракат аппарати вегетатив асаб системаси, қон айланиши ва бошқаларда ўзгаришлар пайдо 
қиладиган умумий морфологик ва функционал етишмовчиликлар юз беради. Айни ақлий ва жисмоний меҳнат 
қобилияти пасайиб, одам тез чарчаб қолади, организнинг ташқи муҳитининг зарарли таъсирларига қаршилиги 
сусайиб кетади, бу кейинчалик юрак қон томир ва асаб системаси, нафас ва ҳазм аъзоларида касалликлар пайдо 
бўлишига олиб келиши мумкин. 
Жисмоний тарбия ва спорт машклари болаларда ҳаракатсизлик ўрнини тўлдириш воситаси бўлиб 
хизмат қилади. Жисмоний машқлар бутун организмга ўзига хос ижобий таъсир кўрсатиб, ташқи муҳитнинг 
турли ноқулай омилларига, масалан барометрлик босимининг ўзгариб туриши, кислород етишмовчилиги баъзи 
заҳарли моддалар ва юқумли касалликларга чидамлилигини оширади. . 
Машғулотларга қадар бажариладиган бадан тарбия, жисмоний тарбия дарслари, жисмоний хордиқ 
дақиқалари, спорт дарсдан ташқари вақтда ўтказиладиган оммавий жисмоний тарбия тадбирлари, жисмоний 
меҳнат, чиниқтириш киради. 
Бадан тарбия мажмуаси ҳар ўқувчиларнинг индивидуал имкониятларига қараб врач билан 
маслаҳатлашган ҳолда уларнинг дастурига мувофиқ ўтказилади ва 6-10 та машқдан иборат бўлади. Спорт билан 
шуғулланадиган болалар спорт билан шуғулланмайдиган болаларга нисбатан соғлом бўлади, касалликларга 
камроқ чалинади ва жисмонан яхши ривожланади . 
Болалар ѐшлар спорт мактабларида машғулотларни спорт турига қараб ҳар хил ѐшдан бошлаши 
мумкин. Масалан, спорт гимнастикаси билан ўғил болалар 10 ѐшдан, қизлар 7 ѐшдан, 10 ѐшдан акробатика 
билан шуғулланишга тавсия этилади. 
Хар қандай жисмоний машғулот санитария-гигиена талабларига риоя қилинган ҳолда ўтказилиши 
керак. Бу талаблар қуйидагилар: машғулотлар жойининг гигиеник жиҳатдан мос бўлиши, тегишли жиҳозлар, 


363 
инвентарь, махсус устбош ва оѐқ кийимининг мавжудлиги. 
Шунингдек, жисмоний машғулотлар олиб бориладиган биноларда ҳам ушбу талаблар қўйилади: 
тозалик, тоза ҳаво, нормал температура. Ўқувчиларнинг спорт формаларини кийиб олишлари учун алоҳида 
хоналар ажратилади ва у ерда ўқитувчи ѐки машғулот раҳбари муайян тартиб ўрнатади. 
Гигиеник талаблар жиҳозлар ва инвентарларга хам таъаллуқли. Улар биринчи навбатда 
шуғулланувчиларнинг ѐшига ҳажми ва вазни жиҳатдан мос тушиши керак (чанғилар, чанғи таѐқчалари, 
тўлдирма тўплар, гимнастика таѐқчалари ва бошқалар) . 
Ҳар бир ўқувчининг жисмоний машғулотлар учун махсус устбош ва оѐқ кийимига эга бўлиши ҳам 
гигиеник талаб ҳисобланади. Бу кийимлардан фақат машғулотларда фойдаланилади. Жисмоний 
машғулотлардан кейинги сув муолажаси саломатлик учун катта аҳамиятга эга. Буларни уй шароитида тўла 
бажариш мумкин ва мактабда ҳам уюштирилган жисмоний машқ машғулотларидан сўнг амалга оширса 
бўлади. 
Умум ривожлантирувчи машқлар умумий ўрта таълим мактабларининг ҳамма синфлари дастурларига 
киритилган бўлиб, болалар дарс ва машғулотлари барча синфларда ўрганади. Шунингдек ўқувчиларни тиббий 
кўрикдан ўтказилиб гуруҳларга тақсимлаш ҳар бир мактабнинг асосий вазифаси сифатида айтиб ўтиш мумкин. 
Тиббий назорат ўтказилишида энг аввало уларнинг антропометрик ўлчамларига эътибор қаратилади. 
Масалан бўйи, вазни кўкрак қафаси, нафас олгандан кўкрак қафасини кенглиги, нафас чиқарганда кўкрак 
қафасини кенглиги ва бошқалар. 
Болаларни тўғри, чуқур нафас олишга ўргатишда ва улар қоматини чиройли қилиб шакллантиришда 
умумривожлантирувчи машқлар ўрнини бошқа ҳеч қандай машқ боса олмайди. Улар машғулотгача жисмоний 
тарбия дақиқалари ва гимнастика комплекслари тузиш учун зарур. 
Махсус жисмоний машқларни бажарганда, шу машқни қайси мушакка таъсир этишини 
физиологлардан, даволаш жисмоний тарбия мутахассислари ҳамда жисмоний тарбия ўқитувчилари ва 
мураббийларидан маслаҳат олган ҳолда шуғулланиш мумкин.

Download 7,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   349   350   351   352   353   354   355   356   ...   502




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish