368
паст бўлиб қолмасин): шунинг учун залда ѐки бўлмаганда ҳар бир снаряд ѐнида бир хил типдаги тўшаклардан
фойдаланган маъқул.
Снарядлар бир-биридан ва девордан анча нари-хафсизроқ масофада жойлаштирилиши керак. Девор
билан снаряд ўртасидаги хавфсиз зона 1,5 м ҳисобланади. Гимнастика заллари
режаировка элементлари
нормалларига мувофиқ равишда ҳамда турар-жой ва спорт бинолари жихозларининг катта-кичиклигига қараб
жихозланади. Ҳар бир шуғулланувчи учун мўлжалланган спорт залидаги майдон спорт малакасига боғлиқ
бўлади ҳамда 111-11 катталар разрядидаги ва 11,1 ѐшлар разрядидаги гимнастикачилар учун 10-12 м ҳисобида,
1 разрядли спортчилар учун ҳамда спорт мастерлигига кандидатлар учун 12-15, деб белгиланган. Ҳаво куби,
ҳаво сўрувчи ва тортувчи вентиляция ҳар соатда ҳавони 2,5-3 мартадан алмаштирилган шаороитда ҳар бир
спортчи учун соатига 90 м ва ҳар бир томошабин учун 3 м миқдорида таъмин этилиши керак.
Табиий ѐритиш қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: ѐруғлик коэффициенти-1:6 табиий ѐритиш
коэффициенти -1,5-2 %, табиийѐритиш 200 лк. даражасига горизонтал ѐритишни таъминлаб, залнинг ҳамма
томонига баравар, бир текис нур таратиши керак. Ҳавонинг ҳарорати-15-16, нисбий намлик 30-60%, бўлиши
керак.
Гимнастика зали одатда биринчи қаватга жойлаштирилади. Зал иккинчи ѐки учинчи қаватга
жойлаштирилган вақтларда унда паролон чуқурликлар ҳамда снарядлар учун пойдеворлар ўрнатиш имконияти
кўзда тутилмоғи керак. Снарядларни маҳкамлаб қўйиш учун мўлжалланган махсус мосламалар деворларга ва
шипга ўрнатилган ва снарядларнинг ҳар 100 кг динамик юкламасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб
қилинади.
Гимнастика халқаларининг юкламани 400 кг, миқдорида ҳисобга олинади.
Таяниб туриб сакраш учун мўлжалланган йўлка залга кириб келинадиган томонидан бошлаб узун
деворларнинг бири ѐнига залнинг узунасига қараб жойлаштирилади. Перикладина-турник
залнинг кириш
қисмига қарама-қарши томонга залнинг охирига, унинг узун ўқига перпендикуляр қилиб (олдинга ва орқага)
сакраш учун 4-6 метрлик зоналар келтириб жойлаштирилади.
Гимнастикачиларнинг кийими гимнастик шим, туриси ва майкадан, хотин-қизларники гимнастик
кийимлардан иборат бўлади:
пойабзал чарм туфли, ип газламадан тайѐрланган шиппаклар бўлади. Спорт залида
икки жуфт пойабзал бўлиш керак. Товон-тўпиқларининг деформатцияга мойиллигини ҳисобга олиб, оддий
пойабзал ичидан оѐқнинг узунасига ва кўндалангига ясси товонлик бошланишининг олдини олиш учун
ортопедик супинаторлар кийиб юриш тавсия этилади.
Шахсий ва жамоат гигиена талаблари ҳамда соғлом турмуш тарзи қоидалари организм соғлом
бўлишини таъминлайди. Рационал кун тартиби организмнинг ва ўз кучларини қайта тиклаб олиш учун оптимал
шарт-шароит яратади ҳамда спорт соҳасидаги иш қобилиятини оширишга ѐрдам беради. Жисмоний машқлар ва
табиат омиллари организмни жисмоний ривожлантирувчи ва соғломлаштирувчи воситалардан ҳисобланади.
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчи спортчиларни гигиеник меъѐрлар ва талабларга амал
қилмаслик ва бошқалар уларнинг саломатлигини ѐмонлашишига ва спорт кўрсаткичларни
пасайишига олиб
келади.
Do'stlaringiz bilan baham: